ҒИЙБАТ…
Ҳомид Рабъий ривоят қилади: «Мен масжидда ўтирган эдим, у ердагилар бир киши ҳақида ҳар хил гапларни гапира бошлашди. Уларни бундан қайтардим. У одам ҳақида гапиришни тўхтатиб, яна бошқасига ўтишди. Кейин бошқа кишини гапиришдан тўхтаб, яна олдинги кишини ғийбат қилишга тушишди. Мен ҳам уларнинг баъзи гапларига аралашиб ўтирдим. Ўша кечаси туш кўрдим. Тушимда бўйи узун, қоп-қора кишининг уйимга келганини кўрдим. Унинг қўлида бир товоқ бўлиб, товокда бир бўлак чўчқа гўшти бор эди. У менга: «Шу гўштдан егин», деди. Мен: «Чўчқа гўшти емайман, Аллоҳга қасамки, емайман», дедим. У эса қаттиқ сўкиб: «Сен бундан ҳам ёмонроғини единг-ку!» деди ва оғзимга гўштни тиқа бошлади. Шу пайт уйқудан уйғониб кетдим. Шундан сўнг ўттиз-қирқ кун уйда ўтириб қолдим. Қайси овқатни есам, ўша гўштнинг таъми келиб, кўнглимни беҳузур қилар эди».
“Кўҳна дунё ривоятлари”🩵
@Toyyibatulittoyyibiyn💔