Янги Наманган туманида 24/7 сервис кўчалари барпо этилмоқда Янги Наманган туманидан ўтувчи шимолий айланма йўли бўйида хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш ва 24/7 режимида ишлайдиган сервис марказлари барпо этиш ишлари давом этмоқда.
Йўл юзидаги сервис шохобчалари ва автоустахоналар ҳолати кўздан кечирилиб, тадбиркорлар билан суҳбат ўтказилди. Шунингдек, объектларнинг ташқи кўринишини яхшилаш, ҳудудни ободонлаштириш ва ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.
Туманнинг “Соҳил” маҳалласида қурилаётган “Тараққиёт” кичик саноат зонасидаги ишлар ҳам кўрилди. Мебелчиликка ихтисослашган ушбу ҳудудда 202,5 млрд сўмлик 37 та лойиҳа амалга оширилиб, 4000 га яқин янги иш ўрни яратилиши кўзда тутилган. Шунингдек, 2 гектарлик замонавий автосервис комплекси ташкил этилиб, 400 дан ортиқ иш ўринлари очилиши режалаштирилган.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
👉
Sayt | Telegram |
Facebook |
Instagram |
Youtube |
Guruh