Репост из: Komil Allamjonov
Масс-медиа фондидан журналистиканинг Олтин фондига
#xavfsizyordam лойиҳасини давом эттирган ҳолда журналистика ва телекоммуникация соҳасининг 100 нафар вакиллари рўйхатини шакллантирдик. Мазкур рўйхатнинг асосини журналистика соҳасида узоқ йиллар фаолият юритган фахрийлар ташкил қилди, шунингдек саломатлигини тиклаш учун даволанаётган ҳамда турли оилавий сабабларга кўра ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган журналистлар ҳам киритилди. Рўйхатни шакллантиришда, тегишли ташкилотлар ҳамда ижтимоий тармоқлардаги журналистлар гуруҳлари яқиндан ёрдам беришди.
Фонд томонидан рўйхатдагиларга икки босқичда жами 150 миллион сўмлик моддий ёрдам кўрсатилади. Хусусан, биринчи босқичда уларнинг уйларига озиқ-овқат маҳсулотлари тўплами етказилиш бошланган бўлса, кейинги босқичда уларнинг ҳар бирига махсус пластик карточкаларда 1 млн сўмдан пул маблағлари тақдим этилади.
Биз бугунги синовли кунларда моддий ёрдамга муҳтож ҳамкасбларимизни қўллаб-қувватлаш учун барча имкониятларни ишга солишни ўз бурчимиз деб биламиз.