Ўзгасин севма
Телба қилдинг, айбдор ўзинг,
Ёқиб қолди ҳар битта сўзинг,
Бошқасига боқмасин кўзинг,
Ўзгасини севишимга йўқ.
Зинҳор сенга қилмадимда дўқ,
Тўғри тушун фикрим тўғри уқ,
Алдаб юрсанг, босасанда чўғ,
Ўзгасини севишимга йўқ.
Севишмоқлик бўлсада гуноҳ,
Суйганларни асрайди, Аллоҳ,
Қалбимизга туширмагин доғ,
Ўзгасини севишимга йўқ.
Қарғаб юрма ортимдан яна,
Ҳамма билсин дедимда мана,
Эсингдами кўришган сана?
Ўзгасини севишимга йўқ.
Ҳамма шартни айтдимда сезиб,
Кетиб қолма, олисга безиб,
Топгум, албат, оламни кезиб,
Ўзгасини севишимга йўқ.
✍Солиҳабегим
Дилафуруз Шаҳрихони
Яна кўпроқ кўриш учун каналга
обуна бўлинг 👇🏻
https://t.me/+GSy6o7LRw3A0Nzdi