#ДЕПУТАТИМИЗ_ФАОЛИЯТИДАН
Бугун Халқ депутатлари Навоий вилоят кенгаши депутати Ш.Норбадалов маҳаллий инвеститцион лойиҳа асосида Учқудуқда қурилаётган “СИФАТЛИ КАОЛИН” МЧЖ корхонасида бўлиб, у ерда олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди.
Лойиҳа қиймати 11 млн. 200 минг АҚШ доллари бўлган ушбу корхонани қуриш ишлари 2022-йилда бошланган бўлиб, жорий йилда фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.
Германия, Хитой ва Украина давлатларида ишлаб чиқарилган илгғор технологиялар асосида ишловчи ушбу корхона йилига 400 минг тонна каолин минерал рудасини қайта ишлаб чиқариш қувватига эга.
Энг асосийси бу ер иш бошлаганидан кейин маҳаллий аҳоли учун 100дан ошиқ иш ўринлари очилади. Депутат МЧЖ раҳбарлари билан ана шу мавзуда ҳам суҳбатлашди.
👉
https://t.me/Uchquduq_24