АЁЛГА ТАРИФ...
(байрам табриги)
Аёл ожиза эмас, аёл мўжиза!
Аёлга тарифим етмайди сира.
Ҳилқати сирли, тафти ёқимли,
Гўзаллик тимсоли, ўзи бокира.
*
Онамиз аёл, синглимиз аёл.
Биргина сўзнинг ўзи етмайди.
Умримиз онида ширин бир хаёл,
Вафо тимсоли, меҳри кетмайди.
*
Кунимиз маъноли, уларла завқли.
Дардимизга дилин боғлаган.
Мухаббат боғида кўнгиллар шавқли,
Сеуюклигимиз аёл дилин чоғлаган.
*
Шоирлар қалами ожиз мадҳига,
Йўлдоши бўлсин самимий тилак.
Омаджон Шайдо битиб сатрига,
Аёлларимиз байрам бўлсин муборак!
*
08.03.2025 й.
Омаджон Шайдо (Мирзаев)ижодидан..
@XonobodBugun Расмий