Uzunqishloqliklar UZ (Official)


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Блоги


⚡️Kanalda:
⏳ Dunyo yangiliklari
📰Qishloq yangiliklari📰
📚Ibratli hikoyalar📚
🤖Reklama xizmatlari joy olgan
E'lonlar berish yoki Admin bilan boğlanish https://t.me/IbrohimbekMuhammadqodir👈 ga yozing.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Блоги
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Диққат #Тарқатинг

Инсон вафот этгандан сўнг хонадонда 7, 20 ва 40 (эхсонларини) қилишлик бидъат деб фатво берилди.

Манба: Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари канали.

❗️Бидъат” сўзи луғатда “ўхшаши бўлмаган янги нарсани пайдо қилиш, диний ақидаларга киритилган ўринсиз ислоҳ”, – деган маънони билдиради.

Видеони ибрат учун барча группаларга тарқатинг. Ўзгариш вақти келди, қадрдонлар.


🔰 Косонсой туманидаги 21-сонли мактаб ўқувчиси “Ёш китобхон” танлови ғолиби

▫️Мамлакатимизда ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш, китоб ўқишга бўлган қизиқишни ошириш, китобхонлик маданиятини жорий қилиш орқали уларда миллий ғурур, ифтихор Ватанга бўлган муҳаббат ва дахлдорликни янада шакллантириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада китобхонлик танловларининг аҳамияти катта.

Хусусан, Наманган вилоятида 10-14 ёш тоифасида “Ёш китобхон” танлови юқори савияда кўтаринки руҳда ўтказилди.

Танловда Косонсой тумани 21-сонли мактаб ўқувчиси Комилжонов Муҳаммадзиё Ҳикматилло ўғли фахрли
1-ўринни эгаллаб, танловнинг Республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.


🔰 3 мартдан ипотека кредитлари учун субсидия олишга аризалар қабули бошланади

▫️Ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлашнинг тасдиқланган мақсадли кўрсаткичлари доирасида аризаларни 3 март куни соат 09:00дан бошлаб жўнатиш мумкин. Бу ҳақида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.

Аризаларни Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона портал (my.gov.uz) орқали топшириш мумкин. Бунда ариза берувчи хоҳиши билан унинг даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадлари киритилиши мумкин.

Шунингдек, аризачи ёки унинг турмуш ўртоғининг (шу жумладан, кафил сифатида келтирган яқин қариндошлари) ўртача даромади қуйидагича бўлиши керак:

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,7 бараваридан 8 бараваригача (ҳозирда 3,11 млн — 9,24 млн сўм);

⁃ Тошкент шаҳрида — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,7−9,2 баравари (ҳозирда 3,11 млн сўм — 10,62 млн сўм).


🇰🇿Қозоғистоннинг 54 қишлоғи спиртли ичимликлардан воз кечди

Қозоғистоннинг Атираю вилояти 7 та туманидаги 54 та қишлоқ аҳолиси спиртли ичимликлардан воз кечди.

Спиртли ичимликлардан воз кечган қишлоқлар сони бўйича Қизилқогин тумани етакчилик қилмоқда.


Онанг бўлса жаннатинг
Отанг бўлса давлатинг
Аканг бўлса савлатинг
Опанг бўлса рохатинг
Уканг бўлса хурматинг
Синглинг бўлса иззатинг
Кўзинг очиб кўрганинг
Ёринг бу Муҳаббатинг
Боланг бўлса тож тахтинг
Шулар сенинг бор бахтинг...


❗️«“Права”сини олдирган ҳайдовчилар рулга ўтирса қарийб 19 млн жарима сўм тўлайди» - Davletov

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартишга кўра, энди транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахсларнинг бундай воситаларни бошқариши 18 млн 750 минг сўм жарима солишга сабаб бўлади. БҲМнинг 50 баравари миқдорида. Шу пайтгача бу 10 баравар (3 млн 750 минг сўм) эди.

Бундан ташқари, Жиноят кодексига киритилган қўшимчага кўра, транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган ҳайдовчи маъмурий жазо қўллангандан сўнг яна рулга ўтирса, жиноий жавобгарликка тортилади.

Бунда БҲМнинг 50 баравари миқдорида (18 млн 750 минг сўм) жарима тўлайди икки йилгача ахлоқ тузатиш ишларига жалб қилинади ёки икки йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ассалому алайкум
ва раҳматуллоҳи
ва барокотуҳ!

Бугун 22-Февраль 2025 йил ҳафтанинг Шанба куни муборак бўлсин!

Бошланаётган янги кунингиз хайрли ,барокатли ва мазмунли ўтсин 🤲

Яқинларга Улашинг.. 🌸


💥🚭 Бугун, 22 февраль - Чекиш тақиқланган кун

Чекиш ёшлик ва гўзалликни йўқ қилади, саломатликни бузади. Чекиш нафақат сизни, балки яқинларингизни ҳам ўлдиради.

Ушбу постни дўстларингиз ва танишларингизга юборинг, чекишни ташлаш вақти келди.


Мактаба йўқ бир тийини, тўйга минг сўмлаб берур,
Чораси мушкул касалга мубталодир бизни халқ.

Абдулҳамид Сулаймон ўғли ЧЎЛПОН

Юз йил аввалги мисралар ҳамон амалда...


Ўзбекистонликлар 8 март муносабати билан кетма-кет 3 кун дам олади

Ўзбекистонда 8 март — Хотин-қизлар куни шанба, дам олиш кунига тўғри келгани сабабли дам олиш куни 10 март, душанба кунига кўчирилади. Ҳафтасига 5 кун ишловчилар 8, 9 ва 10 март кунларида дам олади, ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар учун эса фақат шанба ва якшанба дам олиш куни бўлади.


#ДИҚҚАТ #РАСМАН

💥 🌸 Ўзбекистонликлар Наврўзда кетма-кет 5 кун дам олишади

* 21 март, жума
* 22 март, шанба
* 23 март, якшанба
* 24 март, душанба
* 25 март, сешанба

Группа кетма-кет 5 кун дам экан, бирор жойга сафарга борамизми?))




#ибрат

ОНА ТИЛИ ҲАҚИДА

Миллий ҳокимиятимиздан ҳозирча ажраб турган бўлсак ҳам, миллий ҳиссиётимиздан ажрамай, уни сақлай олсак, келажакда душманларга ютилишдан ўзимизни қутқара оламиз. Энди бу мақсадга етиш учун қўйилган масалаларнинг энг биринчи шарти тил масаласидир. Агар биз тил адабиётимизни кенгайтириб, унинг қадр-қимматини ошириб, бошқа маданий тиллар даражасига етқизур эканмиз, мана бу чоғда миллатимиз, миллий ҳиссиётларимиз доимий равишда ўсиб сақланғусидир. Агар бундай бўлмай, балки, аксинча, ўз она тили қадрига етмасдан унга аҳамият бермас эканлар, у чоғда кўп узоқламаёқ алвидо айтиб, ўз тилларидан абадий ажраган бўладилар.

Шундоқ бўлиб ўз она тилидан ажрамоқлик, миллий ҳиссиётларини йўқотиш натижасидир. Бу иш эса инсоният олами олдида улуғ хиёнат, кечирилмас жиноят ҳисобланади. Бундай бўлди демак, улуғ Туркистон улуси Турон насли босқинчилар тилагича, қурбон бўлган ҳолда инқирозга учраб, Аллоҳ сақласин, тарих саҳифаларидаги шон шарафлик ном нишонлари ўчирилади демакдир.

Алихонтўра СОҒУНИЙ


⚡️ Bugungi 🇪🇸 "Real Madrid" vs 🇬🇧 "Man Siti" o'yini jonli efiri va gollari quyidagi manzilda bo'ladi. O'yinning to'liq videosi ham yuboriladi👇

https://t.me/+avCd4kNlmlRhYTZi
https://t.me/+avCd4kNlmlRhYTZi

🚨 Havolaga oldinroq kirishingizni so'rab qolamiz !


Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 10 000  (ўн минг) АҚШ доллари миқдорида;

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига тенглаштирилган шахсларнинг ҳар бирига 25 000 000 (йигирма беш миллион) сўм миқдорида;

1941–1945 йиллардаги уруш давридаги меҳнат фронти қатнашчиларининг ҳар бирига 3 000 000 (уч миллион) сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади - президент фармони


“Сити” Хусановга Мадридга бориши учун алоҳида самолёт ажратди

Англиянинг "Манчестер Сити" клуби ўзбекистонлик ҳимоячиси Абдуқодир Хусановга Европа Чемпионлар лигаси (ЕЧЛ) плей-офф босқичининг жавоб ўйинига, Мадридга етиб бориши учун алоҳида самолёт ажратди.

Бу хақида Telegram'даги "Penalty" саҳифаси хабар берди.

Гап шундаки, ўзбекистонлик футболчи янги Шенген визасини Греция орқали олгани боис "Сити" Испания чегарасида муаммо бўлмаслиги учун Хусановга алоҳида самолёт ажратган. Бу самолёт Манчестер-Афина-Мадрид йўналишида парвозни амалга оширди.

Шу боис Абдуқодир жамоадан кейинрок Мадридга етиб борган. Гарчи Хусанов тунда Мадридга етиб борган бўлса ҳам, Мадридда уни меҳмонхона олдида анчагина ОАВ кутиб олди.

Маълумот учун, "Реал" ва "Манчестер Сити" ўйини Тошкент вақти билан 20-февралга ўтар кечаси, соат 01:00 да бошланади. Мазкур учрашувда ўзбекистонлик Абдукодир Хусановнинг майдонга тушиши кутилмокда.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Аллох Сизни қадрлайдиган дўстларга, яхшилик илинадиган яхшиларга хамрох қилсин!
   
    Хайрли тун,
    Тунингиз  осуда   ўтсин!


#qutlov

✅✅"G'uncha" jurnali she'riyat mulkining sultoni — Alisher Navoiy tavalludining 584 yilligi va Zahiriddin Muhammad Bobur tavalludining 542 yilligi munosabati bilan tanlov e'lon qilgandi va bu tanlovda butun respublika õquvchilari faol qatnashishdi.

✅✅Biz uchun eng quvonarlisi maktabimizning 2-"B" sinf õquvchisi Abduraxmonova Ziyodaxon faxrli 2-õrinni olib g'oliblar qatorida bõlganliklari.
Biz ham maktab ma'muriyati nomidan Abduraxmonova Ziyodaxonning ota-onalarini va õzlarini tabriklab qolamiz.
✅✅ Ota-onalariga farzandingiz orzulariga qanot bõlishdan charchamang deymiz.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
I Халқаро Наманган авто фестивали | Шиддатни ҳис қилинг ва келинг!

22 февраль куни Афсоналар водийсида:
- Ретро автомобиллар кўргазмаси – тарихий машиналар жозибаси;
- «Тюнинг» автомобиллари мусобақаси – энг креатив ва шиддатли автолар намойиши;
- Авто ҳунармандлар мусобақаси – энг моҳир усталар баҳси;
- Автомобиллар беллашувлари ташкил этилади.


Шунингдек,
- Шаҳар бўйлаб автопарад,
- Авто аукцион ва эҳтиёт қисмлар ярмаркаси,
- Қимматбаҳо спорт автомобиллари намойиши,
- Картинг ва шоу дастурлар Сизни кутмоқда!


Автоҳаваскорлар @namavtofest_bot орқали рўйхатдан ўтган ҳолда иштирок этишлари мумкин!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#ТЕЗКОР #ДИҚҚАТ
❌ЭНДИ БАРЧА МАКТАБ ВА БОҒЧАЛАРНИ ОЛДИГА ШУ КЎРИНИШДАГИ "ПЕШЕХОД"ЛАР ЙЎЛАКЛАРИ ҚИЛИНАДИ


Биринчиси ЧИЛОНЗОРДАН бошланди..

Яқинларга юбориб хабардор қилиб қўямиз

Показано 20 последних публикаций.