Депутатлар масъуллардан пропан нархи ошгани юзасидан аҳолига аниқ ва асосли жавоб беришни талаб қилмоқда
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси фаолиятини бошлаганидан деярли бир ҳафта ўтар-ўтмас, депутатлар халқ дардини ўрганишга киришди. 4 минг сўмдан сотилган пропан ҳозирга келиб 8 минг сўмгача кўтарилиб кетгани ҳақида хабарлар тарқалгач мазкур масалага депутатлар ҳам ўз ваколатидан келиб чиқиб ёндашди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракцияси депутати сўнгги кунларда ёнилғи қуйиш шохобчаларида пропан нархининг кескин ошиб кетгани ҳолати бўйича аҳолининг ҳақли эътирозлари ва муҳокамаларини инобатга олган ҳолда, масъул ташкилотларга депутатлик сўрови юборди.
Энергетика вазирлиги, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ва Бош прокуратурага пропан нархи ошиши сабабларини аниқлаш, аҳолига аниқ ва асосли жавоб бериш, нархларни барқарорлаштириш ҳамда бу борада таъсирчан чоралар кўриш юзасидан нуқтаи назарини баён этиш бўйича депутатлик сўровлари юборилди.
Аҳоли ва депутатларнинг бирлашиши нарх ошишини тартибга солишда ва иқтисодий барқарорликни таъминлашда муҳим кучдир. Депутатлар масъул ташкилотлардан тез ва аниқ жавоблар олишга интилиши келажакда бундай ҳолатлар такрорланишининг ҳам олдини олишига умид қиламиз.
👉 @Zafarbek_Solijonov