Волейбол тарихи
Волейбол 1895 йилда Америка қўшма штатларининг Массачусетс штатидаги Холиок шаҳрида ёш христианлар иттифоқини жисмоний тарбия бўйича раҳбари пастор Уильям Морган томонидан яратилган. У волейбол ўйинини оддий, кўп маблағ сарфламасдан ташкил этишни кўзда тутиб янги ўйиннинг қоидаларини ишлаб чиқди. Ўйин номини аввалига "минтонетт" деб номлаган.
1896 йилда Спрингфилд шаҳридаги коллеж директори доктор Алфред Халстед бу ўйинга „волейбол“ деб ном берди. "Волейбол" инглизча сўз бўлиб, ўзбек тилида "парвоз қилувчи тўп" деган маънони билдиради.
🏐
Ўзбекистон Волейбол федерациясининг телеграмдаги расмий канали@uzbekistanvf