ТУЗИНГ ЕБ ТУЗЛИҒИНГА ТУПИРСА ЁМОН
Қалбида худо йўқ аслида шайтон,
Кўзи очиқ сўқир қийнамас виждон,
Сен учун қадрли яқин бир инсон,
Тузинг еб тузлиғинга тупирса ёмон.
Давлатинг борида қуллуқ қилганлар,
Бизга нима хизмат айтинг деганлар,
Сизга хурматимиз чексиз деганлар,
Тузинг еб тузлиғинга тупирса ёмон.
Синишимни истаб юрганлар бисёр,
Хар қандай тухматга қоришга тайёр,
Ўзимни ичимдан чиққан эй айёр,
Тузинг еб тузлиғинга тупирса ёмон.
Бирга бир товоқдан ош еган доим,
Пиёлага қуйиб узатган чойим,
Кўзлаган мақсади ўтирган жойим,
Тузинг еб тузлиғинга тупирса ёмон.
Кўзинга тор бўлиб кетаркан олам,
Синдириб қўяркан тик қаддингни хам,
Дўстман деб қўлинга қўл чўзган одам,
Тузинг еб тузлиғинга тупирса ёмон.
Ўкинма худо бор кўриб тургувчи,
Ким қандай холатда билиб тургувчи,
Охири дўзахда ёниб куйгувчи,
Тузим еб тузлиғимга тупирма нодон.
© Абдумуталиб Эргашалиев
Дўстларга ҳам улашинг👇❗️
Қизиқарли видеолар🔥👇
https://t.me/+9qGVEEL3JANiMDAy
Тавсия қиламиз 👇
https://t.me/+51fyQTMOYFczZmZi
Қалбида худо йўқ аслида шайтон,
Кўзи очиқ сўқир қийнамас виждон,
Сен учун қадрли яқин бир инсон,
Тузинг еб тузлиғинга тупирса ёмон.
Давлатинг борида қуллуқ қилганлар,
Бизга нима хизмат айтинг деганлар,
Сизга хурматимиз чексиз деганлар,
Тузинг еб тузлиғинга тупирса ёмон.
Синишимни истаб юрганлар бисёр,
Хар қандай тухматга қоришга тайёр,
Ўзимни ичимдан чиққан эй айёр,
Тузинг еб тузлиғинга тупирса ёмон.
Бирга бир товоқдан ош еган доим,
Пиёлага қуйиб узатган чойим,
Кўзлаган мақсади ўтирган жойим,
Тузинг еб тузлиғинга тупирса ёмон.
Кўзинга тор бўлиб кетаркан олам,
Синдириб қўяркан тик қаддингни хам,
Дўстман деб қўлинга қўл чўзган одам,
Тузинг еб тузлиғинга тупирса ёмон.
Ўкинма худо бор кўриб тургувчи,
Ким қандай холатда билиб тургувчи,
Охири дўзахда ёниб куйгувчи,
Тузим еб тузлиғимга тупирма нодон.
© Абдумуталиб Эргашалиев
Дўстларга ҳам улашинг👇❗️
Қизиқарли видеолар🔥👇
https://t.me/+9qGVEEL3JANiMDAy
Тавсия қиламиз 👇
https://t.me/+51fyQTMOYFczZmZi