TOSHKENT TEZKOR XABARLARI


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Юртимиз ва вилоят ҳаётига оид ижтимоий ҳамда иқтисодий ўзгаришлар ва янгиликлар ёритиб борилади.
Шунингдек, тижорат таклиф, қизиқарли лавҳа ва хабарлар бўлса админ(@Rekbrend_uz)га жўнатишингиз мумкин.

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


🎉 8-Март ва Наврўз байрами муносабати билан дам олиш кунлари 🎊

🌸 8-Март – Хотин-қизлар куни

🗓 8-март (шанба) – Байрам куни
9-март (якшанба) – Дам олиш куни
10-март (душанба) – 5 кунлик иш ҳафтасидагилар учун дам олиш, 6 кунлик иш ҳафтасидагилар учун иш куни

🌿 Наврўз байрами (21-март)

🗓 21-март (жума) – Байрам куни
22-март (шанба) – 5 кунлик иш ҳафтасидагилар учун дам олиш, 6 кунлик иш ҳафтасидагилар учун иш куни
23-март (якшанба) – Дам олиш куни

📌 Режангизга қараб ҳаракат қилинг!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Акамизни ёшлик вақтларга қайтгиси келибди-да 😅🙂

Кечаси фарзандлари ухламайдиган оталар яхши тушунади буни)


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Тонгни илиқ кайфият ва завқли томоша билан бошланг! 🌅

⚡️ “Омон-Омон” тонги – оилавий томоша учун ажойиб танлов!
Эрта тонгдан хуш кайфият, ижобий эмоциялар ва мароқли суҳбатлар кутишга арзийди!

Душанбадан жумагача, cоат 06:45 да фақат "MY5" телеканалида!

Кунингизни яхши кайфиятда бошлашни унутманг! 😉


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Лимондан 50 баробар кучли, шифомисан-шифо бўлган мева ҳақида биласизми?


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
«Кулишлари чиройли ОНАМ!»

Онажонларимиз ҳақида жуда ажойиб мисралар бўлибди, бахтимизга онажонларимизнинг умрлари узоқ, соғ-саломат бўлишсин 🤲🏻

Яқинларга ҳам юбориб қўйинг


Зафар Ҳошимов «Савдо ва сервис» уюшмаси раиси лавозимига тайинланди

«Савдо ва сервис» уюшмасини ташкил этиш президент Шавкат Мирзиёев раислигида 7 февраль куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилиши тадбиркорлар томонидан таклиф қилинган ва мазкур таклиф президент томонидан маъқулланганди.


«Пора эмас, раҳмат сифатида берганди» – Тошкентда пора олган ИИБ терговчиси қамалди

Терговчи иш юритувидаги «дело» бўйича гумонланувчи шахсдан унга қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлламаслик учун 500 доллар олганда тезкор тадбирда ушланган. У судда гумонланувчи пулни пора эмас, ишини тез кўриб бергани учун раҳмат сифатида берганлигини айтган.

Аммо терговчининг айби гувоҳларнинг кўрсатмалари, суд-кимёвий экспертиза хулосаси ва бошқа далиллар билан ўз исботини топган, деб ҳисобланган. Унга 3 йил ИИВ тизимида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Мана шундай ош ейишни, ҳеч қайси қиммат ресторанда овқатланишга алишмасангиз керак 😢

Ёшликда бирга ўсган дўстларга юбориб қўямиз


#Диққат #Хушхабар

Ҳафта ўртасида ҳаво исиб кетар экан!

❗️☀️Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати ҳафта ўртасидан жадал кўтарила бошлайди

6—7-март кунларига келиб, кечалари 5-8 даража илиқни, кундуз кунлари 14-17 даража илиқни, жанубда 20-22 даражагача илиқни ташкил этади


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Вақт ғанимат. 😢

Ота-онангиз борида уларни рози қилиб, дуосини олинг.


"Ҳусановни сотиб олган учун "Сити" раҳбариятидан чексиз миннатдорман"

"Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Пеп Гвардиола ҳимоячилар билан бўлаётган муаммолар ҳақида гапирди ва Ҳусанов, Рейсни сотиб олган раҳбариятдан мамнун эканини маълум қилди.

"Марказий ҳимоячиларимиз узоқ муддатга сафдан чиқишди. Менимча, Натан Аке ҳам энди бизга ёрдам бера олмайди.

"Абдуқодир Ҳусанов ва Витор Рейсни сотиб олгани учун "Манчестер Сити" раҳбариятидан чексиз миннатдорман. Акс ҳолда, биз учун ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритиш ва Англия кубогида курашиш иложсиз бўлиб қоларди. Бизда фақат Рубен Диаш бор эди.

Мана шунинг учун ҳам уларнинг бу ерда бўлиш биз учун мўжиза бўлди. Жароҳатлар билан боғлиқ муаммо бутун мавсум давомида бўлди ва ҳозир ҳам бизда давом этмоқда", -дейди Пеп Гвардиола.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🇹🇷 Туркия, Каппадокия.


❄️Ўзбекистонда келаётган ҳафта бошида қор ёғиши кутилмоқда

3-март куни республиканинг барча ҳудудларида вақти-вақти билан қор ёғиши прогноз қилинган.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Электромобиллар учун утилизация йиғимлари 4 баравар оширилди

Ҳукумат қарори билан электромобиллар импортидаги утилизация йиғими ставкалари тўрт бараварга оширилди. Жумладан, ишлаб чиқарилганига 3 йилдан ошмаган электромобиллар учун — БҲМнинг 120 баравари миқдорида, яъни 11,25 млн сўмдан 45 млн сўмга оширилди.

Ишлаб чиқарилганига 3 йилдан ошган электромобиллар учун эса БҲМнинг 210 баравари миқдорида, яъни 33,75 млн сўмдан 78,75 млн сўмга оширилди. Оширилган утилизация йиғими ставкалари 2025 йил 1 майдан кучга киради. Бу электромобилларнинг нархига таъсир қилиши мумкин.


❗️Давлат ОТМларида контракт тўловини бўлиб тўлаш муддатлари

✅ Талабаликка тавсия этилган абитуриентлар:
— Тўлов миқдорининг камида 25% 15-сентябргача (ёки Давлат қабул комиссияси белгилаган муддатгача).
✅ Иккинчи ва ундан юқори курс талабалари:
1-октябргача (ёки ОТМ раҳбарияти узайтирган муддатгача).
✅ Барча курс талабалари учун умумий тартиб:
1-январгача — белгиланган тўловнинг камида 50%;
1-апрелгача75%;
1-июлгача100% (ёки ОТМ раҳбарияти узайтирган муддатгача).

🌍 Хорижий фуқаролар учун — ОТМ раҳбарияти белгилаган муддатларгача.

🏛 Нодавлат ОТМлар — контракт тўлаш муддатлари талаба ва олийгоҳ ўртасидаги шартномага асосан белгиланади.


#Кун_Тарихи

Бугун 2-Март Якшанба:

• 🌏 Халқаро гугурт куни

• 🌏 Халқаро ўсмирлар руҳий саломатлиги куни

• 🌏 Халқаро мушукларни қутқариш куни

• 1836-йил Техас мустақиллик декларацияси қабул қилинди

• 1933-йил Ню Ёркда „Кинг-Конг“ фильми намойиш этилди

• 1992-йил Ўзбекистон БМТга аъзо бўлди

• 2008-йилДмитрий Медведев Россия Президенти этиб сайланди

• 1931-йил Совет Иттифоқининг охирги президенти Михаил Горбачов туғулган

• 1968-йил англиялик актёр, Жеймс Бонд ролининиг ижрочиси Даниел Крейг туғулган


Венгрия ташқи ишлар вазири Петер Сийярто "Туркия оқими" инфратузилмасига қилинган ҳужумларни мамлакат суверенитетига таҳдид деб ҳисоблашини маълум қилди

Унинг сўзларига кўра, Европа комиссияси бу ҳолат юзасидан тушунтириш бериши шарт.

Сийяртонинг таъкидлашича, мазкур газ қувури хавфсизлиги Европа комиссияси томонидан кафолатланган бўлиб, агар бу шарт бажарилмаса, Венгрия март ойида Россияга қарши санкцияларни узайтирмаслиги мумкин.


#Тезкор  #Тайинлов

⚡️Тошкент, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларига янги Бош имом-ҳатиблар тайинланди


Расулжон домла Абдуллаев Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Сурхондарё вилоятидаги вакили, вилоят бош имом-хатиби вазифасига тайинланди.

Аҳмадхон қори Алимов Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби этиб тайинланди.

Дониёр домла Икромов
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Тошкент вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби лавозимига тайинланди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🐈 Бугун 1-Март — Мушуклар куни ҳам экан...

Мушук боқадиганларга юборинг, бугун мушугингизни овқатини кўпроқ беринг! 😄


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌙 «Рамазон ойи муборак!» 🤲

Қалбни нурга тўлдирган.
Иймон ойи муборак,
Жаннат йўлин кўрсатган.
Қуръон муборак!

Кўкдан тушган малаклар
Файзли ойлар муборак
Рўзадорга РАМАЗОН
Ойи келди МУБОРАК

Показано 20 последних публикаций.