Репост из: Xitob
СЕНГА АЙЮБДЕК Ё ЯЪҚУБ КАБИ БЎЛ ДЕМАЙМАН!
Нечун исён қиласан, дилни хуфтон қиласан?
Айюбдайин заҳмат
чекдингми, у каби хасталикка йилларча гирифтор бўлдингми ҳеч?
У ҳолда, ундайин сабрли бўлмоқни ўрган.
Нимадан бунчалар норози бўласан, қалбни ўртайсан?
Яъқубдайин соғиндингми, соғинч сабаб кўзларинг нури тарк этдими ҳеч?
У ҳолда, балки йиллар кетар, майли, кўзинг нури ҳам тарк этар сени. Аммо Яъқуб каби интиқиб кут, “Юсуф ўлган” дейишаркан “Юсуфим тирик” дегани каби, сен ҳам Аллоҳдан умидингни узма, уза кўрма!
Унутмагил, дўстим: модомики туннинг зулмати аро саргардон экансан, ҳар туннинг сабоҳи борлиги ва гўё, нусратнинг машъаласи - Қуёшининг чиқиши ҳам бордир!
Сенга Айюб бўл, Яъқуб бўл деган мулоҳазадан йироқман.
Мен Сенга:
“Айюбнинг сабрини ва Яъқубнинг умидини дастуруламал қилиб ол” дейман.
Ўзингга “Албатта, Аллоҳ сабрлилар билан биргадир”*даги сабрни ва “Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманглар”**даги умидни лозим тутган онингдан бошлаб, ўзингни дадилроқ, шижоатлироқ ва журъатлироқ ҳис қиласан.
Энди ҳам бошингни эгиб ўтираверасанми, дўстим?!
Роббинг: “Бандам!”- дейди-ю, сен “лаббай, я Робб!” - дея ижобат қилмайсанми?
* Бақара, 153-оят
** Юсуф, 87-оят
@Xitob_EyKongil