Вилоят раҳбари Янгиер шаҳрида бўлди
Айни кунларда Сирдарё вилояти ҳокими в.б. Эркинжон Турдимов туман ва шаҳарларда бўлиб, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишмоқда. Ўрганишларнинг навбатдаги манзили Янгиер шаҳри бўлди.
@Yangiyer_bozor

Дастлаб вилоят раҳбари Шукрона маҳалласида жойлашган 3-сонли мактабгача таълим ташкилотида бўлди. Муассасада болажонлар учун етарлича шарт-шароитлар яратилмаганлиги билдирилди.
Темур Малик маҳалласида маҳалла еттилиги фаолияти билан, Сирдарё эркин саноат зонасида эса Эcо Wоод Плус корхонасидаги иш жараёни билан ҳам танишилди.
Шаҳар тиббиёт бирлашмаси ва «Мурувват интернат уйи»даги айрим ҳолатлар вилоят раҳбарининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлди. Қатор мутассаддиларнинг лавозимига лойиқлиги масаласи кўриб чиқилиши белгиланди.
@Yangiyer_bozor