📚#Сенга_етмагунча_тўхтамайман_китобининг_матни
📝 Давоми, боши аввалги қисмда...
📖СИНАШ УЧУН ТОШКЕНТГА ЧАҚИРИШДИ
Тошкентга келиб кимёчиларга айтса, ишонмайдилар. Мени ўзлари кўрмоқчи бўлиб Тошкентга чақирдилар, олган кимёвий бирикмалари билан келсин, деб. Мен стирхин ва мурфинни олиб келдим.
Кимё бўлинмаси бошлиғи бир йўғон, новча, айри соқол мўйсафид экан. Ўзи тажриба қилиб кўриб, ишонди. Таажжубланиб, "Қандай ускуна ва апаратларингиз бор?" деди.
Мен "Энг яхши чет эл аппаратларим бор", дедим. "Германия фабрикасиданми?" деди. "Йўқ", дедим. "Ўзбекистон фабрикасидан", дедим. Ҳайрон бўлди. "Фарфор — оддий чойнак ва қўл ювадиган чилопчин. Чилопчинни суви билан электр плитага қўйиб, чойнакка дориларни солиб, мана бу хил сув буғи тайёрладим", дедим.
Мусахон ака Самарқандга, халқ қўмитасига - у вақтда марказ Самарқандда эди, ёзди: "Мен Марғилонда бир табиб билан учрашдим. Бир канча кимё дориларни уй шароитида тайёрлаб, касалларни даволайди ва бундан бошқа дорилари билан ревматизм, қон томирларга юбориб даволайди. Менимча, соғлиқни сақлаш комиссариати мазкур табибни чақириб, Самарқандда имтиҳон қилиб расмийлаштириш лозимдир. Агар чақирилса, менга ҳам хабар қилинсин, мен ҳам иштирок этай".
✍️ Давоми бор...
✈️ Telegram |✅ Facebook
🌐 Instagram |📹 YouTube
🌐 Umma life | ✅ Tik tok