Ўзбекистон иккиламчи автомобил бозорида нархлар пасайиши кузатилди2024 йил декабр ойида Ўзбекистонда иккиламчи автомобил бозорида фаоллик пасайиши давом этди. Бу кўп ва ўртача фойдаланилган маҳаллий автомобиллар нархлари тушишига олиб келди.
Хусусан, Onix 3,6–4,4 фоизга, Lacetti 1,3 фоизга, Cobalt 0,8–1,6 фоизга, Nexia 0,9 фоизга, Spark 0,5–1 фоизга ва Damas 1–1,2 фоизга арзонлади. Malibu ва Tracker автомобиллари нархлари ҳам пасайган бўлса, Equinox бироз қимматлашди.
Электромобиллар орасида янги BYD моделлари 1,2–1,9 фоизга арзонлаган. Шунингдек, ўртача фойдаланилган электромобиллардан BYD E2 ва Han 0,8–4,2 фоизга арзонлашган бўлса, кўп фойдаланилган электромобиллар айрим ҳолатларда қимматлашди.
Chevrolet Monza ва Kia Sportage арзонлашган бўлса, Kia К5, Seltos ва Hyundai Tucson нархларида ўсиш қайд этилди.
Бизга қўшилинг👇🏼
➥ @Vodiyliklar_Bugun