Yoshlar kundaligi | Rasmiy


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK
Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot
Расмий веб сайт: yokun.uz

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Хизмат_сафари

🧐Камбағаллар қачон йўқ бўлади?


Давлатда камбағаллар синфи йўқолиб, даромадли, меҳнатдан қочмайдиган, фаол инсонлар кўпайса, тараққиёт каррасига тезлашади.

Яқин-яқингача дунёдаги энг камбағал давлат бўлган Хитой бунга яққол мисол. Бугун Хитой дунё иқтисодиётига айланмоқда.

😌Ижтимоий ҳимоя миллий агентлили ҳудудий бошқармаси бошлиғи Миразиз Мирсултонов бугун Хитойда. Камбағалликни қандай йўқотиш бўйича тажриба орттирмоқда. Манзил: ХХР, Хунан провинцияси, Хуаюань тумани, Шибадунг қишлоғи.

📹Видео: Хитой маҳаллий нашрларининг инстаграм саҳифасидан.


Yoshlar kundaligi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Кайфият

Кредит олиш ҳақида ўйлаётган бўлсангиз, албатта олдин ушбу видеони кўринг. 😅

Yoshlar kundaligi


#Туйғу

Мен ҳоридим ғамингни ёзиб,
Узилгудай умрим торлари.
Юрагимга кирмоқда босиб,
Ҳўв, тоғларнинг совуқ қорлари.

✍️
Шеър Усмон Азим

🖼Образ: ЗилолаҲакимжонова
🪆📸Фото: Отабек Турсунқулов


Yoshlar kundaligi


#Фикр

Ўзбекистон – аграр мамлакат

🤦‍♂️Ўзбекистон аграр мамлакат ва бундан фахрланиш керак. Ер – энг қимматбаҳо бойлик. Бироқ, тан олиб айтганда, Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги соҳаси инқироз ёқасига келди.

🇨🇳 Хитойдан чигит олиб келиб, эктириш орқали анъанавий селекция ва уруғчилик мактабига қақшатқич зарба берилди. Энг ёмони, Хитой навидаги пахтадан уруғлик олиб бўлмайди. Бу эса уруғчилик бўйича қарамликни келтириб чиқаради.

➡️ Кластер, фермер, деҳқон хўжалиги шаклидаги бошқарув усули самара бермади. Бутун бир қишлоқни иш билан таъминлаган ерлар бирданига бир ҳовуч одамларнинг қўлига ўтди ва пароканда бўлди. Колхозни тугатиш ишлари пала-партиш ва режасиз олиб борилди. Энг ёмони, колхоз даражасидаги мустаҳкам ташкилот пайдо бўлмади.

😕 Кластер тизими ёлғон ва алдовлар, ишчилар синфини менсимаслик, стратегик режаларсиз ишлаш, кредит устига кредит олиш каби муаммоларга сабаб бўлди. Бутун дунёда ер катта даромад манбаи саналади, Ўзбекистонда эса тескариси. Бу жуда ачинарли. Ердан олинаётган фойданинг назоратсиз экани ва бундай механизмнинг йўқлиги давлатга қимматга тушмоқда.

‼️ Эндиликда давлат ерга ва ер эгаларига доир қонунчилик базасини жиддий равишда қайта кўриб чиқмоқда. Экинларни жойлаштириш давридан бошлаб кутилаётган ҳосилнинг миқдоригача жиддий назорат тартиби ўрнатилади. Энг асосийси, солиқ базасида қишлоқ хўжалигига доир аниқ рақамлар ва кутилмалар кўринади.

✅Бу орқали иккиламчи бозордаги чайқовчилар ва деҳқоннинг уйини куйдираётган “оптомчи” олиб-сотарлар ҳам мажбурий-ихтиёрий равишда очиқ фаолиятга ўтади. Айланма маблағни банк орқали амалга оширишга мажбур бўлади, даромад ва айланмасидан солиқ тўлаб, қонуний иш фаолиятига ўтади.

📌Булар ҳозирча орзу ва мақсад. Давлатнинг қишлоқ хўжалигини тартибга солиш бўйича режа ва мақсадлари мавжуд. Аммо, бунинг учун соҳани бутунлай жар ёқасига келтирган ва машҳур ўзбек деҳқончилигини аянчли ҳолатга солган айрим амалдорлардан воз кечиш керак.

💸 Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ёлғон ва сохта маълумотларнинг зиёнини оддий деҳқонлар ва заҳматкаш фермерлар кўраяпти. Фойда эса маълум гуруҳлар ва бир умр давлатдан қочиб юрган “оптомчи” ҳаромхўрларнинг чўнтагини тўлдирмоқда, холос.

‼️Ўзбекистон аграр мамлакат ва бундан фахрланишимиз, иқтисодиётимизни қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаб, ярим тайёр ва тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга йўналтиришимиз керак. Тушунишимча, давлат ҳам бугун шунга ҳаракат қилаяпти.


✍️ Саид Бобоев,
“Ёшлар кундалиги” журналисти.

Yoshlar kundaligi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Ибрат

📌Айтишларича, бу ҳолат Оҳангарон шаҳридаги 3-мактабда содир бўлган.

Хулоса ўзингиздан.


✉️Yoshlar kundaligi


#Даҳонинг_болалиги

БИРИНЧИ АМЕРИКАЛИК

"Вақт – бу пул"- у.

💸 Сиз уни яхши биласиз. Унинг сурати билан тўқнаш келмаганлар кам топилади. Ахир, унинг кенг, ялтироқ пешонаси, олд томондан тўкила бошлаган фатила сочлари, ним табассуми не-не эшикларни очмаган дейсиз. Ҳа, унинг сурати туширилган қоғоз орқасидан қанчадан-қанча муаммолар ечилади, қанчадан-қанча муаммолар келиб чиқади.

🗓 У 1706 йилнинг 17 январида АҚШда туғилди. Совун ва шам тайёрлаш билан кун кечирадиган отасининг икки хотини бўлиб, болакай 17 фарзанднинг ўнинчиси эди.

📜Ёзиш ва ўқишни эрта ўрганди. 8 ёшида мактабга чиқди ва атиги икки йилгина таҳсил олди холос. Таълим тўлови қашшоқ отасининг чўнтагига тўғри келмасди.

Кундузи отасига ёрдам берар, тунларни дўстлари ва танишларидан вақтинча қарзга олиб турган китобларни ўқиш билан бедор ўтказарди.

✍️12 ёшида акасининг босмахонасига шогирд тушди. Мақолалар ёзиб, муҳаррирлик қилди. Америкада шахсий нашриёт бизнесини ташкил этди.

❗️У отаси истагандек руҳоний бўлмади. Жисмоний меҳнатни суймасди. Ишдан ўзини олиши ота-онасини доим ғазаблантирган. Журналист бўлишига оиласи мутлақ қарши бўлди.

💡23 ёшида металл пуллардан воз кечиб, қоғоз пул ишлаб чиқарди.

🔎 У ғалатироқ бўлган, доим юрган йўлида нимадир қилар, ҳеч тинч туролмас эди. Физикага қизиқиб қолгач ихтиролар устида ишлади ва биринчи бўлиб яшин қайтаргични ихтиро қилди. Ундан сўнг турли электр ихтиролари билан дунёга донг таратди.

📑 У Америка мустақиллиги учун курашиб, унинг конституцияси муаллифларидан бирига айланди. Одамлар уни биринчи америкалик деб аташди.

📌 84 ёшида вафот этди. Америка икки ой мотам тутди. Унинг қабр тошига шундай битилган еди: “
У осмондан яшинни, золимлардан эса салтанат ҳассасини олиб қўйди

🇺🇸 XVIII аср Америкаси у каби ҳар томонлама қобилиятли ва сермаҳсул одам кўрмади. Ёзувчи, сиёсатшунос, иқтисодчи, ихтирочи, олим, дипломат бўлган бу даҳо...

Франклин эди... Бенжамин Франклин...

Yoshlar kundaligi


#Туйғу

Оппоқ эди бошда бу дунё:
Кўча оппоқ, кечалар оппоқ,
Қандай яхши экан болалик,
Оппоқ ранглар билан яшамоқ…

✍️ Шеър: Хуршид Даврон
📸 Фото: АбдуЛазиз

✈️ Yoshlar kundaligi


#Ҳайфсан

Оҳангарон шаҳар ҳокими огоҳлантирилди

Айни вақтда Президент раислигида ўтаётган инвестиция масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида айрим туман ҳокимларига инвестиция ва экспорт масаласини ўз ҳолига ташлаб қўйгани учун ҳайфсан эълон қилинди. Улар орасида Оҳангарон шаҳар ҳокими ҳам бор.

Шунингдек, ҳудудида инвестицияларни жалб қилиш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва бошқа йўналишлардаги фаолиятда жиддий камчиликларга йўл қўйгани учун Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев лавозимидан озод этилди.

✉️Yoshlar kundaligi


#Кайфият #Соғинч

❄️Қишни, қорни соғинганлар борми? 😉😢

📸 Фото: АбдуЛазиз

✉️Yoshlar kundaligi


​​​​#Мулоҳаза

💰ЎН МИНГ ДОЛЛАРЛИК МАСЛАҲАТ СИЗ УЧУН БЕПУЛ

🇳🇱 Машҳур голланд врачи Герман Бурхавенинг "Тиббиёт санъатининг ягона ва теран сирлари" номли китоби муаллиф ўлимидан сўнг 1738 йили 10 минг доллар олтинга аукционда сотилган.

📖Бежирим безалган ва ғилофланган китоб очилганида унинг барча саҳифалари бўш эди. Фақатгина илк саҳифасида шундай ёзилган эди:

✅ "Бошингни совуқда қолдирсанг ҳам оёғингни иссиқ тут. Шундагина сен энг зўр врачларни ҳам камбағал қиласан".

⛔Бизнинг ҳолатда бошни ҳам асраш керак. Соч турмаги учун иссиқ бош кийимлардан воз кечманг. Бу совуқда олифталик кетмайди.

👉Дўстларга ҳам улашинг

Yoshlar kundaligi


#Туйғу

Раҳмингиз келмасин,
Ўзингиз келинг.

✍Шеър: Иқбол Мирзо

🏞Образда: Абдулазиз Абдурашидов , Зилола Ҳакимжонова, Анора Абдурашидова

📸Фото: Отабек Турсунқулов


Yoshlar kundligi


#Фахр

🇺🇿Президент Шавкат Мирзиёевнинг расмий ташрифи шарафига Дубайдаги дунёнинг энг баланд биноси – "Бурж Халифа" Ўзбекистон байроғи рангида ёғду таратди.

✉️Yoshlar kundaligi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Туйғу

Ватан ичра юксак савлат-салобати,
Бу гулшаннинг номи Тошкент вилояти.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️
🎉 Бугун Тошкент вилояти ташкил этилган кун. 1938 йил 15 январда Ўзбекистон ССР таркибида янги вилоят пайдо бўлди . Тошкент вилояти Ўзбекистоннинг энг салоҳиятли, иқтисодий жиҳатдан барқарор ривожланаётган ҳудуди ҳисобланади. Вилоят маъмурий маркази – Нурафшон шаҳри. Тошкент вилоятида 15 та туман, 7 та шаҳар мавжуд.

87 ёшинг муборак, Тошкент вилоятим❤️🇺🇿


📌Видеоролик сунъий интеллект воситасида тайёрланди.

Yoshlar kundaligi


#Биласизми

Кокардага беркитилган сир

🇺🇿 Қуролли кучлар хизматчилари бош кийимининг ўртасига қадаладиган нишон кокарда дейилади. Ўзбекистон армиясининг кокардаси гербимиз шаклида.

❔ Байрам-тантаналарда кийиладиган ҳарбий либосларга сариқ металлдан ишланган кокарда, хизмат формасига эса пластмассадан қилинган қора кокардалар қадалади. Хўш, нима учун хизмат ҳолатида пластмасса тақилади? Ёки металл қимматми, дейишингиз мумкин.

❗️ Гап шундаки, жанговар ҳолатда металл кокардалар кўп панд берган. Яъни сариқ ялтироқ металл тунда озгина нурда ҳам шуълаланади. Бу эса жангчиларни спутникда ёки учувчисиз қурилмаларда кузатаётган душман томонга аскарлар жойлашувини аниқлашга имкон беради.

📌 Амалиётда ҳам бу ўз исботини топган. Уруш даврида душман снайперлари ўзидан акс нур қайтарган металл борки, ўшандан ярим қарич пастини мўлжаллаб ўқ узаверган. Натижада шу кичкина нишон сабаб кўпчилик қурбон бўлган.

Yoshlar kundaligi


#Туйғу

Салом, она, онажонгинам!
Яна сизга ёзмоқдаман хат.
Саломатми азиз отам ҳам,
Укаларим юргандир хушбахт...

Аскар бўлиб улғайдим бугун,
Она Ватан недир, англадим.
Жоним фидо элу юрт учун,
Мард оталар йўлин танладим.

✍️Шеър: Иқбол Мирзо
📸Суратда: Оҳангарон тумани "Илғор" маҳалласи ёшлар етакчиси Зоҳиджон Ғаффоров.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️
🎉 Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муборак бўлсин!

Yoshlar kundaligi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Бир_рақам_шарҳи

Бошинг омон бўлсин, Ватан!

🤦‍♂️ Бугун ижтимоий тармоқларга кирсанг, юрак увушади, ғашинг келади. "Шантаж"ни касб қилиб олган, қора десам, ёмон десам, ҳамма олқишлайди, дейдиган "ватанпарварлар" бугун чориғи билан тўрга чиқиб, ҳеч кимга гап бермаётир. Шу ноинсофлар мана бу рақамларга бир қараб қўйсин.

📌 Биргина Тошкент вилоятида 2024 йил давомида ижтимоий ҳимояга муҳтож қоракўзларга салкам 1 триллион сўмлик нафақалар тўланган.

Жумладан:

67,2 минг кам таъминланган оилаларга — 399,6 млрд. сўмлик болалар нафақаси ва моддий ёрдам;
15,1 минг оилага — яқин қариндошлари вафот этгани сабабли 23,1 млрд. сўм дафн маросимлари учун ёрдам;
23,4 минг оилага фарзанд туғилиши муносабати билан — 17,1 млрд. сўмлик моддий ёрдам;
50,3 минг иш стажига эга бўлмаган ва меҳнатга лаёқатсиз шахсга — 486,4 млрд. сўмлик ижтимоий нафақалар;
20,0 минг шахсга ногиронлик нафақаси;
11,1 минг 18 ёшгача бўлган болаларга ногиронлик нафақаси;
10,5 минг кексага ёшга доир нафақа;
4,7 минг парвариш билан банд бўлганларга парвариш нафақаси;
3,8 минг оилага боқувчисини йўқотганлик нафақаси.
2024 йил май ойидан бошлаб 0,7 минг ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кекса фуқаролар учун 4,1 млрд. сўмлик моддий ёрдамлар тўлаб берилди.
Энерготарифлар ислоҳотларининг кам таъминланган оилаларга таъсирини камайтириш мақсадида 62,1 минг оилага 16,2 млрд. сўмлик моддий ёрдам ва базавий миқдордан ошган қисми учун 1,0 млрд. сўмлик компенсациялар тўлаб берилди.
Шунингдек, кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўлаб бериш бўйича аризани электрон шаклда юбориш имконияти яратилиши орқали 8,1 мингга яқин оилаларга биринчи марта нафақалар тайинланди.


П.С. Бу рақамларни кўриб, очиғи, ғурурландим. Давлатимдан, Президентимдан фахрландим. Шундай кунлар келганига шукурлар бўлсин! Бошинг омон бўлсин, Ватаним! 🇺🇿❤️

Yoshlar kundaligi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Фикр

✅Келажакда бир обрўли ташкилотга амаллаб ишга кириб, аҳамиятсиз кичкина лавозимда ўтириб, ўзидан каттакон ясаб, ҳаммани асабига тегиб, ғингшиб юрмаслик учун ҳам фанатизмдан узоқроқ юринг.

📌Дунё, фан, келажак, ҳаёт йўлингиз олдида Барса ҳам, Реал ҳам, анови майдагап ҳам бир тийин. Ижтимоий тармоқларда бадбўй гапларни ёзиб ўтирган майдагаплар билан тортишманг, ҳамма нарсанинг ўз вақти бор.

👌Баъзи паразитларга болғанинг зарбаси таъсир қилмайди. Пайтини кутиб, қувалда билан тумшуғига туширасиз, сохта сарвати билан гумбурлаб йиқилади.

Мен Ман Шу
,
мотиватор

Yoshlar kundaligi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Жараён

👮‍♂️14-январь — Ватан ҳимоячилари куни арафасида Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси, Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши томонидан "Янги Ўзбекистон армияси — мамлакат таянчи, халқимиз фахри" шиори остида Зангиота туманидаги ҳарбий қисмда тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

🎬Жараёнлар билан видеоролик орқали танишинг.

Yoshlar kundaligi


#Туйғу

Ҳар гап ўтса, мендан ўтди, сизда гуноҳ йўқ, бегим.
Ўзим сизни отдим, ё раб, сўздан ясаб ўқ, бегим.


✍ Ҳалима ХУДОЙБЕРДИЕВА
🖼 Образда: Анора Абдурашидова


Yoshlar kundaligi

Показано 19 последних публикаций.