XALQ DARDI


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Другое


Мурожаат учун: @X_a_l_q_D_a_r_d_i
“Xalq Dardi” таҳририяти ижтимоий-сиёсий ва оммавий нашр бўлиб,расмий мақомга эга.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Другое
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Қўқон шаҳар ҳокимлиги
Қўқон шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Алишержон Мелиқўзиев, Қўқон шаҳар ҳокимлиги бош мутаҳассиси Мухторжон Маматхонов ва Қўқон шаҳар ҳокимлиги Ташкилий назорат гуруҳи раҳбари Дониёржон Мамажоновлар ўз аризаларига биноан ишдан бўшатилдилар.

qoqon.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Pinterest |OK |TikTak|Telegram


Футболга қизиқишим йўқ, лекин бу эълонни кўриб бефарқ бўлолмадим. "Қўқон-1912" ва "Андижон" ўйини бўлиб ўтар экан, чипта нархи эса 50 000 сўм. Бу жуда қиммат эмасми?

Футбол раҳбарлари, Қўқон театрида икки соатлик спектакль нархи 10 000 сўм, футбол ўйини эса 50 000 сўм – бу ғалати эмасми?


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатлари аниқланди.

Навоий, Андижон, Фарғона ва Тошкент вилоятларида давлат захирасидаги ерларни ноқонуний сотишга уринган шахслар қўлга олинди.

📌
Навоийда тадбиркор 1 га ерни ўзиники деб, 2 млрд сўмга сотишга уринган, 1 млрд сўм олган пайтида ушланган.

📌
Андижонда ака-ука 2 га ерни 300 минг $ га расмийлаштиришни ваъда қилган, 50 минг $ олганида қўлга олинган.

📌
Фарғонада фермер 50 сотих ерни 55 минг $ га сотмоқчи бўлиб, 45 минг $ олган пайтида ушланган.

📌
Қувада тадбиркор 10 сотих ерни 35 минг $ га расмийлаштирмоқчи бўлган, пулни олган вақтда қўлга олинган.

📌
Тошкентда фуқаро 16 сотих ерни 352 минг $ га сотишга келишган, олдиндан 30 минг $ олган пайтида шериги билан бирга ушланган.

Барча ҳолатлар бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.

Telegram Instagram Facebook


#Хабарни_улашинг
07.03.2025

ҲУДУДЛАРДА ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛАДИ

📌
ҚУВАСОЙ ШАҲАР ВА ҚУВА ТУМАНИ
Бугун, соат
13:00 дан 17:00 га қадар Қувасой шаҳар ва Қува туманининг айрим ҳудудларини электр энергияси билан таъминловчи юқори кучланишли “L-BK” электр узатиш тармоғида ҳамда “Тинчлик”, “Баҳор” подстанцияларида жорий ва мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилади.

📌
БАҒДОД ВА РИШТОН ТУМАНЛАРИ
Бугун, соат
09:00 дан 17:00 га қадар Бағдод ва Риштон туманининг айрим ҳудудларини электр энергияси билан таъминловчи “Самандарак” подстанциясида мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилади.

📌
ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИ
Бугун, соат
09:00 дан 17:00 га қадар Ўзбекистон туманидаги айрим ҳудудларни электр энергияси билан таъминловчи “Ғаниобод-1” подстанциясида мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилади.

Таъмирлаш ишлари давомида белгиланган вақтларда электр таъминотида узилишлар кузатилади.

Ноқулайлик учун узр сўраймиз!

“Фарғона ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати

Telegram Instagram Facebook


#LIVE
#ҚамчиқДовони

Бугун 07/03/25 04:45 даги ҳолат

⛔️
A373 Тошкент-Андижон йўлининг 134-160 км оралиғида қор ёғмоқда.
• Ҳарорат:
-2°C
• Кўриш масофаси:
500 м
• Шамол тезлиги:
4-16 м/с
• Намлик:
86%

Йўллар доимий равишда қордaн тозаланмоқда, транспорт ҳаракати хавфсиз.

‼️ Ҳайдовчиларга тезликни оширмаслик, оралиқ масофани сақлаш ва барча хавфсизлик чораларига риоя қилиш тавсия этилади.

Telegram Instagram Facebook


Қўқон шаҳар ҳокимлиги Матбуот котиби диққатига!

Таҳририят жамоаси ва Қўқон шаҳри фуқаролари сизга қуйидаги савол билан мурожаат қилмоқда:

Нега Қўқон шаҳар ҳокимлигига тайинланган ёки ишдан озод қилинган кадрлар ҳақида расмий эълонлар берилмайди? Нега бундай муҳим янгиликлар расмий манбалар орқали эмас, балки оғиздан-оғизга тарқалишига йўл қўйилмоқда?

Очиқлик ва ошкораликни таъминлаш мақсадида бу борада расмий ахборот берилиши кутилмоқда. Саволга жавоб учун олдиндан раҳмат!


O'zbekistondagi birinchi attestat beruvchi onlayn maktab

"Leader Online" — bu mamlakatimizning eng yaxshi xususiy maktablaridan biri bo'lgan "Leader School" bazasi asosida yaratilgan, davlat namunasi bo'yicha attestat beruvchi birinchi onlayn maktab.

✅ Litsenziyaga ega onlayn maktab
✅ Davlat namunasi bo'yicha attestat berish
✅ Darslar o'zbek va rus tillarida
✅ Moslashuvchan o'quv jadvali
✅ 4–11-sinflar uchun

Farzandingiz uchun sifatli ta'limni uyda o'tirgan holda ta'minlang! Onlayn mashg'ulotlar qanday o'tishini saytimizda bilib oling.

Saytga kirish

#reklama
leader-online.uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Мурожаат_барча_масулларга
#Ўзбекистон_Ташқи_ишлар_вазирлиги
#Ўзбекистон_элчихоналари_ва_консулликлари

#Бандлик_ва_меҳнат_муносабатлари_вазирлиги
#Ўзбекистоннинг_хориждаги_ватандошларини_қўллаб_қувватлаш_жамғармаси
#Халқаро_ташкилотлар


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Sun Way мактабидаги камчиликлар ҳақида халқ мурожаати: шаффоф суҳбат

“Халқ дарди” таҳририятига
Sun Way мактабидаги муаммолар ҳақида бир нечта видеомурожаатлар келиб тушди. Биз ушбу мурожаатларнинг бир қисмини ёритдик.

Мақола чоп этилганидан сўнг,
Мамаюсупов Санжар Тахирович таҳририятимиз билан боғланиб, суҳбатнинг шаффоф ўтказилишини сўради. Биз бу таклифга рози бўлдик ва у киши билан очиқ мулоқот ўтказдик.

Суҳбатни томоша қилиб, ўз фикрингизни билдиринг.
“Халқ дарди” таҳририяти барча учун очиқ!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🅰️🅰️🅰️🅰️ 🅱️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️

Фарғонада синфдошларига наркотик сотаётган қиз қўлга
олинди.

10 синф ўқувчиси 4 грамм марихуаннани синфдошига 300 минг сўмга сотаётган вақтда қўлга олинган.

Суриштирувлар давомида қиз ушбу гиёҳвандлик моддасини отасининг қутисидан сўрамай олгани маълум бўлди. Тегишли ташкилотлар иштирокида отанинг уйида тинтув ишлари олиб борилганида уйдан яна 140 грамм марихуанна топилган.

Билдирилишича Қизалоқ қилган иши сабаб БҲМнинг 15 баробари миқдорида жаримага тортилган. Бироқ жаримани қизнинг онаси тўлаган.

Telegram Instagram Facebook


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️Кичик эътибордаги катта мавзу: мактаб ҳожатхоналари

🚽 Бу ҳақда деярли гапирилмайди. Лекин Ўзбекистон мактабларининг қарийб 70 фоизи санитар ҳожатхоналарга эга эмас. SUBYEKTIV мактаб таълимига бағишланган янги кўрсатувида ушбу унутилган масалага ҳам тўхталди. Мавзуга бефарқ бўлмаганлар учун тўлиқ кўрсатув ҳаволаси қуйида

📹 ҲОЗИРОҚ ТОМОША ҚИЛИШ

Сиз билган мактабларда аҳвол қандай ?


Telegram Instagram Facebook


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги 4-умумтаълим мактаби ўқувчилари оналарга эҳтиром кўрсатдилар.

7k 0 124 120

Фарғона вилояти, Қўқон шаҳридаги мазкур мактабга фарзандингизни юборган ота-оналарга саволимиз бор:

Сиз фарзандингизнинг соғлиғи ҳақида ўйлаганмисиз? Ушбу мактаб болангизнинг соғлиғига қанчалик эътибор қаратяпти?

Сиз бу ҳақда жиддий ўйлаб кўрганмисиз? Балки, вақт келгандир?

Фикрларингизни таҳририятга йўллашингизни сўраймиз. Олдиндан раҳмат!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Вилоят ҳокимига телефон қилиб, пораҳўрларни ҳимоя қиладиганлар борлиги ажабланарли. Блогер ва журналистларни айтмасак ҳам бўлади — улар қандай босим остида яшашини фақат ўзи ва Яратган билади. Уйда иссиқ чойини ичиб, диванда ётиб, халқ дарди ҳақида “маза” қилиб ўтирганлар учун эса бу видео мисол бўлади.


Фарғона вилояти қурилиш инспекциясида ўз ишининг усталари борми?

Қўқон шаҳри, 47-мавзе, Райҳон маҳалласида жойлашган ноқонуний деб топилган қурилишга нисбатан икки марта суд жараёни ўтказилганига қарамай, унинг бузилмасдан туриши жамоатчилик орасида турли миш-мишларга сабаб бўлмоқда.

Айрим фуқаролар бу ҳолатни шаҳар ҳокимиятига боғлаётган бўлса, бошқалар бунинг ортида катта манфаатдор шахслар борлигини тахмин қилмоқда. Аниқ далилларсиз бундай фикрларга ишонмаган ҳолда, биз фақатгина мавжуд ҳужжатлар ва расмий қарорларга таянамиз.

Агар суд ноқонуний деб топган бўлса, нега бу дўкон ҳали ҳам бузилмаган? Қурилишни назорат қилувчи мутасаддилар қаерга қарамоқда? Бу саволларга жавоб топиш жамоатчилик учун муҳим. Чунки агар қонунбузарликка йўл қўйилса ва жазосиз қолса, бу келажакда янада кўпроқ ноқонуний қурилишларга йўл очиши мумкин.

Фарғона вилояти қурилиш инспекцияси мазкур масала юзасидан расмий изоҳ бериши лозим. Жамоатчилик бу масалани кузатиб бормоқда ва унинг қандай ҳал қилинишига қизиқиш билдирмоқда.

Биз ҳам бу қурилиш қонуний асосда қандай тақдирга учрашини кузатиб борамиз. Раҳбарларнинг масъулиятсизлиги оқибатида яна неча йил ноқонуний иншоот туриши барча учун муҳим савол бўлиб қолмоқда.


Қўқонда ноқонуний қурилиш: Жамоатчилик назорат ва чоралар талаб қилмоқда

Қўқон шаҳрининг 47-МФЙ ҳудудида дўконлар ортида ноқонуний қурилиш ишлари олиб борилаётгани жамоатчилик эътирозига сабаб бўлмоқда. Аммо мутасадди раҳбарлар бу ҳолатга бефарқ қолмоқда, маҳалла раиси эса вазиятдан бехабар гуё.

Қизиғи шундаки, аввал бу қурилишни танқид қилган эдик, аммо энди унинг ташқи қисми туника қоплама билан ёпилиб, янги фасадга эга бўлган. Бу ҳаракатлар жамоатчиликни чалғитиш мақсадида қилинганми? Агар шундай бўлса, масъуллар қаттиқ адашади!

Президент жамоатчилик назоратини кучайтириш зарурлигини бир неча бор таъкидлаган. Фарғона вилояти қурилиш инспекцияси ходимлари эса ўз ишини виждонан бажараяптими? Улар ёки ўз касбининг устаси эмас, ёки масъулиятни ҳис қилмаяпти. Агар шундай бўлса, бундай кадрлар лавозимидан озод қилиниши шарт!

Жамоатчилик ушбу ҳолатни назоратга олган ва масъуллардан қонуний чоралар кўрилишини талаб қилмоқда. Ноқонуний қурилишларга йўл қўймаслик, қонун устуворлигини таъминлаш — мутасаддиларнинг бурчи эканини унутмаслик лозим!


#Тахрирсиз

Алишер Навои мавзесини 55 мфй 74 домдан мурожаат килаябмиз бизга болаларга уйингох килиб берамиз дея гаражларни бузиб ташлашкан эди..мана неча йил булди хали хамон 2та качела урнатиб беришмади..


Абу Тойиб Хукандий мавзесида 87 дом,88дом, 90 дом,89 дом,84 дом болаларига уйнашга болалалар уйингохи юклигини билдирмокчи эдим. Аввалари чиройли уйингохимиз бор эди,хозир уйингохимизи урнига катта озик овкат МУХАММАД маркет дип аталган магазин куришди.Аризамдан махсад болалар уйингохини жойига куйиб куриб беришсин.47 сонли райхон махалла раисига ва хокимимизга мурожатим етиб бориб ва шунга чора куришларини хохлардик


#Диққат
ҲАТТО БИР СТИКЕР УЧУН ҲАМ 7 ЙИЛ ҚАМОҚ?!

Telegram ёки Instagram’да порнографик стикер ёки GIF юбориш жиноят ҳисобланади!
150 млн сўмгача жарима ёки 7 йилгача қамоқ жазоси кутмоқда!

Маъмурий жавобгарлик кодексининг 189-моддаси ва Жиноят кодексининг 130-моддасига кўра, бундай хатти-ҳаракатлар оғир жазога тортилиши мумкин.

Огоҳ бўлинг! Танишларингизни ҳам хабардор қилинг!
👇

Telegram Instagram Facebook


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Қўқонда Ер Ажратишда Ноқонуний Ҳолатлар Давом Этмоқда: Президент Нутқи Амалга Ошадими?

Қўқон шаҳрида тадбиркорлар олдини тусиб, уларга ер беришда ноқонуний ҳолатлар кузатилмоқда. Ҳар ким хоҳлаган жойида дўкон қуриш билан овора, қонунчиликка эътибор берилмаяпти. Бу ҳолат одатга айланиб қолганми? Нега бунга қатъий чора кўрилмайди?

Кечаги нутқларида Президентимиз порахўрликка қарши қатъий курашиш лозимлигини таъкидладилар. У киши уч соат давомида эл-юртни бундай иллатлардан тозалаш ҳақида сўз юритдилар. Аммо бу нутқларни “лаббай” деб қабул қилиб, жойларда амалиётга жорий қилаётган раҳбарлар борми?

Қўқонда ер ажратишдаги тартибсизликлар ва порахўрлик ҳолатлари нега олдиндан бартараф этилмаяпти? Бу каби масалалар бўйича жамоатчилик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ўз вақтида муносабат билдириши лозим. Агар бу жараёнларда шаффофлик таъминланмаса, Президентимиз томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар қаерга олиб бориши номаълум.

Мазкур муаммога жавобгар мутасаддилардан муносабат ва аниқ чоралар кутиб қоламиз.

Показано 20 последних публикаций.