Жамоатчилик фаоли, юрист, адвокат Саидали Мухторалиев суд тизимидаги долзарб муаммога эътибор қаратмоқда:
Хабарингиз бор, 2024 йил 1 январдан амалга кирган суд ислоҳоти натижасида Олий суддаги кассация инстанцияси тугатилиб, кассация инстанцияси ҳудудлардаги ўрта бўғин (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар) судларига ўтказилди.
Ўрта бўғин судларида қўшимча тафтиш инстанцияси жорий этилди. Бунда чатоқ томони, ўрта бўғин судларининг апелляция ёки кассация тартибида чиқарган қарори устидан берган шикоятингизни ҳам худди шу суддаги судьялар тафтиш тартибида кўрадиган бўлди. Али чиқарган қарорни шу суддаги Вали кўряпти, бошқа ҳолатда эса Валининг қарорини ана шу Али кўряпти. Натижада улар бир-биридан тили қисиқ бўлаётгани учун бир-бирининг ноқонуний қарорларини бекор қила олмаяпти. Шикоятчилар эса бунга ҳайрон.
Олий суддаги аҳвол бунданда баттар. Олий суддаги аввалги кассация инстанцияси ўрнига, тафтиш инстанцияси жорий этилди. Бундаги энг ёмон нарса, вилоятлардаги ўрта бўғин судлари қабул қилган ноқонуний қарорларни энди Олий судда бекор қилиш жуда мушкул ишга айланди. Чунки, вилоят судининг адолатсиз ва ноқонуний қарорини бекор қилиш тўғрисида Олий судга тафтиш шикояти киритсангиз, шикоятингиз энди олдингига ўхшаб мазмунан кўрилмаяпти. Шикоятингиз тақдирини Олий суддаги битта судья ҳал қилади, ҳохласа, мазмунан тафтиш тартибида кўришга ўтказади, ҳохламаса, йўқ. Сиз эса оғзингизни очиб қолаверасиз. Ҳозир Олий судга берилган тафтиш шикоятларининг аксарият қисми мазмунан кўрилмасдан қайтарилмоқда. Бундан кўринадики, асосий масалалар ўрта бўғин судларида ҳал қилинмоқда. Оддий қилиб айтганда, улар нима деса шу бўляпти.
Ҳозиргача бу жараённи диққат билан кузатяпман ва назаримда икки тоифадаги инсонларни умидсизликка туширди бу янги тизим.
Биринчиси, судга иши тушган иштирокчиларда умидсизлик юзага келди. Яъни, қуйи ва ўрта бўғин судининг қароридан қониқмаган шахслар эндиликда Олий судга мурожаат қилишдан деярли наф бўлмаслигини кўряпти. Ўрта бўғин судининг қарори хатолиги маълум, лекин, унинг Олий судга берадиган тафтиш шикоятини ўша ердаги биргина судья ҳал қилмоқда ва одатда қайтариб юбормоқда. Қайта-қайта берилган мурожаатлардан ҳеч қандай самара бўлмаяпти. Бу умидсизликдир.
Иккинчиси ва энг ёмони, биринчи инстанция суди судьяларида юзага келаётган умидсизлик. Авваллари уларда ўзининг адолатли қарорига бўлган ишончи юқори эди. Сабаби, улар чиқарган қарорларни ўрта бўғин судьялари ўйин қилганда ҳам, Олий судда адолат бўлишига ва қарори ўз кучида қолишига ишонар эди. Шунга умид қилиб, адолатли ва қонуний қарор чиқаришга интилар эди туман судьяси. Ёки у чиқарган нотўғри қарори ўрта бўғиндан силлиққина ўтганда ҳам, Олий судда синиши мумкинлигини билар эди. Ҳозирчи, ҳозир ўрта бўғиндаги суд деярли нуқта дегани, туман суди судьяси чиқарган тўғри ва адолатли қарорни, ўрта бўғиндаги суд бекор қилдими, бўлди. Кўряптики, ўрта бўғин судининг қарори Олий судда деярли ўзгармаяпти. Демак, у энди ўрта бўғиндаги судлар чизган чизиқдан четга чиқа олмайди, улар оқни қора, қорани оқ дейсан деса шуни қилади. Чунки Олий суддан энди умид йўқ.
Мана шу умидсизлик қачонгача давом этади биласизми? Адолатли, холис ва шаффоф тизим тикланмагунига ёки яратилмагунига қадар давом этади бу.
Муаммога ечимнинг иккита варианти бор. Биринчиси, аввалги тизимга қайтиш. Бироқ, юқоридаги ислоҳот ташаббускори бўлган ҳозирги суд раҳбарлари ўлақоса қайтмайди эски тизимга. Чунки, давлат раҳбарининг олдида, қолаверса, жамоатчилик олдида жуда катта маломатга қолиш бўлади бу. Иккинчи ва менимча бўладиган йўли, ўрта бўғин судларидан тафтиш инстанциясини алоҳида ажратиб олиш ва ҳар икки ёки учта ҳудуд учун биттадан регионал судлар ташкил қилиб, тафтиш инстанциясини уларга бериш.
Шундагина ўрта бўғин судларидаги “қарға қарғанинг кўзини чўқимаётган” ҳозирги нохолис тизимга барҳам бериш мумкин бўлади.
👉 @Yurist_Zukhurov