Xabardor TV | Rasmiy kanal


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


🌐Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @XabardorTvbot
☎️Реклама: @XabardorTvbot
Instagram: instagram.com/xabardor.Tv

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️12 баллик тизим фақат "ГАИ" тўхтатиб, ўзи жарима ёзганда ҳисобланади

Кўчадаги камера ва радарларга тушганда жарима ҳисобланмайди.

👉
@XabardorTv — Тезкор ва ишончли хабарлар


#Диққат #Тарқатинг

‼️Бугундан бошлаб кучли ва узоқ давом этадиган магнит бўрони Ерни қоплайди

25 февралдан 3 мартгача Ерни магнит бўронлари қоплайди.😨

Давленияси бор, боши тез-тез оғрийдиган танишларга юбориб, огоҳлантириб қўямиз.

👉@XabardorTv — Тезкор ва ишончли хабарлар


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Хитой мактабларида ўқувчиларга ҳаёт танловини кўндаланг қўйишнинг амалий кўриниши.

Балки шунинг учун Хитой дунёдаги энг тез ривожланаётган давлатлар қаторида бўлса керак.

Бизда шунақа қилса, ота-оналар ўқитувчини қарғаб, мактабга жанжал қилиб келса керак.

Балки шунинг учун ҳам биз бугун бутун дунёга арзон ишчи кучини етказиб берадиган давлатга айланиб қолмоқдамизми...

👉@XabardorTv — Тезкор ва ишончли хабарлар


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Наманганда Lacetti ҳайдовчиси юқори тезликда 11 ёшли қизчани уриб кетди

Қизалоқ оғир тан жароҳати билан шифохонада вафот этган.

👉@XabardorTv — Тезкор ва ишончли хабарлар


Канадаликлар Илон Маскни фуқароликдан маҳрум қилиш учун қарийб 180 минг имзо тўплади

Петиция ташаббускорлари Маскни Канада сайловларига аралашиш ва мамлакат миллий манфаатларига зид бўлган фаолият билан шуғулланишда айбламоқда.

Маск онаси орқали Канада фуқаролигига эга. Петиция 20-июн куни Жамоалар палатасига тақдим этилади.

👉@XabardorTv — Тезкор ва ишончли хабарлар


#Тазия

Шоир Баҳодир Исо 69 ёшида вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, шоир, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Баҳодир Исо оламдан ўтди.

Жаноза намози бугун соат 11:00 да Риштон туманидаги Дутир қишлоғида ўқилади.

👉@XabardorTv — Тезкор ва ишончли хабарлар


❄️ Бухорода кучли қор ёғмоқда

👉@XabardorTv — Тезкор ва ишончли хабарлар


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#ёпирай!
“Маҳрга “Жентра” олиб берса, 30 минг доллар топса, алоҳида уй олса кейин эрга тегаман!” – Ҳаётни эртак деб ўйлаётган қизлар!

Охирги пайтда ўзини катта тутиб, куёв бўлмишдан бир дунё ҳою-ҳавас талаб қилаётган қизлар кўпайиб кетгандек..
Бизни ота-оналаримиз барча нарсага биргаликда эришишган. Ҳозирги баъзи қизларнинг талаби энсани қотиради.

📹Видеони кўрамиз👆

Сиз нима дейсиз?

👉@XabardorTv — Тезкор ва ишончли хабарлар


#Дахшат #Сехр

Тошкентнинг Юнусободида бир оилада кетма-кет мусибат кузатилди 😨

1) Ота 9-февралда вафот этди.
2) Аёли 12-февралда вафот этди.
3) Ўғли 13-февраль куни ўзини осиб қўйди. Ортидан икки боласи ва аёли қолди.
4) Қизи (учта боласи бор) Груднойда реанимация бўлимига олинди. Юрак томирига иккита стент қўйилди. 

Бугун, эрталаб зудлик билан қабристонга боришни ва биринчи кўмилган қабрни устидаги тупроқни очишни айтдим. Пешиндан сўнг гўрков ёрдамида ковлашибди, қўғирчок, латта-путта, игна ва тўноғич чиқибди. Ўзи бу оила ижарада яшайдиган, топгани учма-уч етадиган одамлар эди. Хасад қилиб иссиқ-совуқ  қиладиган ҳечнимаси йўқ эди. Оддий бир ўртаҳол оила эди. Лекин шу оилани ҳам бир хотин бошига етди. Ўзини яқин қариндоши экан...

👉@XabardorTv — Тезкор ва ишончли хабарлар


#ДИҚҚАТ #ТEЗКОР

⚡️⚡️ 3 мартдан бошлаб Ўзбекистонда ипотека кредитларини Cубсидиялаш учун аризалар қабул бошланади. Бу йил субсидияни 50% кўпроқ олиш имконияти бор

Президент қарори билан субсидиялар сони ўтган йилга нисбатан 1,5 баробарга оширилди. Мурожаатни 3 март соат 09:00 дан бошлаб Давлат хизматлари марказлари орқали ёки my.gov.uz порталида онлайн тарзда топширишингиз мумкин.

📌 Кимлар олишлари мумкин?
1️⃣ Ўртача даромади 3,12 миллион сўмдан 9,24 миллион сўмгача (вилоятларда) ёки 10,63 миллион сўмгача (Тошкент шаҳрида) бўлса.
2️⃣ Ўзбекистонда шахсий уйингиз бўлмаса (бу турмуш ўртоғингизга ҳам тегишли).

👉@XabardorTv — Тезкор ва ишончли хабарлар


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Марғилонда ота битта «Ласетти» сабаб ўғлининг қотилига айланди

👉@XabardorTv — Тезкор ва ишончли хабарлар


#Ана_холос
‼️Хитойдаги мактаб ўқувчилар учун жисмоний жазони жорий этиш арафасида.

Хитой жанубидаги хусусий мактаб ота-оналарга ўқувчиларни кафтига уриш ёки соатлаб тик туриш шаклида жисмоний жазолашга рухсат берувчи қоидаларни имзолади.

Ҳужжатда айтилишича, болалар дарсда ухлагани, уй вазифасини бажармаганлиги ёки ёмон хулқ-атвори учун шундай жазоланади. Аниқлик киритилишича, ўқувчиларнинг кафтларига кўрсатгич ёки чизғич билан уриш мумкин, лекин ҳар бир қоидабузарлик учун 10 мартадан кўп бўлмаслиги керак. Тик туриш жазоси икки соатдан ортиқ давом этиши мумкин эмас.

👉@XabardorTv — Тезкор ва ишончли хабарлар


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#диққат

❗️«12 баллик тизим» бўйича 1 ой муддатда Вазирлар Маҳкамаси қарори ишлаб чиқилади

Хўш, бунда қоидабузарликлар учун жарима баллари қандай  белгиланади?


👉@XabardorTv — Тезкор ва ишончли хабарлар


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Фойдали

Оддий лавлаги ва илиқ сув билан 2 ҳафтада сезиларли даражада озиш мумкин!


❗️Семизликдан қутулиш учун табиий ва ажойиб ечим экан

Озмоқчи бўлган яқинларга юборинг.👇

👉@XabardorTv — Тезкор ва ишончли хабарлар


Тожикистон президенти: Aрмия янги технологияларни, жумладан, сунъий интеллектни ўзлаштириши керак

Бугунги дунёнинг инқирозли шароитида, жамият ва давлат хавфсизлигига таҳдидлар кучайиб бораётган бир пайтда мамлакат мудофаа қудратини мустаҳкамлаш энг муҳим вазифаларимиздан биридир, деди Эмомали Раҳмон.


👉@XabardorTv — Тезкор ва ишончли хабарлар


🏳️ “Толибон” АҚШ ҳарбийлари қолдириб кетган қурол ва техникалар қайтарилмаслигини айтди

Америкаликлар қолдириб кетган қуроллар уруш ўлжаси бўлиб, афғон халқининг қонуний мулки ҳисобланади. Агар кимдир уларни биздан тортиб олишга уринса, айнан ўша қуроллардан фойдаланиб жавоб берамиз, деди “Толибон” расмий вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳид.


👉@XabardorTv — Тезкор ва ишончли хабарлар


#Тезкор #Диққат
❗️Бузилаётган турар ва нотурар жой объектининг бозор қиймати тўлиқ қоплаб берилади

Президент фармонига кўра:

2025 йил 1 мартдан
реновация асосида кўп квартирали уй-жойларни барпо этишнинг қуйидаги тартиби жорий этилади:

▪️ реновация лойиҳасини бошлашга барча мулкдорлар билан нотариал тасдиқланган келишув битими имзоланганидан сўнг рухсат берилади;

▪️ мулкдорларга, уларнинг хоҳишига кўра, қуйидаги компенсация турларидан бири тақдим этилади:

➖ бузилаётган тураржой объектлари ўрнига уларнинг майдонидан кам бўлмаган реновация дастурига мувофиқ янги қуриладиган тураржойлардан яшаш учун тайёр ҳолдаги квартираларни мулк ҳуқуқи асосида бериш ҳамда қурилиш даврида кўчиш, шу жумладан, бошқа тураржой объектини вақтинчалик ижарага олиш билан боғлиқ харажатларни тўлиқ қоплаш;

➖ бузилаётган турар ва нотурар жой объектининг бозор қийматини тўлиқ қоплаб бериш;

➖ реновация лойиҳаси ташаббускори билан келишилган ҳолда бошқа турдаги компенсацияни тақдим этиш.

👉@XabardorTv — Тезкор ва ишончли хабарлар


#Диққат #Тезкор
Тезликни оширганлик учун жарима миқдори ошди
дейилмоқда😱

🏎Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини ошириб юбориши учун жарималар миқдори янгиланди
— 1 875 000 сўмдан 5 625 000 сўмгача.

Секин, шошмасдан манзилга етволасизлар энди.

👉@XabardorTv — Тезкор ва ишончли хабарлар


📰 Туркиянинг "Akşam" газетаси Зеленский яқин орада Туркиядан бошпана сўраши мумкинлиги ҳақида ёзмоқда.

Газета шарҳловчиси қайд қилганидек, “Зеленский Ғарбдан ҳарбий ёрдам кўрсатилмаётгани ва Украинада давлат тўнтариши содир бўлиш хавфи фонида шундай қадамга бориши мумкин”.

👉@XabardorTv — Тезкор ва ишончли хабарлар


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️FAKE

"Энди радарга тушсангиз 1 оклад ўрнига 5 оклад жарима келиши айтилмоқда" деган хабарлар ижтимоий тармоқларда тарқала бошлади

Олинган маълумотларга кўра, ушбу хабар асоссиз яъни ЁЛҒОН ХАБАР!

Ижтимоий тармоқ фаолларидан асосланган хабарни тарқатишларини сўраб қоламиз.

👉
@XabardorTv — Тезкор ва ишончли хабарлар

Показано 20 последних публикаций.