Хива туман спорт мактабида “
Ўзбек жанг санъати” миллий спорт турининг ёшлар, ўсмирлар ва катталар ўртасида “
Мерган чавандоз, Мерган спортчи, Темурийлар беллашуви” йўналишлари бўйича вилоят чемпионати ўтказилди.
Мазкур мусобақада вилоятнинг
Хонқа, Боғот, Қўшкўпир, Хива шаҳар, Хива туман, Янгиариқ туманларидан 200 нафарга яқин спортчилар ғолиблик учун беллашдилар. Умумжамоа ҳисобида
1-ўрин Хива туман
2-ўрин Боғот туман
3-ўринни Хива шаҳар жамоалари қўлга киритишди.
Мусобақа ғолиблари жорий йилнинг 20-23 февраль кунлари Фарғона вилоятида ўтказиладиган Ўзбекистон чемпионатида вилоятимиз шарафини химоя қилишади.