Ёзувчи Шодмон Отабек вафот этди
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, таниқли ёзувчи Шодмон Отабек 79 ёшида ҳаётдан кўз юмди.
Шодмон Отабек 1946 йили Андижон вилоятининг Ширмонбулоқ қишлоғида туғилган. Ҳозирги Мирзо Улуғбек номидаги Миллий университетни 1969 йили битирган.
Республика радиосида, Ўзбекистон Миллий кинокомпаниясида, Тошкент давлат маданият институтида, «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетасида хизмат қилган. 1992 йилдан 2003 йилгача «Хабар» газетасида бош муҳаррир бўлган.
Турли йилларда ёзувчининг «Мирзакалон Исмоилий» (1978), «Япроқдаги нур» (1979), «Одамийлик синовлари» (1986), «Энг бахтли кун», «Қорбўрон», (1988, 2009), «Шахмат абадийдир» (1990), «Ширмонбулоқ оқшомлари» (1995) каби китоблари, шунингдек, «Яхши кунларда кўришайлик», «Биркам дунё» қиссалари чоп этилган.