Репост из: Туркистон кутубхонаси | Туркестанская библиотека | Turkestan library | تورکستان كتبخانەسی
Сталин даври қатағон қурбонлари ва уларнинг оқланиши
Азим Маликовнинг мақоласи шу ҳақида. Пост-совет Ўзбекистони, Каримов ва Мирзиёев даврларида қатағон қурбонларининг хотирланиши, реабилитация қилиниши кўрилган.
Мақолада урғуланган жойларидан - реабилитация ишларининг ҳудудийлик тамойили асосида кетиши. Ўзбекистон ичида, ўзбеклардан ташқари бошқа миллат вакилларининг ҳам давлат расмий нарративларида тилга олиниши, ишларининг кўрилиши. Айни пайтда, Ўзбекистон ташқаридаги ўзбеклар (ЎЗССР ташқарисда яшаган; колхозлаштириш, қулоқлаштириш, "катта қирғин" йиллари қурбонлари, сургун қилинганлар ва дунёнинг турли бурчакларига муҳожирликка кетган ўзбеклар)га ўрин берилмаслиги.
Эътибор берилган яна бир томони (балки энг муҳими ҳам) Сталин қатағонлари (умуман совет даври бўйича ҳам) қурбонларининг ишлари кўрилишида, дискуссияларда фақат бир ёндашув, расмий ҳокимият кўзқарашларининг бошқа фикр, тортишмаларга ўрин бермаслигидир.
Зотан, маълум бир қисқа даврларни айтмаса, қатағон ишлари бўйича расмий архив манбаларига эришиш чекланган. Совет хавфсизлик органлари архивлари ҳам тор доирагагина очиқдир. Сўнгги йилларда амалга оширилаётган оқлов судларига материаллар ҳам "Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи" томонидан тайёрланади (музейнинг ўзи ВМ/ҳокимият қошидаги тузилма).
Мақолада тўхталинмаган, мустақил Ўзбекистонда икки президент даври қатағон қурбонлари хотирасига ёндашувда кўзга ташланадиган жиҳат - совет даври Ўзбекистон бюрократлари, раҳбарияти (қатағон қурбони бўлсин, бўлмасин)га нисбатан Ш.Мирзиёв даври давлат расмий қарашларида, тарихчилик ва медиада очиқлик келганлиги.
Мавзу бўйича кўпроқ фикрлар мақолада.
@turkiston_kutubxonasi