XazonRezgi (Official Channel)


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Цитаты


Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз!
Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг!
Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Цитаты
Статистика
Фильтр публикаций


#Қасд асарини тўлиқ ўқиш учун таклиф👇👇👇
https://t.me/xazonrezgionlayn/21


#ҚАСД

Райҳона бу ҳолатида ёлғиз ўзи кўчага чиқмаслигини , у -бу ерга борадиган бўлса ёнида эри юришини айтишга оғиз жуфтламоқчи бўлди-ю , аммо унинг уйи яқинлигини эшитиб бу тўғрида индамай қўя қолди.
Райҳонанинг индамаганига яна бир сабаб бор эди. У кейинги кунларда ҳомиладорлиги сабаб бошидан руҳий зиқликни кечираётган , айни вақтда кўнгли кимлар биландир чин юракдан диллашишни истар эди. Шулар таъсирида у қаршисида ўзига умид билан тикилиб турган жувонга :

- Насиб қилса , ин шаа Аллоҳ , - деди ва ўзи ҳам Лолахон билан ижод юзасидан суҳбатлашишга чин кўнгилдан, астойдил мойил бўла бошлади..

Лолахон Райҳонанинг ижозати билан ўлчамларини олар экан , гап орасида асосий гапни сўрашни унутмади:

- "Примерка"га ўзим келайми ёки бизникига бора оласизми ? Фазилат опамлар "Уйингизга индинга ўтаман" дедилар , ўша куни бўш эканлар-да ,- Лола шундай дея туриб Фазилат опага қисқа нигоҳ ташлаб олди . Фазилат опа ҳам "Ҳа шундай" деган ишора беришни унутмади ,- агар истасангиз сизни примеркангизни эртага ўтказишимиз мумкин.
Лола шундай дея охирги ўлчамларни олиб бўлиб , чаққонлик билан блакнотининг охирги саҳифасига нималарнидир тез - тез ёзди- ю , сўнгра шарт йиртиб Райҳонага тутқазди :

- Бу ерда менинг телефон рақамим ва хонадон манзилим номи ёзилган . Унча узоқмас , беш дақиқалик йўл . Агар боришни ихтиёр қилиб қолсангиз , аввал қўнғироқ қилинг. Ҳар хил вазиятлар бўлиб туради-да, учрашишга аввал келишиб оламиз , сўнгра бемалол , бафуржа кўришаверамиз . Энди менга руҳсат ...

- Вой , одамни уялтирманг. Қуруқдан -қуруқ , биргина чойнинг ўзи билан кетаверасизми ? - деди Лолахоннинг кетишини эшитиб тараддудланиб қолган Райҳона .

Лолахон жилмайди:

- Ҳар нарсадан ширини дийдор . Қолаверса ҳомиладор аҳволингизда сизни юмушга қўйсак уят бўлар, - у шундай дея туриб Фазилат опага юзланди ,- битта дуо қилинг , турайлик...

* * *

Лолахон хонадонига етиб боргач , кира солиб ўзини диванга отди. Унинг икки чаккаси лўқиллар , бошининг оғриғига чидай олмай тўлғанар эди. Худди шу пайт атайдан пойлаб тургандек телефони жиринглади. Лола сумкасидан базўр телефонини олди ва экранга қаради . Экранда Лолахоннинг ҳаммадан ҳам ёмон кўрадиган одамининг исми ўчиб - ёниб турарди . Лолахоннинг ўзига қолса бу одам билан ҳеч қачон гаплашмаган бўлар эди. Бироқ ҳозир "жони" унинг қўлида экан , гаплашмасликнинг сира иложи йўқ эди:

- Аллооо , эшитамааан - деди Лола ижирғаниб ингроқ товушда .

- Қалайсиз , гиргиттон ?! Ўзим қўнғироқ қилмасам бир йўқлай ҳам демайсиз-а ? Бунчалик тошбағирликни қаердан ўргангансиз ҳайронман.
Хўўўш , бизнинг буюртма ҳал бўлай деяптими ? Бугун "Боғи - эрам"га кира олдингизми ? Қушчамиз дон чўқий деб қолдими ? Тезлаштирақолинг- а ? Акс ҳолда ...

#давоми_бор /75

Муаллиф: Хазонрезги

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g


#ҚАСД

Фазилат опа билан бирга келган ёшгина аёл йигирма беш ёшлар атрофидаги дилбаргина жувон эди .ь У Райҳонага қимтиниб боқиб қўнғироқдек овозда астагина салом берди:

- Ассалому алайкум, яхшимисиз ?

Райҳона ўзидан ёши катта аёлнинг саломига алик олишга ўнғайсизланиб сўрашган бўлди :

- Яхшимисиз , опажон? Уй ичилар яхшими ? Қани уйга марҳамат ! - у келганларнинг ҳар иккисини ичкарига - меҳмонхонага таклиф қиларкан.

- Райҳонахон , бизга шу ер дуруст . Очиқ ҳавода ўтиришга нима етсин , - Фазилат опа шундай деб атрофига қалин қилиб сувлар сепилиб жой қилинган каравотни кўрсатди , - мумкин бўлса шу ерда ўтирайлик .

Райҳона уларни Фазилат опа кўрсатган ерга бошлади. Опа дуои фотиҳа қилгач , Райҳона унинг ҳай - ҳайлашига қарамай ошхонага йўл олди ва зум ўтмай икки қўллаб патнис тутганча яна меҳмонлар қаршисида пайдо бўлди:

- Фазилат опа , бирам зерикиб ўтирувдим-ки , чиққанингиздан роса қувондим,- Райҳона патнисдаги чой , нон , ширинликларни олиб хонтахта устига қўяр экан, ҳар икки аёлга чой қуйиб беришга тутинди.

- Райҳонахон, бу синглимизнинг исмлари Лолахон бўладилар ,- Фазилат опа ўзи билан келган келинчакни таништириб,- ёдингиздами, улар ҳақида гапирганим. Бир яхши чевар керак дегандингиз-ку. Бугун уйда бўлганим учун Лолахонни чақиртиргандим. Ўзимга бир- икки кўйлак тиктиришга буюртма бердим. Кейин сиз ёдимга тушиб бошлаб чиқақолдим.

Райҳона севиниб кетди :

- Авваллари ўзимга-ўзим кийим тикиб олардим. Либос тикишни, тикишдан ҳам кўра уни турли безаклар билан безатишни яхши кўраман. Аммо ҳозирги ҳолатимда ...- Райҳона ийманиб ерга қаради, сўнг яна Лолахонга юзланди ,- мен ҳомиладорлар учун, яъни ўзимга бир ,икки либос эскизни чизгандим . Шуни тикиб берадиган аёл йўқми дея Фазилат опамдан сўрагандим.
Тўғри шунақа кийимларни тайёрини сотиб олсам ҳам бўлади, аммо тикдиришга бир дил кетди- да.

- Тайёр билан , тиктириб кийганингизгни фарқи бор барибир. Иккинчисида кийим айнан ўзингиз учун мўъжаллаб тикилгани сабаб эгнингизга қолипдек тушади. Ўзингизни , айниқса мана бунақа ҳомиладорлик даврида қулай ҳис қиласиз. Бу нарса ҳатто ҳомила ривожланишига ҳам ижобий таъсир кўрсатади,- Лолахон шундай деб сумкасидан ўлчов метри, чарм муқовали блакнот ва ручка чиқарди,- чизган эскизингиз ва тиктиришга мўъжалланган матоларингизни кўрсам бўладими ?

Райҳона ичкаридан Лолахоннинг сўраган нарсаларини олиб чиқди. Лолахон Райҳона тақдим этган эскизга қараганча маҳлиё бўлиб қолди :

- Мен етти йилдан буён чеварчилик қиламан,- деди у эскизларни бирма- бир варақлар экан,- аммо бундай нафис , содда ва дилбар либослар эскизини ... Айтганча , касбингиз нима , Райҳонахон?

- Мен дизайнерман , аммо либослар бўйича эмас ... - деди Райҳона касби ҳақида бироз тушунча берган бўлиб .

- Дизайнерман деганингизнинг ўзи барча саволларга жавоб бериб қўяқолди , гарчи бошқа соҳада фаолият юритсангиз-да нозик дидингиз чизган суратингизда "манаман" дея бўй кўрсатиб турибди. Дизайнер дегани ижодкор деганида аслида. Очиғи ишингизни кўриб тикканларим сизга ёқармикан деган мулоҳазага ҳам бориб қолдим.

Райҳона унга жилмайиб қаради :

- Агар кийиб олган кўйлагингизни ўзингиз тиккан бўлсангиз , менга аллақачон ёқиб бўлди.

- Ўзим тикканман ,- дея жавоб берди кўнгли ўрнига тушган Лолахон,- бир гап сўрасам майлими ?

- Албатта ,- деди Райҳона унинг саволи нима эканлигига қизиқиб

- Мен бундан кейинги кўчада яшайман. Бир вақтингиз бўлса бориб тиккан тикишларимни , чизган эскизларимни кўриб бера оласизми ? Тўғриси бир неча йиллардан буён келин сарпо тикаман. Шунга коллекциямда бир янгиланиш қилсам дегандим. Бир , иккита шогирдларим ҳам бор.
Уйимиз бу ердан унча узоқ эмас,- деди Лолахон ийманиш билан.
Лолахон Райҳонанинг ўз уйига боришини жуда истаётган эди. Шу сабаб бундан буёнги ўй-хаёли шунда бўлиб қолгандек бўлди.

@Xazon_Rezgi /74


👆👆👆👆аввалги қисмлар

#ҚАСД

24-қисм

Фақат сиздан битта талаб бўлади . Ўзингизни асрайсиз. Келишдикми ? - жилмайганча сўради  Шоҳида Туроповна.

    Райҳона унга жавобан кулимсираб "Албатта" деди-ю , иккинчи қайта ҳайрлашиб хонани тарк этди...

* * *

    Райҳонанинг ҳомиласи олти ярим ойликка етганда у кечалари ора-орада безовталанадиган, алоқ- чалоқ тушларни кўп кўрадиган бўлиб қолди. Негадир кейинги кунларда тушига марҳум отаси тез- тез кирадиган , Райҳонага  нималарнидир демоқчи бўларди-ю , аммо қизи фикрини тугал тушуниб олгунга қадар қоронғилик домига кириб йўқолиб қоладиган бўлиб қолганди.
    Райҳона бир неча маратаба "Адажоооон" дея бақириб уйғониб  кетганча ўзининг ҳам , Алининг ҳам ўтакасини ўттиз ёрди.

     Али Райҳонанинг шу таҳлит безовталикларидан хавфсираб   уни энг малакали шифокорлар кўригига бирма - бир  олиб борди.   
      Бироқ барча шифокорлар  кун сайин Райҳоналаги бу ҳолатнинг ёмон тарафи йўқлигига ,  ҳомиладорликда учрайдиган озгина камқонлик ва  умумий ҳолсизликни ҳисобга олмаганда барчаси жойида эканлигига Алини ишонтиришар эди.

    Бир куни қўшни аёл Фазилат келинойи  Райҳонанинг ранги - рўйига қараб     яхшилаб дам солдириб юборишни масалаҳат берди.

- Синглим , ўзингизга ўзингиз дам солсангиз ҳам бўлади. Бу у қадар қийин иш эмас . "Қуръон - қалблар шифоси" китобида ёзилишича - "Ҳар ким имкони борича ўзига-ўзи дам солгани маъқул. Чунки беморнинг овози ўзига бегоналарникидан кўра яхшироқ таъсир қилади. Лекин баъзи вақтларда беморнинг аҳволи оғир бўлгани учун ўзи ўқий олмаслиги мумкин. Шундай пайтда бошқа одам Қуръон ўқиб дам солади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Ихлос”, “Фалақ”, “Нос” сураларини ўқиб, ўзларига дам солардилар. Аҳволлари оғирроқ бўлса, Оиша онамиз у зотга дам солганлари тарихдан маълум.
Бошқа одамга дам солдирилса, дам солувчи тақводор, солиҳ инсон бўлгани маъқул. Зеро, дам солиш ҳам дуонинг бир тури. Дам солувчининг нафаси ўткир бўлса, солган дами яхшироқ таъсир қилади, бемор шифо топади.
Ривоят қилинишича, ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу “Фотиҳа” сурасини ўқиб, хасталарга дам солса, тезда таъсир қилар экан. У киши дунёдан ўтганидан кейин бошқалар дам солишса, аввалига самара бермабди. Шунда бунинг асл сабабидан бохабар кишилар: “Фотиҳа” сураси-ку, ўрнида турибди, аммо уни ўқийдиган Умар қани?” дейишган экан .
Дам солаётганда овозни бемор эшитадиган даражада – бироз кўтариб қироат қилинади. Чунки танадаги касал ҳужайралар шифо топиши учун овоз чиқариб ўқиш керак. Қуръон ўқилганда инсоннинг териси, ҳар бир ҳужайраси эшитади. Шунинг учун Қуръонни сал баландроқ овозда ўқиган маъқул. Қуръон билан даволаниш учун белгиланган маълум вақт йўқ. Ҳар қандай ҳолатда ўқиса бўлади. Бироқ эрталаб, кечқурун шифо оятларини ўқиб дам солиш афзал. Оятлар етти марта ўқилади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом баъзи шифо оятларини, дуоларни етти мартагача такрорлаганлар" дея ёзилган , - у шундай дея туриб бир муддат тин олди ва сўзида давом этди,- агар истасангиз ўзингиз ё бўлмаса бирор тақводор , илмли, солиҳа  аёлни топиб мушкулингизни осон қилишимиз мумкин...

    Райҳона унга нисбатан индамаган бўлса-да  бўш вақтларида ўзи билганича шифо оятларини ўқиб ўзига - ўзи дам соладиган бўлди.

    Ана шундай вақтларда у танасида ажиб енгиллик ҳис қилар , тез - тез тўпалончилик қилиб,м тинимсиз тепиниб ўзини эслатиб турадиган юраги остидаги мурғак жон ҳам алланечук тинчиб , ором олаётганини ҳис қилиб қолар эди.

     Шуларга қарамай Райҳонанинг тушларига отаси кираверишни ҳамда  ташвишли кўринишда алланима демоқчидек  намоён бўлаверишни ҳеч  канда қилмас эди.

     Одатий кунларнинг бирида Фазилат опа Райҳоналарникига бир келинчакни етаклаб чиқди :

- Райҳона , Райҳона-ююю , - деди у   ўзига ярашган ўктам овозда  йўлакда Райҳонанинг қораси кўриниши билан , - меҳмонларни қабул қиласизми ?

   Бир ўзи уйда зерикиб диққинафас бўлиб кетган  Райҳона уларни суюниб қарши олди:

-Бўлмасам-чи , - деди у ҳурсандчилигини беркитишга ҳам  ҳаракат қилиб ўтирмасдан ,- "Меҳмон- атои худо" деган гап бор- ку ! Марҳамат , хуш келибсизлар !

@Xazon_Rezgi       /73


Одамлар китобга ўхшайди. Баъзиларидан кўплаб ҳикмат ва яхшилик топасан. Баъзиларининг эса фақат ғилофи чиройли бўлади холос...

https://t.me/Xazon_Rezgi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Қўлимда бола билан қабрлар оралаб кетиб борар эканман, тинмай калималарни қайтарардим. Ҳудди бу мени айбимни ювадигандек... Бағримда беғубор ухлаб ётган болани сўнгги бор қучиб йиғлаб юбордим.
- Мен шунга мажбурман... Мени кечир... Агар сени билиб қолишса, мени ҳаётим барбод бўлади. Мен сенга умримни бағишлашни истамайман...
   Қандайдир товуш эшитиб бирдан тезлашдим. Болани қабр орасига ташлаб, жоним борича югурдим... Изимдан бир шарпа югураётганини сезиб қўрқувдан қадамларим чалкашди. Қабристондан чиқмасим ортимдаги шарпа етиб олди. Бир силтаб ўзига қаратди. Уни кўриб тилим калимага келмай қолди. Чунки ортимда арқон билан... 😱😱😱
   


Бизлар арра тортмоқдамиз,
Аррамизнинг тиши йўқ.
Нега арранг тиши йўқ, деб
Сўрайдиган киши йўқ.

Чунки бизлар анойимас,
Пишиб кетган кўзимиз.
Арра тушган ўша шохда
Ўлтирибмиз ўзимиз.

✍️ Эркин Воҳидов, 1991 й.

https://t.me/Xazon_Rezgi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
—Қани киринглар...
Замира икки эркакни еталаб ичкарига кирди.
—Сиз у хонага киринг. Дугонам сизни кутяпти.
Эркаклардан бирига гапирди Замира
—Ха ўзингиздекми?
Замирага тикилиб қаради
—Албатта, сиз киринг олдин, кейин бахо берасиз..
Замира кулиб, бир эркак билан бошқа хонага кирди.
Эшик очилганидан ортига қараган Дилдора. Қаршисидаги эркакга қараб қотиб қолди.
—Дилдора....
—Баходир ака...

🌿🌿🌿

—Сенга нима бўлди, дугонажон?
Замира, бақир чақир овоздан югуриб ичкарига кирди.
—Замир... У... У мени эриммм
Дилдора, тутилиб йиғлаб гапирди.
—Нима? Нималар деяпсиз?
Бўря сизни эрингизми?
Бирга келган эркак, эшик олдида эшитган гапига хайрон бўлиб қараб турарди.
—Ха у мени, қизларимни отаси...


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бир ошхўрлик қилайлик... ☺️

https://t.me/Xazon_Rezgi


НИКОҲИ ХАРОМ ҚИЛИНГАН АЁЛЛАР

Шундай аёллар борки уларга уйланиш харом қилинган, бу ҳақида Аллоҳ қуръонда оят нозил қилган. Бундай аёлларга уйлансангиз oғир гуноҳга ботасиз. Бу аёлларга асло уйланманг, агар уйланган бўлсангиз тезда ажрашинг❌

Бу қайси аёллар? Тезда билинг олинг👇

https://t.me/Suralar_Duolar/41800


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
☕️ • УСТОЗЛАРДАН ЯНГИ ТРЕНД...

Сиз ҳам ҳамкасбларингиз билан синаб кўринг


https://t.me/Xazon_Rezgi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🐎🌿🐎🌿🐎🌿🐎🌿🐎🌿🐎🌿🐎

🧠 Aql darajasi yuqori insonlar uchun ajoyib video topishmoq!

Videodagi Ot 🐎  kelyaptimi yoki ketyaptimi? 🤔

Videoni yaxshilab kuzating va aniq javob sizni hayratga soladi! 🤫 👇

👉JAVOBINI BILISH👈

🐎🌿🐎🌿🐎🌿🐎🌿🐎🌿🐎🌿🐎


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
👆Мазза қилиб томоша қилдим...
📌Сизлар ҳам албатта кўринг

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g


Эри Россияга кетгандан бери Сумайя эрини қаттиқ соғинарди.Бугун ҳам ҳаммомдан чиқдию ҳаёл суриб залга ўтди.Кўзи кийимини дазмоллаётган қайнукасига тушди.Кўзларини шахвоний ҳирс қоплади.Қайнукаси ҳали уйланмаган бўз йигит демак у ҳам...Сумайя оҳиста уни ёнига келди.Қайнукаси уни кўриб нам сочларига ва очиқ баданига бир қараб кўзларини олиб қочди.
-Яҳё..-деди кўзлари сузилиб-кийимингизни ўзим дазмоллаб берайми?
Шу пайт қанукаси....


https://t.me/nafismalikova


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Хайрли тонг, Азизлар!

Барчангизга муродбаҳш чоршанба тонги муборак бўлсин!

Кўнгил поклиги, қалб ва руҳ хотиржамлиги, ақл соғломлиги,  тану-жон омонлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин!

Қалбимиз ва дуоларимиздаги азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!!

Аллоҳ ҳар биримизнинг хонадонимизга файзу-барокат, кетмас давлат, шукронаи неъмат ва тинчлик-тотувлик ато этсин!


@Xazon_Rezgi


Талабларингизга биноан...

https://t.me/Xazon_Rezgi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Чиройли қўшиқ оҳанглари остида хайрли тун тилаймиз...

https://t.me/Xazon_Rezgi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🥰Uyda o’tirgan ayollar va talabalar
diqqatiga❗️Kurs Skidka narxda
🤔❓ oylik olasiz puldan qiynalyabsiz  togrimi??
🔈🔈Bizning ish aynan siz uchun uydan chiqmagan holda daromad qiling biz bilan yuksalasiz bitta telefon va internet bolsa kifoya💬
Isbot kanalda👇
https://t.me/+IVYN_sn-Q4c4NTQy
✍️  MUROJAAT UCHUN:
@Shokhida_blogs


​​Ҳаётий ҳикоя

Туҳмат

Ҳар сафар ота-онамни зиёрат қилгани келганимда беғубор болалик дамларим, қўшнимиз Сора бувининг ибратли диний ривоятлари, сой бўйида
қизлар билан чопқиллашиб ўйнаб юрганларимиз ҳамда қадрдон сирдош дугонам Зебо чевар кўз олдимга келади.
Бугун ҳам маҳалламиз бошидаги эски уйни кўриб юрагим эзилиб кетди. Ўн йил аввал бу уйда етимгина дугонам Зебо бувиси билан яшарди...
18 ёшга тўлдикки, икковимизни унаштиришди . Mени шаҳарга турмушга бераётган эдилар, Зебони эса қўшни маҳалладаги дурадгор йигитга. Келажак ҳаётимиз ҳақида яхши ниятлар қилар эдик , сарпо либосларимизни ўзимиз бичиб, тикардик. Кунларимиз ширин ташвишлар билан ўтаётган эди.
Токи...
Маҳалламиздаги Жасур исмли одам кийим - кечак савдоси билан шуғулланар эди. Иши юришгандан- юришиб, маҳалланинг энг давлатманд кишисига айланиб бормоқда эди.
Кунларнинг бирида маҳалламиз оқсоқоли у кишига Зебога кийимлар учун буюртма бериб сотишни маслаҳат берганлар. Етимгина қиз тўй харажатлари ва зарур эҳтиёжлари учун пул жамғарсин, деган мақсадда хайрли ишга воситачи бўлишни ният қилган эканлар.
Жасур ака Зебога сотиш учун либосга буюртма берди. Мен ҳам ўқишдан қайтгач, дугонамга чеварликда майда ишларда кўмак берардим. Шу тариқа 30 та аёллар либоси тайёр бўлди. Жасур ака кийимларни пуллаб, даромад қилди, аммо орадан 4 ой ўтди ҳамки, Зебонинг хизмат
ҳаққини бермади.
Икковимиз маҳалла оқсоқолининг олдига бориб, вазиятни тушунтирдик , ҳақгўй оқсоқолимиз бу адолатсизликни эшитиб титраб кетди. Ҳассасини дўққиллатиб бориб, Жасур аканинг эшигини таққилатди, ичкаридан дув қизариб чиққан Жасур акага: “Етимнинг иш ҳақини нега бермайсан, нодон? Дарҳол ҳаққингни ҳалолла!” деб уришиб берди.
Жасур ака лом-мим демай уйидан пулни олиб чиқиб Зебонинг қўлига тутқазди. Аммо эртаси куни aламдан жаҳл отига мингган Жасур ака бозор ва чойхонада Зебонинг шаънини ер билан яксон қилиб, уни бешармликда айблади. Бунга ўзи гувоҳ эканини айтиб дунёга жар солди...
Маҳаллага гап-сўз оралади.
Зебога буюртма бермай қўйишди, фотиҳаси ҳам бузилди...
Руҳи синиб қолган Зебонинг мендан бошқа яқини қолмаган эди. 5 маҳал намоз сўнггида: “Аллоҳим, менга Оиша онамизнинг сабрларидан тортиқ қил”, дея йиғларди. Баъзан бир нуқтага боққанча хаёл суриб ўтирар, сўнгра бирдан менга қараб жилмайганича: “Мен у одамдан хафа эмасман, уни қарғамадим...” дерди.
Oрадан бир йил ўтиб кетди, мен турмушга чиқиб, фарзандли ҳам бўлдим.
Ранглар сарғайиб, озиб кетган Зебо тез‑тез ҳушини йўқотадиган бўлиб қолди. Охир оқибат касалхонага тушиб, қайта-қайта ҳушини йўқотиб, ўнгланмади. ...
Жасадни топшираётган шифокор, унинг юраги туғма хаста эканлигини айтди... Етимгина Зебо эски уйини ва қариб қолган бувисини ҳам етим қилиб ташлаб кетди...
Тобутни олиб чиқиб кетаётганларида бувиси:
“Қизим масъум эди, болагинам пок эди, уни туҳмат ўлдирди!..” дея фарёд чекиб қолди. Сора буви: “Жасурни ўз туҳмати уради энди, э, воҳ”, деган эди ўшанда секин.
Мана орада йиллар ўтиб кетди. Раҳматли Сора буви айтганларидек, Жасур акани қилган туҳмати “урди”: бир кечадаёқ қўл-оёғи ишламай
шол бўлиб қолган. Эшиги олдида аравасида бечораҳол алфозда
ўтиради. Одамлар, унинг иккала қизи ҳам шаҳарда танафурушлик
қилади, деб гапиришади...
Зебо уни қарғамаганди, аммо Аллоҳ Одил Зот, уни огоҳлантирди.
Етим ҳаққига кўз олайтириш ва покиза аёлларга туҳмат қилиш каби гуноҳи кабиралар ҳақида ўйлар эканман, лол қоламан:
“Аллоҳим, заррача ёмонликни ҳам, заррача яхшиликни ҳам бежавоб қолдирмайсан!
Аммо биз ғофил бандалар буни идрок қилмаймиз".

Дилафруз Муминова

https://t.me/xazon_rezgi‌‌


Xazonrezgi kelin.pdf
6.9Мб
📕 Онлайн китоб

#КЕЛИН

Муаллиф: Хазонрезги

Тайёрлади: Айруза Абубакирова

Каналга обуна бўлиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Показано 20 последних публикаций.