#СЕНСАН_СЕВАРИМ
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
8-қисм
Ғулом аканинг ранги қув ўчиб кетди. Асабийлашганидан бурун катаклари бир кенгайиб ,бир торайиб пишқирганча нафас ола бошлади :
- Бу нима деганинг ? Туҳмат қилма , бола ?!
Қаҳрамон истеҳзоли тиржайди :
- Менинг бундан бошқа қиладиган ишим йўқми ? Шунақа ишонмаслигингизни билганим учун барча саволларингизга жавоб тайёрлаб келганман.
Қаҳрамон Ғулом аканинг олдига бир даста сурат ташлади.
Ғулом ака титроқ қўллари билан суратларни олиб кўра бошлади .
Суратларда Шаҳноза ва Жаҳонгирнинг ҳиёбон бўйлаб кетишаётгани,ўриндиқда суҳбатлашиб ўтиришгани , яна бирида эса биргаликда музқаймоқ ейишаётгани акс этганди.
- Бу , бу ахир...,- Ғулом аканинг тили тутилди.
- Ҳа худди ўзи. Бу ўша қизингизни қутқариб эвазига ҳеч нарса керакмас деган олифта. Афтидан керакмас деганда қизингизни назарда тутмаган.
- Аблаҳ! - қўллари мушт бўлиб тугилди Ғулом аканинг ,- мен унга қизимнинг атрофида ўралашиш қанақа бўлишини кўрсатиб қўяман. Ҳали Шаҳноза келсин.
- Менимча бу ишни Шаҳнозани аралаштирмай ҳал қилган яхшими дейман.
- Ўзи бу мирқуруқ шаҳарда нима қилиб юрибди ? Деҳқоннинг боласи эмасмиди ?
- Ўтган йили техническийга ўқишга кирган экан. Ҳадемай биринчи курсни битиради.
- Уфф... - кўкрагини тўлдириб нафас чиқарди Ғулом ака,- ҳа майли бир тарафдан шу ерда танобини тортиб қўйиш осонроқ бўлар.
Айтганча , сен буларни қачондан буён кузатаяпсан ? Қачондан буён учрашишаркан ?
- Қачондан буён учрашишларини билмадим. Аммо кузатиб юрганимга бир хафтача бўлди.
- Сен ҳам ўзингча ўзбошимчалик қилиб бир нималарни режалаштирма. Анави масаланг энди тинчиганда яна бир палакатни бошлаб юрма. Бу масалани ўзим ҳал қиламан . Ҳали Шаҳноза келса таваккал қилиб тўйларингдан оғиз очаман . Бўлди бу масалани ортиқ пайсалга солиб юролмайман.
Қаҳрамон Ғулом аканинг сўнгги сўзларига эътироз билдирмади . Аммо бит кўзларида алланиманинг йилт этиб кетиши Хўжайин томонидан билдирилган таклиф ўзига сариёғдек ёқиб тушганини билдирар эди.
▪️▪️▪️
- Шаҳноза , мана бир эмас , иккинчи йўналишдаги курсни ҳам битирай деб қолдингиз. Аввал моҳир пишириқчи бўлдингиз, эндиликда эса болалар ҳамшираси курсиниям тамомлай деб қолдингиз . Аммо олийгоҳ нима бўлади ?
Шаҳноза йигитнинг саволига билмасам дегандек елка қисди:
- Қайдам . Негадир олийгоҳга хужжат топширишга юрагим бетламаяпти. Менимча у ерга ўқишга кириш жуда қийин масала. Ундан кейин дадам ҳам...
- Шаҳноза у ерда ўқиётганлар ҳам сизга ўхшаган қизлар. Сиздан ортиқ жойлари йўқ. Ҳаракат қилиб кўринг , сиздан нима кетди ? Дадангизга келсак , менимча улар замонавий, тушунган инсонлар. Яхшилаб тушунтирсангиз йўқ демасалар керак. Мана салкам бир йилдан буён курсларда ўқияпсиз- ку? Буни қандай уддалаган бўлсангиз , институтда ўқишни ҳам шундай уддалай олган бўлардингиз ?
- Жаҳонгир ака ? - бирдан шўхлиги тутди қизнинг ,- намунча шу институтда ўқишимга ёпишиб олдингиз? Ёки мени ўзингизга тенг кўрмаяпсизми ? Сиздек ўқимишли йигит мендек ўқимаган қиз билан гаплашишга ор қиласизми ?
- Шаҳноза ?!
- Нима Шаҳноза ! Гапим ёлғонми ? Қачон қараса ўқишга киринг деганингиз деган. Бундан яна қандай маъно чиқаришим керак ? - ёлғондакам аразлаб лаб бурди Шаҳноза.
- Шаҳноза... - тили тутилганча сўзга тушди Жаҳонгир,- ҳа мен сизни ўзимга тенг кўрмайман. Кўролмайман. Сабаби ... Сиз қайда-ю, мен қайда ? Сиз кўкдаги қўл етмас юлдузсиз мен учун . Йўқ. Адашибман. Осмонда юлдузлар минглаб , миллионлаб бор экан. Сиз бўлса танҳосиз. Қоронғи кечаларимни ёритган танҳо ойсиз сиз. Мен эса оддийгина , ўша ҳокисор тупроқман . Сиз ҳақда орзу ҳам қилиб бўлмасликни билсамда ёнингизда юриб , сиз билан бир ҳаводан нафас олиб бахтни туядиган оддий бир тўпори йигитман мен. Мен бир содда девонаман . Балки ўзини ўйлайдиган худбиндирман ҳам. Яқинда навбатдаги курс ўқишини тамомлайсиз. Шундан сўнг сизни кўра олмай қоламанми деб жоним ҳалак.
@Xazon_Rezgi /17