🔴 Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банки вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди
✔️
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов ва Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банки (ЕТТБ) вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Унда томонлар фармацевтика соҳасини ривожлантириш, молиявий қўллаб-қувватлаш ва ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилдилар.
❗️ ЕТТБ вакиллари банкнинг асосий фаолияти, хусусий секторни қўллаб-қувватлаш борасидаги ташаббуслари ва Ўзбекистондаги лойиҳалари ҳақида маълумот берди. Хусусан,
бизнес ривожланишини рағбатлантириш, «яшил» грантлар ажратиш, маҳаллий банклар билан ҳамкорлик қилиш ва бизнес жараёнларини яхшилаш мақсадида, консультатив хизматлар кўрсатиш йўналишлари таъкидланди.
❗️ Шунингдек,
ЕТТБ томонидан тақдим этиладиган молиявий воситалар, жумладан, ҳужжатли ва корпоратив кредитлар, экологик барқарорликни таъминловчи «яшил» кредитлар ҳамда сармоявий қўллаб-қувватлаш механизмлари ҳақида маълумот берилди. Банк вакиллари Ўзбекистон фармацевтика тармоғидаги илгари амалга оширилган ва ҳозирги кунда давом этаётган лойиҳалар бўйича ҳам тажриба алмашдилар.
✔️ Агентлик директори фармацевтика соҳасини ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар, келажакдаги стратегик режалари ва халқаро стандартларга мослашиш бўйича амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтди. Томонлар кредит ажратиш жараёнлари ва фармацевтика тармоғини янада ривожлантириш бўйича ҳамкорлик қилиш имкониятларини муҳокама қилдилар.
✔️ Учрашув якунида келгусидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилишни давом эттиришга келишиб олдилар.
ЕТТБ маҳаллий фармацевтика компанияларини ривожлантириш ва уларнинг халқаро бозорларга чиқишини қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини билдирди.
Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube