“Маҳалла банкири” Уйчида фаолиятини бошлади!Президентимиз ташаббуси билан аҳоли манфаатларини самарали қўллаб-қувватлаш, уларга молиявий хизматларни яқинлаштириш ва маҳаллаларда иқтисодий фаолликни ошириш мақсадида йўлга қўйилган “Маҳалла банкири” лойиҳаси илк бор Наманган вилоятида фаолиятини бошлади.
Бу ташаббус доирасида
Миллийбанкнинг ходимлари “Маҳалла банкири” этиб тайинланди. Улар ўзлари бириктирилган маҳаллалардаги фуқаролар билан учрашувлар ўтказиб, уларнинг молиявий эҳтиёжларини чуқур ўрганишга ва муаммоларга тезкор ечим топишга киришишди.
Уйчида “Маҳалла банкири” лойиҳасининг амалга оширилиши Президентимиз топшириқларининг амалда ҳаётга татбиқ этилаётганини яққол кўрсатиб турибди.
Миллийбанк эса бу ташаббуснинг биринчи иштирокчиси сифатида маҳаллий аҳолига молиявий кўмак ва хизматлар тақдим қилишда янгича ёндашувларни намоён этмоқда.
Улашинг🕊@UYCHI_ELON_24
http://t.me/+NBxEh18OYclkNDky