❓Талабаларга ижарасининг бир қисмини давлат тўлайдими?
✅ ЖАВОБ: Ҳа, талабаларнинг ижара харажатларининг бир қисми давлат бюджетидан қопланади.
Президент фармонига кўра, 2021 йил 1 майдан бошлаб:
➖ётоқхона билан қамраб олинмаган ва ўзига, шу жумладан ота-онаси (қонуний вакиллари)га тегишли бўлмаган уйда ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган давлат ОТМлари талабаларининг 60 фоизига улар томонидан тўланадиган ойлик ижара тўловининг 50 фоизи Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
❗️Бунда ижара тўловининг қоплаб бериладиган қисми:
➖ Тошкент шаҳрида – базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан (270 минг сўм);
➖ қолган ҳудудларда – базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,5 бараваридан (135 минг сўм) ошмаслиги керак.
➖Ижара тўловининг қоплаб бериладиган қисми биринчи навбатда эҳтиёжманд оила фарзандлари, ўрнак кўрсатган ва фаол талабалар учун қўлланилади.
❓Шу пайтгача кимгадир тўлаб берилдими?
Олий ва ўрта махсус таълими вазирлигидан олган маълумотимизга кўра, ўтган ўқув йилининг охирида 43 та ОТМдан келиб тушган эҳтиёжларга мувофиқ май-июнь ойлари учун 3 минг 163 нафар талабага 920,8 млн.сўм маблағлар Давлат бюджети томонидан тўлаб берилган. Ўша пайтда кўплаб ОТМлар онлайн ўқишда бўлгани учун талабгорлар кам бўлган.
❓Ижара пулининг бир қисмини олиш учун нима қилиш керак?
Ҳозирча бунинг батафсил тартиби бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинмади, лекин яқин кунларда имзоланиши кутилмоқда. Шунда тартиби аниқроқ бўлар эди. Лекин битта нарса 100% аниқ: уй эгаси ва талаба ўртасида имзоланган расмий ижара шартномаси бўлиши шарт. Шунчаки оғзаки келишув бўлса, тўлаб берилмайди.
Каналга уланиш:👇👇👇
http://t.me/UzDK_5tashabbus