👶🏻
БОЛАЛАРДА НУТҚ РИВОЖЛАНИШИ
🔹
Туғилгандан 5 ойгача
- "Куу", "Агу" ва шунга ўхшаш товушлар
- Роҳатланиш ва норозилик товушларини турлича талаффуз қилади
🔹
6 ойдан 11 ойгача
- "Йўқ-йўқ"ни тушунади
- "Ба-ба-ба" каби товуш чиқаради
- Маъносиз "ма-ма" ёки "да-да" дейди
- Ҳаракатлар ёки имо-ишоралар билан мулоқот қилишга ҳаракат қилади
- Овозларингизни такрорлашга ҳаракат қилади
- Биринчи примитив сўзни айтади
🔹
12 ойдан 17 ойгача
- Оддий саволларга оғзаки бўлмаган ҳолда жавоб беради
- Шахс ёки объектни белгилаш учун 2-3 сўз айтади (талаффузи аниқ бўлмаслиги мумкин)
- Оддий сўзларга тақлид қилишга ҳаракат қилади
- 4-6 сўзгача билади
🔹
18-23 ой
- 50та сўздан иборат луғат, талаффузи кўпинча тушунарсиз
- Овқатларни номи билан сўрайди
- Ҳайвон товушларини чиқаради, масалан, "моо"
- "Яна бер" каби иккита оддий сўзни бирлаштира бошлайди
- “Меники” каби олмошларни ишлата бошлайди
🔹
2-3 ёшда
- "-да", -га" қўшиб йўналиш ёки жойлашишни белгилай олади
- “У”, “мен” каби олмошларни билади
- Таърифловчи сўзларни билади, масалан, "катта" ёки "чиройли"
- 3 сўздан иборат гаплардан фойдаланади
- Нутқ аниқроқ бўлиб боради, лекин барибир якунловчи товушларни қолдириши мумкин. Нотаниш одамлар айтганини кўпини тушуна олмаслиги мумкин
- Оддий саволларга жавоб беради
- Сўроқ интонациясидан фойдаланади
- Кўплик сонни ишлата бошлайди
🔹
3-4 ёшда
- Озиқ-овқат ёки кийим каби объектларни гуруҳларга ажратади
- Рангларни аниқлайди
- Кўпгина нутқ товушларини ишлатади, лекин л, р, с, ш, ч, з каби қийинроқ товушларни бузиб айтиши мумкин. Бу товушлар 7-8 ёшга қадар тўлиқ ўзлаштирилмаслиги мумкин
- Ундош товушларни сўз бошида, ўртасида ва охирида қўллай олади. Баъзи қийин ундошлар бузилган бўлиши мумкин, лекин уларни айтишга уринади
- Нотаниш одамлар айтганларини кўпини тушунишлари мумкин
- "вилка" ёки "машина" каби нарсалардан фойдаланишни тасвирлай олади
- Шеърлардан завқланади ва тилдаги маъносизликларни тан олади, масалан: “Бошингда филми?”
- Ғоялар ва ҳис-туйғуларни ифодалайди
- Гапларни такрорлайди
@Yosh_onalarga_maslahatlar 🤱