Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Р А М А З О Н К Е Л Д И !
Тўлишсин бу ойда иймон дилларга,
Ҳақ зикри зеб бўлсин мудом тилларга,
Аллоҳни суйгувчи азиз элларга,
Ойларнинг султони Рамазон келди!
Тонгларни қаршиланг чехрангиз кулиб,
Саҳоват этаги савобдан тўлиб,
Шайтоннинг инсонга раҳнаси сўлиб,
Нур сочиб дилларга Рамазон келди!
Ўттиз кун умматга сабр ойи бу,
Минг тундан аълороқ қадр ойи бу,
Аршни ёритгувчи абр ойи бу,
Ойларнинг султони Рамазон келди!
Айтилсин баралла иймон қўшиғи,
Тўлсин кўнгилларнинг кемтик-тешиги,
Сизга мунтазирдир Райён эшиги,
Нур сочиб дилларга Рамазон келди!
Аллоҳимга айтай ҳамду санолар,
Таралсин тонглардан мушку раънолар,
Изланг бу кунлардан меҳру-маънолар,
Ойларнинг султони Рамазон келди!
Ҳаққа ошиқларнинг малҳами бўлай,
Ёнида собиту ҳардами бўлай,
Аллоҳим деганнинг ҳамдами бўлай,
Ойларнинг султони Рамазон келди!
Насиб бугун қутлуғ Рамазон ойини 3 кунини қарши оламиз, кимки ушбу ойда нимаки яхши ният қилган бўлса барча ниятлари ижобат бўлсин
Рамазон муборак бўлсин азиз диндошлар!
Тўлишсин бу ойда иймон дилларга,
Ҳақ зикри зеб бўлсин мудом тилларга,
Аллоҳни суйгувчи азиз элларга,
Ойларнинг султони Рамазон келди!
Тонгларни қаршиланг чехрангиз кулиб,
Саҳоват этаги савобдан тўлиб,
Шайтоннинг инсонга раҳнаси сўлиб,
Нур сочиб дилларга Рамазон келди!
Ўттиз кун умматга сабр ойи бу,
Минг тундан аълороқ қадр ойи бу,
Аршни ёритгувчи абр ойи бу,
Ойларнинг султони Рамазон келди!
Айтилсин баралла иймон қўшиғи,
Тўлсин кўнгилларнинг кемтик-тешиги,
Сизга мунтазирдир Райён эшиги,
Нур сочиб дилларга Рамазон келди!
Аллоҳимга айтай ҳамду санолар,
Таралсин тонглардан мушку раънолар,
Изланг бу кунлардан меҳру-маънолар,
Ойларнинг султони Рамазон келди!
Ҳаққа ошиқларнинг малҳами бўлай,
Ёнида собиту ҳардами бўлай,
Аллоҳим деганнинг ҳамдами бўлай,
Ойларнинг султони Рамазон келди!
Насиб бугун қутлуғ Рамазон ойини 3 кунини қарши оламиз, кимки ушбу ойда нимаки яхши ният қилган бўлса барча ниятлари ижобат бўлсин
Рамазон муборак бўлсин азиз диндошлар!