Zamaxshariy.uz


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


ЎМИ Хоразм вилояти вакиллиги zamaxshariy.uz сайтининг расмий телеграм канали

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


#Оят

إِنَّ الصَّلَاةَ تَنْهَىٰ عَنِ الْفَحْشَاءِ وَالْمُنْكَرِ ۗ وَلَذِكْرُ اللَّهِ أَكْبَرُ ۗ وَاللَّهُ يَعْلَمُ مَا تَصْنَعُونَ.

"Албатта, намоз фоҳиша ва мункар ишлардан қайтарур. Албатта, Аллоҳнинг зикри буюк ишдир. Аллоҳ нима қилсангиз, билур".
(Анкабут сураси 45-оят).

Тафсир:
Мана шу нуқтадан Кимнинг намози ҳақиқий, кимники сохта эканини билиб оламиз. Намозни ҳамма ҳам ўқийверади, лекин намозхон фоҳиша ва мункар ишлардан қайтмаса, унинг ўқиган намози ҳақиқий бўлмайди. Қачонки намозхон намозни тўкис адо қилса, фоҳиша ва мункар ишлардан қайтади. Имом ибн Жарир Тобарий Ҳасан розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир намоз ўқиса-ю, намози уни фоҳиша ва мункар ишлардан қайтармаса, у кишининг ўз намози ила Аллоҳдан узоқ бўлиши зиёда бўлади, холос», - деганлар. Чунки намоз Аллоҳнинг зикридир.

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/ZamaxshariyUz_official |
https://taplink.cc/zamaxshariy.uz


Садақа доим мол-мулк билан бўлавермайди. Табассум ҳам садақа, ширин сўз ҳам садақа, овқат тайёрлаш ҳам садақа, мусулмонларга ғойибдан туриб дуо қилиш ҳам садақадир.

Ислом дини нақадар буюк!

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/ZamaxshariyUz_official |
https://taplink.cc/zamaxshariy.uz


ҲАЁТ ҲАҚИҚАТИ:

Бир киши йўлида ҳeч қандай тўсиқ кўрмай хурсанд эди. Донишманд айтди:

“Эҳтиёт бўл, энг силлиқ йўл кўпинча адашишга олиб боради.Синовлар ўстиради, силлиқлик эса ғафлат кeлтиради.”

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/ZamaxshariyUz_official |
https://taplink.cc/zamaxshariy.uz


Онам айтар эдилар:
- Отангиз ишдан келса, кулиб қарши олинг. Ташқаридаги ҳаёт шундоқ ҳам бешафқат
.

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/ZamaxshariyUz_official |
https://taplink.cc/zamaxshariy.uz


Репост из: Muslim.uz
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ@muslimuzportal

🗣 Ислом институтидаги халқаро анжуман илмий тавсия ва долзарб ечимларга бой бўлди

...Шу йил 24 апрель куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида "Ислом дини асл манбаларини талқин қилишдаги ёндашувлар: муаммо ва ечимлар" мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Халқаро анжуманда Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси мутасадди вакиллари, Фатво маркази ва Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказининг илмий ходимлари, олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, ёш олимлар ва тадқиқотчилар иштирок этди.

Юртимиз вакиллари билан бир қаторда Туркия, Миср, Россия, Ҳиндистон каби давлатлардан 60 дан ортиқ етакчи олимлар, профессорлар, тадқиқотчилар ва илмий ходимлар ушбу конференцияда қатнашди...
➡️ Батафсил

🗣 Элликбошилар учун навбатдаги йиғилиш ўтказилди

...Ҳаж – 2025
26 апрель куни Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Адуқаҳҳор домла Юнусов раҳбарликларида пойтахтимиздаги «Шайх Зайниддин» жоме масжиди мажлислар залида бу йил гуруҳ раҳбари бўлиб ҳажга кетаётган элликбошилар учун навбатдаги йиғилиш ўтказилди...
➡️ Батафсил

🗣Амалий семинар диний соҳадаги янгиликларга бағишланди

...24 апрель куни Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида фаолият юритаётган имом-хатиблар, имом-ноиблари, отинойилари билан “Фуқароларнинг виждон эркинлиги ҳуқуқи кафолатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармонини ўрганиш бўйича амалий ўқув-семинар ташкил этилди...
➡️ Батафсил

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


#xabar #yangiliklar
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


#Ҳадис

Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Йўл юзасида ўтиришдан четланинглар!» деганларида, саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг расули, йўл юзасида ўтиришга мажбурмиз. Чунки биз у ерда баъзи нарсаларни гаплашамиз», дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар гапимга кирмасдан ўтирадиган бўлсанглар, унда йўлнинг ҳаққини адо қилинглар», дедилар. Саҳобалар яна: «Эй Аллоҳнинг расули, йўлнинг ҳаққи нима?» дейишганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кўзни (ҳар хил нарсаларга) қаратишдан тийиш, озор берувчи нарсаларни тўхтатиш, саломга алик олиш, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариб ўтириш», деб айтдилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/ZamaxshariyUz_official |
https://taplink.cc/zamaxshariy.uz


Одамнинг мамлакат ва инсоният учун қилиши мумкин бўлган энг катта хизмати ~ болаларини тарбиялашидир.

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/ZamaxshariyUz_official |
https://taplink.cc/zamaxshariy.uz


Одамларни бойлик ёки қашшоқлик бузмайди. Уларни очкўзлик ва бахиллик издан чиқаради.

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/ZamaxshariyUz_official |
https://taplink.cc/zamaxshariy.uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Пайғамбаримиз алайҳиссалом марҳамат қилганлар: «Жаннат эшиклари душанба ва пайшанба кунлари очилади. Аллоҳ таолога ҳеч нарсани шерик қилмаган ҳар бир банда мағфират қилинади. Фақат биродари билан ораларида душманлик бўлган кимсалар мустасно! (Улар ҳақида:) “Шу иккиси ярашиб олгунича муҳлат беринг”, дейилади» (Имом Муслим).
🕋
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Ибодатларини гўзал бажарган диндошларим...

🕊🕌🌹🍃🌺
Хайрли тонг қалбидаги Аллоҳга бўлган ишқи уйқусидан кучлироқ бўлган мўмин мўминалар.
🕊🍀🌸🌹🌼
Тонгда қилинган зикр кунингизга файз бағишласин.
🕊🕌🌸
Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи...
Аллоҳ ибодатингизни даргоҳида қабул қилсин.

Дўстларга ҳам улашинг
↘️
https://t.me/ZamaxshariyUz_official |
https://taplink.cc/zamaxshariy.uz


МЕНГА ҚУРЪОН ТИЛОВАТ ҚИЛИБ БЕР

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Менга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бизга қироат қилиб бер [ёки менга Қуръон ўқиб бер]", дедилар. "Сизга ўқиб берайми, ахир сизга нозил қилинган-ку?" дедим. У зот алайҳиссалом: "Мен Қуръонни ўзимдан бошқадан эшитишни яхши кўраман", дедилар.

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/ZamaxshariyUz_official |
https://taplink.cc/zamaxshariy.uz


Солиҳлардан бири шундай деди:
"Фарзандингга Қуръонни ўргат. Қуръон унга барча нарсани ўргатади."

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/ZamaxshariyUz_official |
https://taplink.cc/zamaxshariy.uz


Ваҳима -- бу касалликнинг ярми. Хотиржамлик саломатликнинг ярмидир. Сабр -- тузалишнинг бошланиши.

Абу Али Ибн Сино

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/ZamaxshariyUz_official |
https://taplink.cc/zamaxshariy.uz


#Ҳадис

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қиёмат куни Аллоҳнинг ҳузурида одамларнинг энг ёмони иккиюзламачи эканини кўрасан. У анавиларга бир юзи билан, наригиларга бошқа юзи билан келади”, - дедилар”.
Имом Бухорий ривояти.

Шарҳ: Демак, иккиюзламачи одам қиёмат куни Аллоҳ таолонинг ҳузурида энг ёмон кўрилган одам бўлади. Шунинг учун иккиюзламачиликдан, бировга бир гапни айтиб, бошқаларга бунинг тескарисини айтиб, “Мен уста эканман, икки томонни ҳам алдаяпман” деган фикрдан сақланиши лозим экан. Иккиюзламачилик мўмин-мусулмон кишининг обрўси, сиймоси, одоб-ахлоқига тўғри келмайдиган ҳолат. Мўмин-мусулмонларнинг ҳар бири бундай ҳолатлардан узоқда бўлишлари керак.

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/ZamaxshariyUz_official |
https://taplink.cc/zamaxshariy.uz


Нодонлар билан баҳслашма, акс ҳолда улар билан тенг бўлиб қоласан, улар эса сени ўз тажрибалари билан енгиб қўйишади.

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/ZamaxshariyUz_official |
https://taplink.cc/zamaxshariy.uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🕋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА
БАРОКАТУҲ ХАЙРЛИ ТОНГ! 📿
Бугун 27 апрел, якшанба☀️


🕋📿Аллоҳим ҳаммамизни қалбимиздаги соф ниятларимизга етказсин..
Синов имтиҳонларидан офият ила ўтказсин...

🕌🤲🏻Ўзига ҳамду санолар, пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруду саловатлар бўлсин...

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/ZamaxshariyUz_official |
https://taplink.cc/zamaxshariy.uz


Молининг камайганига қайғуриб, умрининг камайганига қайғурмаган кишидан таажубдаман.

Яҳё ибн Муоз раҳимаҳуллоҳ.

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/ZamaxshariyUz_official |
https://taplink.cc/zamaxshariy.uz


Сиз келажагингизни ўзгартира олмайсиз. Аммо одатларингизни ўзгартиришингиз мумкин. Сизнинг одатларингиз келажагингизни ўзгартиради.

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/ZamaxshariyUz_official |
https://taplink.cc/zamaxshariy.uz


Гап кишининг ким бўлишида эмас, қандай бўлишида. Масалан: Билол қора қул эди, аммо унинг эзгу номи асрлардан асрларга ўтиб яшаб келмоқда. Фиръавн, гарчанд подшоҳ эса-да, абадий лаънат тимсоли бўлиб қолди.

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/ZamaxshariyUz_official |
https://taplink.cc/zamaxshariy.uz


Унутма!
Обрў ~ йиллар давомида мисқоллаб йиғиладиган, аммо эҳтиётламасанг, бир зумда йўқотадиган хазинангдир.

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/ZamaxshariyUz_official |
https://taplink.cc/zamaxshariy.uz


ТАБИАТ МЎЪЖИЗАЛАРИ

Грузиядаги мана шу расмда тасвирланган икки дарё ёнма-ён оқади: бири оқ, бири қора. Аммо сувлари аралашиб кетмайди.
Қолаверса, бу каби ёнма-ён оқадиган дарё ва денгизларнинг зичлиги ва ҳарорати ҳам аралашиб кетмас экан.

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/ZamaxshariyUz_official |
https://taplink.cc/zamaxshariy.uz

Показано 20 последних публикаций.