УРГУТ МАҲАЛЛАЛАРИ ОБОД БЎЛМОҚДА
Ургут туманида жамоатчилик ва ҳомийлар кўмагида маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари изчил давом этмоқда. Айниқса, йўлларни таъмирлаш ва аҳоли учун қулай шарт-шароит яратиш борасида бир қатор амалий ишлар олиб бориляпти.
Жумладан, Дўстлик маҳалласининг ички йўли ҳомий ташаббуси билан асфальтлаштирилмоқда. Терсак маҳалласининг ички йўллари ҳам ҳомийлар кўмагида тош ва шағал ётқизиш орқали таъмирланмоқда.
Шу билан бирга, маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари ҳам қизғин паллага кирган. Дарахтлар оқланиб, янги кўчатлар экилаётгани, яшил ҳудудлар кенгаяётгани эътиборлидир.
Аҳамиятлиси, мазкур ишлар маҳаллий аҳоли иштирокида, ҳашар асосида амалга оширилмоқда.
@urgutsadosigazetasi