Репост из: Facebookdagi gaplar
“ДАДА ДЕГАН НАРСА МЕНГА НОТАНИШ…”
Қуйидаги сатрларни ўқиб юрагим зирқиради…
Ҳали 18 баҳорини қаршиламаган, жуда кичик ёшидан отасиз катта бўлган, қалбидаги отага бўлган ҳислар ғунча очгандаёқ музлаб қолган қизнинг отасига ёзган жавоб мактубини сизлар ҳам ўқиб кўринг:
“Assalomu alaykum. Dada manga bunaqa qilib har juma ovozli habar junatishingizni hohlamayman. Manga bu holat yoqmayapti, har yozganingizda manga yomon tasir qilyapti. Endi dada va qiz munosabati qurush uchun juda kech. Man kotta buldim yaqinda 18 yoshga kiraman, hamma narsani tushuna olishga aqlim yetadi. Sizni bunaqa gaplaringizga mano bera olmayapman, chunki endi uzimni eplab oladigan yoshga yettim. Sizni bu gaplaringizni eshitganimda manga begona inson gapirayotgandek tuyulyapti, chunki sizga qarshi hech nima his qilmayman, na nafrat na sevgi, hech nima! Bularni his qilishim uchun sizni tanigan bulishim kerak, lekin man sizni tanimayman, siz bilan aloqali hech nimaga ega emasman. Balki bu gaplarni kichkinaligimda gapirib hech bulmasa dada degan bir zotni borligini bildirib quyganingizda boshqacha bulardi, lekin man onaning ham ona, ham ota bulib mehir va tarbiya berib boqib kotta qilganini kurdim, dada degan narsa manga notanish. Endi bu narsalarni qilish uchun kech, mani qiynab, manga yomon tasir qilishni hohlamasangiz yozmang. Bundan keyin oğillaringizga mehir bering, manga sizdan hech nima kerak emas.”
Қизча чақалоқ пайтида ота-онаси ажрашиб кетишган.
Болалик чоғида деярли хабар олмаган ота яқиндан бери қизнинг телефон номерини топиб, ҳар Жума ҳол-аҳвол сўрайдиган бўлиб қолган.
Онаси ҳам қаршилик қилмаган, “нима бўлса ҳам отаси” деб…Ўзи у киши доим ота ва қиз орасини ислоҳ қилишга ҳаракат қилар экан... Лекин қизга бу ҳолат ёқмасдан юқоридаги жавобни ёзган.
Ота мактубни қизнинг онасига юбориб, надомат билан, “қизим мандан қанча ўпкаласа ҳақли, меҳр бериш учун кеч қолдим…Лекин сизга раҳмат, мен беролмаган меҳрни бериб, ҳеч кимдан кам қилмай катта қилдингиз Аллоҳ рози бўлсин. Ёшликдаги қилган хатомни тузатмоқчи эдим…Эплолмадим” деб ёзиб, қизининг мактубини юборган. Онаси эса менга юбориб, “қизимнинг иши тўғрими? Отасига шунақа муомала қилгани учун гуноҳкор бўлиб қолмайдими?” деб сўраганларида очиғи нима жавоб беришни билмай қолдим…
Ҳатто қизнинг “Дада деган нарса менга нотаниш” деган гапидан ларзага келдим…
Хотини билан ажрашгач, кичик ёшидаги болаларини ташлаб кетаётган ва хабар олмаётган оталарни хушёр торттирадиган мактуб…
Эҳҳ оталар…Бир кун келиб, чақалоқлигида ташлаб кетганингиз фарзандларингиз бўйи етканидан кейин оталик меҳрингиз жўшиб кетганда қилган эътиборингизга мана шундай жавоб олишни истамасангиз, уларга керак пайтида меҳр беринг, бу дунёда борлигингизни эслатиб туринг, моддий, маънавий, руҳий томондан қўлланг уларни…
Айниқса қиз боланинг кўнгли нозик бўларкан. Бир кўнгли музласа қайтиб исиши қийин экан…
Ота меҳрини кўрмай ўсган қизлар ҳақида ўйласам кўз олдимга аёзларда қолиб музлаб қолган ғунчалар келаверади…
Мен бу қизнинг отасига ёзган сўзларига нима деб изоҳ беришни билмадим…Унинг ўрнига ўзимни қўйиб кўролмадим…Чунки менда бундай ҳолат бўлмаган…Лекин ичим оғриб йиғладим…Отаси тирик бўлсаю худди бегона одамдек кўриш жуда аянчли бўлса керак…
Сизлар нима дейсизлар азизлар?
#Малоҳат Анвар.
👉@facebookdagi_gaplar