TOSHKENTDA BUGUN | ТОШКЕНТДА БУГУН | РАСМИЙ КАНАЛ


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Toshkent va O’zbekiston yangiliklari kanaliga xush kelibsiz!
Taklif, Murojaat va shikoyatlar uchun
👉 @Toshkentda_bugun_bot
Toshkent va O’zbekistonda bo'lgan voqea va hodisalarga guvoh bo'lsayiz foto va videolarini yuboring.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


❗️Тошкентда тун-у кун ишлайдиган кўчалар сони янада кўпайтирилади

Жумладан, Олмазор туманидаги 17 та кўчадан ўтган 7,3 километр узунликдаги йўлни гастрономик кўчага айлантириш лойиҳаси маъқулланган. Ушбу кўчада 250 та савдо ва сервис объектлари ташкил қилиниб, камида 1,5 минг иш ўрни яратилади.

Президент иштирокидаги йиғилишда, пойтахтдаги яна 26 та кўчани туну-кун ишлайдиган гавжум кўчага айлантириш, 24 соат ишлайдиган савдо нуқталарини мингтага кўпайтириш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.

Канал манзили📌
@TOSHKENTDA_BUGUN1


#Тезкор
⚡️Ўзгидромет тeзкор гидромeтeорологик ахборот билан чиқди

Қайд этилишича, 2025 йил 8-12 февраль кунлари ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши кутиляпти. Шу сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан:

🔹Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманлари (Чотқол тизмасининг тоғлари);

🔹Наманган вилояти Поп туманида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.

Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли худудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан, эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралди.

Канал манзили📌
@TOSHKENTDA_BUGUN1


❗️Олимлар буйрак саратонини енгиш арафасида туришибди. 100% самарадорликни кўрсатган вакцина яратилди.

Вакцина саратон такрорланиш хавфи юқори бўлган барча тўққизта бемор иммунитетини кучайтирди ва хавфсиз деб топилди. Агар халқаро синовлар ижобий натижа берса, вакцинани оммавий ишлаб чиқариш бошланади.

Канал манзили
📌
@TOSHKENTDA_BUGUN1


🌙🌹✨АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН! ЯҚИНЛАРИМ ВА ДЎСТЛАРИМ🕋 🌙 🤲

✨ Яхши амал жаннатга йўлак,
✨ Савобларнинг совғаси бўлак.
✨ Чин юракдан билдирай тилак,
✨ ЖУМА АЙЁМИНГИЗ БЎЛСИН МУБОРАК!

🤲 Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин! Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!

ЖУМА МУБОРАК!

Канал манзили
📌
@TOSHKENTDA_BUGUN1


#Тезкор #Яхши_хабар

⚡️⚡️ОТМ тўловининг 50 фоизигача бюджетдан (18,75 млн сўмгача) қоплаб берилади

Ариза бериш учун маҳалла ёшлар етакчисига мурожаат қилиш, yoshlardaftari.uz сайти орқали онлайн ариза ёки 1093 рақами орқали боғланиш мумкин.

Шу жумладан, қуйидаги тоифага кирувчи талабаларнинг шартнома суммалари қоплаб берилади:
- "Темир дафтар"га киритилган оила фарзанди;
- "Аёллар дафтари"га киритилган аёллар фарзанди;
- "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га киритилган оиланинг профессионал ёки ОТМ да таълим олаётган фарзанди;
- Меҳрибонлик уйи ёки Болалар шаҳарчасида тарбияланган ўқувчи-талаба;
- ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, васийликка олинган кам таъминлаган ўқувчи-талаба;
- оила аъзоларининг камида биттаси I гуруҳ ёки ҳар иккиси II гуруҳ ногиронлиги бўлган кам таъминланган оиланинг профессионал ёки ОТМ да таълим олаётган фарзанди;
- ногиронлиги ёки саломатлигида нуқсони бўлган ўқувчи-талаба;
- оиласи кам таъминланган талаба.

Канал манзили📌
@TOSHKENTDA_BUGUN1


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Диққат #Хушхабар

❗️Энди Макка ва Мадинадан уй сотиб олсангиз бўлади.

Ўзингиз Саудияда бўлмаган вақтингизда ижарага бериб даромад олсангиз хам бўлади.

Канал манзили📌
@TOSHKENTDA_BUGUN1


❗️Швейцария Гулнора Каримованинг яна 313 млн доллар пулини Ўзбекистонга қайтариб бермоқда

Канал манзили
📌
@TOSHKENTDA_BUGUN1


❗️“Дом”да яшовчилар қўшниси қарздор бўлса иссиқлик таъминотидан узилиши ёлғон

Veolia Energy Tashkent компанияси ижтимоий тармоқда бир хонадон қарздорлиги учун бутун бинода таъмино узилиши ҳақидаги хабарларни рад этди.

“Қўшниларнинг қарзи туфайли коммунал хизматларнинг ўчирилиши ҳақидаги хабар ҳақиқатга тўғри кeлмайди”, дейилади хабарда.

Канал манзили
📌
@TOSHKENTDA_BUGUN1


❗️Тошкент шаҳрида 1 сотих ер – 352 млн сўм

Марказий банкнинг 2024 йил учун кўчмас мулк бозори таҳлилилига кўра, бу бошқа ҳудудларга нисбатан анча юқори. Масалан, Тошкент вилоятида 1 сотих ер 100 млн сўм атрофида баҳоланди.

Шундай қилиб, Тошкент шаҳрида ер нархи сўнгги уч йилда қуйидагича ўзгарди:

🔸2022 йил – 263 млн сўм
🔸2023 йил – 362 млн сўм
🔸2024 йил – 352 млн сўм

Канал манзили
📌
@TOSHKENTDA_BUGUN1


#ДИҚҚАТ

⚡Огоҳлантириш: «агар қўшнингизни иссиқ сув ва исситиш тармоқларидан қарзи бўлса, сизни уйингизда хам иссиқ сув тармоғи ўчириб қўйилади»

Тошкентдаги кўп қаватли уйларда ушбу уйда яшовчи ва иссиқ сув тармоқларидан қарзи мавжуд қўшнилар бўлса, бутун уй иссиқ сув тармоқларидан узилиши ҳақида огоҳлантирилмоқда

Яқинларга юбориб огоҳлантириб қўямиз, коммунал тўловларни ўз вақтида амалга оширинг


Канал манзили📌
@TOSHKENTDA_BUGUN1


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Баҳодир Жалоловнинг жанги учуқ сабаб бекор қилинди.

Бугун, 6-феврал куни Канаданинг Монреал шаҳрида профессионал бокс оқшоми ташкил этилади.

Унда ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов франсиялик Девид Спилмонтга қарши рингга кўтарилиши керак эди.

Aфсуски, шифокорлар ўзбекистонлик спортчига лабдан чиққан учуқ сабаб жанг қилишга рухсат бермади.

Канал манзили📌
@TOSHKENTDA_BUGUN1


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️ТОШКЕНТДА ЭРКАК АЁЛИНИ  20 МАРОТАБА ПИЧОҚЛАДИ

Эримдан буни кутмаган эдим, 2 нафар фарзандимиз бор - пичоқланган аёл

Канал манзили
📌
@TOSHKENTDA_BUGUN1


#Диққат

Энди банк, аэропорт, вокзал ёки нотариусга пасспорт кўтариб бориш шарт эмас

Жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб my.gov.uz порталидаги рақамли сервислар орқали ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этсангиз бўлади. Бу дегани, энди сиз ўзингиз билан доим бирга олиб юрадиган смартфонингиз ёрдамида исталган вақтда керакли ҳужжатни кўрсата оласиз.

Канал манзили📌
@TOSHKENTDA_BUGUN1


#Диққат
⚡️Пенсионер Ўзбекистондан чиқиб кетганда пенсия қандай тўланади?

“Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом”га мувофиқ, бугунги кунда:

⏺пенсионер Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқиб 3 ойдан ортиқ вақт мобайнида Ўзбекистонга қайтиб келмаганида пенсияни тўлаш вақтинча тўхтатиб турилади.

🎚 Бунда вақтинча тўхтатилган пенсияни тўлаш пенсионер Ўзбекистонга қайтиб келгандан сўнг қайта тикланади.

Эслатиб ўтамиз, фуқаро Ўзбекистонга қайтиб келгандан сўнг олинмай қолган ойлардаги пенсиясини 24 ойлигини олиш ҳуқуқига эга.

Бунда пенсия пули пенсияни олиш мақсадида мурожаат этилганидан олдинги 24 ойдан ошмаган давр учун тўланади.

Канал манзили📌
@TOSHKENTDA_BUGUN1


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Навоийда ЙПХ ходими аварияга учраган болани зудлик билан шифохонага олиб келиши натижасида боланинг ҳаёти сақлаб қолинди.

Тасвирлар ходимнинг бодй камерасидан олинган.

Навоий вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати

Канал манзили📌
@TOSHKENTDA_BUGUN1


🇺🇿 🇰🇿 Ўзбекистон Қозоғистонга 2025 йилда 16 млрд. куб метр сув ажратади

Ўзбекистон сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроев ва Сув ресурслари ва ирригация вазири Нуржон Нуржигитов бу борада келишувга эришди.

Вазирлар Қозоғистоннинг Туркистон ва Ўзбекистоннинг Жиззах вилояти фермерларининг сув таъминотини яхшилаш имконини берувчи каналларни биргаликда таъмирлашга келишиб олдилар.

Канал манзили📌
@TOSHKENTDA_BUGUN1


❗️Электромобиллар учун энди 75 млн сўмгача утилизация йиғими ундирилади.(#)

Канал манзили
📌
@TOSHKENTDA_BUGUN1


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
💥Бугун, 5 февраль - “Яқин инсонларга (ЖИГАРЛАРГА) мақтов айтиш ва эҳтиром кўрсатиш“ куни нишонланмоқда

🫂 Бугун турмуш ўртоғингиз, яқин дўст ва дугоналарингиз, ишдаги ҳамкасбларингиз ва танишларингизга илиқ сўзлар билан муносабатда бўлиш, уларнинг ажойиб кўриниши, ёқимли характери ва оиладаги муҳим ролини айтиб, мақташ учун яхши баҳона.

Борингизга шукур, Жигарларим, Яқинларим!

Энг яқин жигарларга юборамиз.

Канал манзили📌
@TOSHKENTDA_BUGUN1


#диққат

❗️22 300 сўм – бир кунга етади! 🤯

2025 йилда Ўзбекистонда кунлик минимал истеъмол харажатлари 22 300 сўм деб белгиланди (669,000 ойига). Демак, расмий ҳисоб-китобларга кўра, бу сумма бир кунда етарли!

Канал манзили📌
@TOSHKENTDA_BUGUN1


#Тезкор

⚡️ Автомобилни маст ҳолда бошқарганлик учун жарима миқдори БҲМнинг 25 баравари (9,37 млн сўм) дан 40 баравари (15 млн сўм)га оширилмоқда.

Ҳайдовчи такроран маст ҳолда рулга ўтирса, 3 йилгача ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши, 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишларига жалб этилиши ёки 2 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Канал манзили📌
@TOSHKENTDA_BUGUN1

Показано 20 последних публикаций.