Абдулла Қодирийнинг ушбу шеъри ҳали ҳам ўз аҳамиятини йўқотмагандек...
АҲВОЛИМИЗ
Кўр бизим аҳволимиз, ғафлатда қандай ётамиз,
Жойи келган чоғида виждонни пулға сотамиз.
Ўғлимизға на адаб, на фан, на яхши сўйламак,
На Худони буйруғи бўлғон улум* ўрготамиз.
Коримиз шундан иборат бўлди ушбу вақтда,
Ўнтадин бедона боқиб, ёзу қиш сайротамиз.
Ҳамда ҳар кун такяларда наша кўкнори чекиб,
Баччаға кокил солиб, оҳ-воҳ ила ўйнотамиз.
Қоримиз, боёнимиз, балки бу вақт аҳвондамиз,
Ногаҳон кўрсак агар бир бесоқолни қотамиз.
Ўртадан чиқса агар миллатни яхши суйгучи,
Биз ани даҳрий санаб, тафонча бирла отамиз.
Келингиз, ёшлар, зиёлилар, бу кун ғайрат қилинг,
Ухлағонларни, агар қодир эсак, уйғотамиз.
1915 йил
* Улум – илмлар.