Adolat SDP | Toshkent viloyati

Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Telegram

Ўзбекистон "Адолат" СДП расмий канали

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Telegram
Статистика
Фильтр публикаций

Репост из: Adolat SDP | Rasmiy kanal
#Тошкент_вилоят_Кенгаши

Ватан равнақи, тинчлиги ва ҳимояси йўлидаги қаҳрамонлик унутилмайди

Мамлакатимизда 9 май – Хотира ва қадрлаш кунини кенг нишонлаш, Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабага ҳисса қўшган уруш ва меҳнат фахрийларига ҳамда Ватан равнақи, тараққиёти ва унинг ҳимояси учун курашган буюк аждодларимизга алоҳида эътибор ва чуқур эҳтиром кўрсатиш, шунингдек мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари хотирасини улуғлаш юртимизда олийжаноб қадриятга айланган.

Шу муносабат билан бугун юртимизда иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фронт орти меҳнат фахрийлари, мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, халқимиз тинчлиги, мамлакатимиз равнақи йўлида жасорат ва фидойилик кўрсатган юртдошларимизни хотирлаш, айни вақтда ҳаёт бўлган меҳнат фахрийлари ва кексаларимизга ҳурмат-эҳтиром кўрсатишга қаратилган тадбирлар юқори савияда ташкил этиб келинмоқда. Уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш – халқимизга хос эзгу фазилатлардан саналади.

9 май – Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрами муносабати билан Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилоят Кенгаши ходимлари ҳам узоқ йиллар партия тизимида фаолият юритиб, айни пайтда кексалик гаштини сураётган меҳнат фахрийси Камалжон Шадиметов хонадонида бўлиб, уларнинг ҳолидан хабар олишди.

Шу ўринда фидоий устоз Камалжон Шадиметовнинг меҳнат фаолиятига тўхталиб ўтмасликнинг илож йўқ, албатта. “Адолат” СДП фаолиятида ўзига хос мактаб яратган етук арбобни нафақат партиямиз аъзолари, балки кўплаб бошқа соҳа вакиллари ҳам ўзларига устоз, деб билишади. Бу, бежиз эмас албатта. Устоз турли соҳаларда, мамлакатимизнинг турли идораларида кўп йиллар самарали меҳнат қилиб, юртимиз тараққиётига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган.

Камалжон акани яқиндан таниган, билганлар адолат ва ҳалоллик, юксак маънавият унинг энг ажойиб хислатларидан эканлигини айтади. Халқимиз меҳнатсеварликни қадрлайди. Шу боис, Камалжон Шадиметовнинг меҳнатлари юксак қадрланди. У турли даврларда “Шавкатли меҳнати учун” медали, “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими” унвони, Мустақилликнинг 1, 10, 15 йиллиги кўкрак нишонлари, Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Адолат” кўкрак нишони билан мукофотланган.

Меҳнат фахрийсининг ҳолидан хабар олгани келган партия мутасадди ва фаоллари у билан дилдан суҳбатда бўлишди. Партиянинг эсдалик совғаларини тақдим этишди.

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Ижтимоий_ролик

⚖️ Коррупция бу – жамият танасидаги саратон!

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ва Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамкорлигида ўтказилаётган “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги”да фаол иштирок этинг!

Унутманг, коррупцияга муросасиз бўлиш ва унга қарши курашишда барчамиз бирдек масъулмиз!

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube

📌МАЙ ОЙИДАГИ МУҲИМ САНАЛАР

3-май – Бутунжаҳон матбуот эркинлиги куни

9-май – Хотира ва қадрлаш куни

12-май — Халқаро ҳамширалар куни

15-май – Халқаро оила куни

18-май – Халқаро музейлар куни

25-май — Сўнгги қўнғироқ куни. Каналга уланиш учун⤵️
🌐https://t.me/ToshvilADOLATSDP
Facebook | Telegram | YouTube | adolat.uz

#Коррупцияга_қарши_кураш
#Тошкент_вилоят_Кенгаши

Нурафшон шаҳридаги “Ҳамкорбанк” АТБда “Коррупцияга қарши курашиш” мавзусида ўқув-семинари бўлиб ўтди.

Ходимларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш ҳамда бу борада уларнинг билим ва малакаларини ошириш мақсадида ташкил этилган семинарда Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши раиси Гулнора Аҳмедова ҳамда банкнинг ходимлари ва мижозлари иштирок этишди.

Унда партиянинг Тошкент вилояти Кенгаши раиси Гулнора Аҳмедова томонидан иштирокчиларга мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш йўналишида олиб борилаётган давлат сиёсати, “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида” ги қонун ва қонуности ҳужжатларининг мазмун ва моҳияти хусусида тушунчалар берилди.

Тадбирда коррупциянинг хавф-хатарлари, ушбу иллатга имконият яратувчи сабаблар, шарт-шароитлар ва оқибатларни бартараф этиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги, коррупцияга қарши курашишда жамоатчиликнинг ўрни ва аҳамияти. Ушбу иллатга қарши курашиш – барчамизнинг бурчимиз эканини алоҳида таъкидлади.

Каналга уланиш учун⤵️

🌐https://t.me/ToshvilADOLATSDP
Facebook | Telegram | YouTube | adolat.uz

#Коррупцияга_қарши_кураш_ойлиги
#Тошкент_вилоят_Кенгаши

▶️ "Адолат" СДП Бекобод шаҳар Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Бекобод шаҳар Кенгашининг "Коррупцияга қарши курашиш, давлат идораларида очиқликни таъминлаш ва ҳуқуқий масалалар бўйича доимий комиссия" раиси Гулзира Шарипова ҳамда шаҳар ҳокими ўринбосари А. Тўрақулова билан ҳамкорликда шаҳардаги 16-умумтаълим мактабининг ўқувчилари билан "Коррупциясиз-келажак сари" мавзусида суҳбат ўтказди.

▶️ Суҳбат давомида ёшлар онгига коррупциянинг жамият тараққиётига тўсиқ эканлиги, унинг олдини олиш ҳар биримизнинг бурчи эканлиги тушунтирилди. Ҳар қандай жиноят жазосиз қолмаслиги, бу иллатни енгишда ёшларнинг мукаммал билим олишлари, тил ўрганиб дунёнинг нуфузли олийгоҳларида ўқишлари, ватанни севишлари энг самарали омиллардан бири эканлиги мисоллар билан тушунтирилди.

Каналга уланиш учун⤵️

🌐https://t.me/ToshvilADOLATSDP
Facebook | Telegram | YouTube | adolat.uz

#Коррупцияга_қарши_кураш_ойлиги
#Тошкент_вилоят_Кенгаши

▶️ “Адолат” СДП Олмалиқ шаҳар Кенгаши томонидан шаҳардаги "Олмалиқсой" МФЙда "Биз коррупцияга қаршимиз" мавзусида маҳалла фуқаролари иштирокида тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

▶️ Тадбир давомида сўзга чиққанлар коррупсиянинг жамият тараққиётига салбий таъсири, давлатга ва халқ ишончига етказадиган зарарлар, шунингдек, ҳар бир фуқаронинг бундай иллатларга қарши фаол фуқаролик позициясини эгаллаши муҳимлигини таъкидлаб ўтдилар.

Каналга уланиш учун⤵️

🌐https://t.me/ToshvilADOLATSDP
Facebook | Telegram | YouTube | adolat.uz

#Коррупцияга_қарши_кураш_ойлиги
#Тошкент_вилоят_Кенгаши

▶️ "Адолат" СДП Юқори Чирчиқ туман Кенгаши "Ёшлар-коррупциясиз жамият сари" мавзусида Юқори Чирчиқ туманидаги 22-мактабда битирувчи синф ўқувчилари билан давра суҳбати ўтказди.

▶️ Учрашувда ёшларга коррупциянинг хавфли иллати, унинг жамиятга салбий таъсири ҳақида тушунтириш берилди. Коррупция демократия ва ҳуқуқ устунлилиги асосларига зарар етказиши, инсон ҳуқуқларининг бузилишига олиб келиши, уюшган жиноятчилик ва бошқа иллатларнинг авж олиши учун замин яратиши мумкинлиги таъкидланди.

Каналга уланиш учун⤵️

🌐https://t.me/ToshvilADOLATSDP
Facebook | Telegram | YouTube | adolat.uz

Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш

▶️ Бугун Нурафшон шаҳридаги “Дўстлик” нодавлат нотижорат ташкилотлари уйида ЎзННТМА Тошкент вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан "Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш: давлат грантлари, ижтимоий буюртмалар ва ngo.gov.uz платформасининг янги имкониятлари" мавзусида семинар ўтказилди.

▶️ Зоом платформаси орқали ташкил этилган семинарда Ўзбекистон "Адолат" СДП Тошкент вилояти Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутати Гулнора Аҳмедова, вилоятда фаолият юритиб келаётган нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

▶️ Тадбирда Гулнора Аҳмедова сўз олиб сўнгги йилларда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш, давлат органлари ва улар ўртасида ижтимоий шерикликни кучайтириш, таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга ошириш, шунингдек, ушбу соҳани тартибга солувчи ҳуқуқий базани такомиллаштириш борасида изчил ишлар олиб борилаётганлиги ҳақида гапирди.

Каналга уланиш учун⤵️

🌐https://t.me/ToshvilADOLATSDP
Facebook | Telegram | YouTube | adolat.uz

☀️🌥🌧Бугун Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати +38 даражагача кўтарилиши кутилмоқда

Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 6 май куни Тошкент вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Ҳарорат кечаси 17-22 даража илиқ, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.

✔️Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!

Каналга уланиш учун⤵️

🌐https://t.me/ToshvilADOLATSDP
Facebook | Telegram | YouTube | adolat.uz

#Коррупцияга_қарши_кураш_ойлиги
#Тошкент_вилоят_Кенгаши

▶️ Ўзбекистон “Адолат” СДП Ангрен шаҳар Кенгаши томонидан шаҳардаги “Жигаристон” МФЙда “Коррупцияга қарши курашиш” ойлиги доирасида “Аҳолининг коррупцияга қарши курашишда фаоллигини ошириш – қонун устуворлиги гарови” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

▶️ Унда партиянинг Ангрен шаҳар Кенгаши раиси Гўзал Жўраева ҳамда маҳалла фуқаролари иштирок этишди.

▶️ Тадбирда сўзга чиққанлар мамлакатимизда коррупцияга қарши курашишдаги масалада ҳар бир фуқаро ўзининг қатъий позициясини намоён этиши лозимлиги тўғрисида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

▶️ Шунингдек, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавобларини олишди.

Каналга уланиш учун⤵️

🌐https://t.me/ToshvilADOLATSDP
Facebook | Telegram | YouTube | adolat.uz

#Коррупцияга_қарши_кураш_ойлиги
#Тошкент_вилоят_Кенгаши

"Адолат" СДП Юқори Чирчиқ туман Кенгаши "Таълим соҳасида коррупцияга қарши кураш: Ҳалоллик – ғалаба калити" мавзусида Юқори Чирчиқ туманидаги 16-мактабда битирувчи синф ўқувчилари билан давра суҳбати ўтказди.

Учрашувда ёшларга ҳалолликнинг аҳамияти, унинг жамиятдаги ёмон иллатлардан ҳимоя қилиш хусусияти ҳақида гапирилди. Тадбирда иштирокчилар коррупцияга қарши курашиш йўллари, шунингдек, аҳоли ўртасида тушунча ва онгни ошириш зарурлиги ҳақида фикр алмашдилар.

Ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга аниқ жавоблар олишди ва ҳалоллик, адолат ва ватанпарварлик ҳақида фикр алмашдилар.

Каналга уланиш учун⤵️

🌐https://t.me/ToshvilADOLATSDP
Facebook | Telegram | YouTube | adolat.uz

Показано 12 последних публикаций.