#Маслаҳат:
Хеч ўйлаб кўрганмисиз айиқлар нега қишда чуқур уйқуга кетади? Сабаби: у айиқ бўлгани учун.
Жавоби ғалатироқмасми? Чунки унинг табиати шундай. Ёзда хамма нарса сероблигида овқатланиб, танасида ёғ тўплаб, аномал совуқда газ йўқ, свет йўқ, метанда очерд йўқ деган ташвишларсиз қиш ичи мазза қилиб ухлаб ўзини бу олам ташвишларидан шундай химоя қилади. Айиқдаги қишки уйқунинг асл вазифаси шу.
Хўш энди табиатнинг бир бўлаги бўлган биз одамлар-чи? Биз қачон ва қандай ухлашимиз керак?
Бу саволга хам жавоб оддий. Қоронғу тушгандан кейин ухлаш керак. Бўлди шу билан.
Аёвсиз капиталистик жамиятда одамларда ухлаш муаммоси биринчи планга чиққан. Жамиятнинг оғир босими қалбда хотиржам бўлишга йўл қўймайди. Хар хил турдаги стресслар, иш билан боғлиқ жисмоний зўриқишлар, иқтисодий қийинчиликлар ва хакозолар сабаб биз уйқудан узоқлашиб кетганмиз. Кейин кеч куздаги ЎРВИ касалликлари нишонига айланамиз. Ўлиб қомимузу, лекин нари бери бўламиз.
Хўп, яхши ва соғлом уйқу бизнинг саломатлигимиз учун нима бера олади? Қисқа қилиб айтсам кундузи йўқотган энергиямизни, шикаст еткан хужайра ва тўқималарниларни тиклайди ва энг асосийси иммун тизимимизни мустахкамлайди. Энг чапани қисқа маъноси шу.
Эркаклар 7 соат, аёллар 8 соат ухлашлари керак. Ўзи ёздаям тонг эрта отгани билан кечаси 7-8 соат ухлаш имкони бор. Чунки 22 июн куни тахминан соат 03:50 - 04:00 дан тонг ёришади. 21:30 ухласангиз бемалол 7-8 соат ухлаш имкони бор.
Биз бўлсак нима қиламиз? Ярим кечасигача у ёки бу сабабга кўра ухламаймиз. Телфон титкилаймиз ёки ТВдан жинни кетди дастурларни кўрамиз. Энг ёмони орамизда ярим кечгача ишлайдиганлар хам топилади. Организмга яхши уйқу бермадингизми ёки керагидан ортиқ (Хоживой Тожибоевни соат 10 гача молга ўхшаб ухлаб ётганини қара деб бақиргани эсимга тушиб кетди 😆) ухладингизми, ундан кўп нарса кутманг. Ковидми, гриппми оғир кечиши билан бир қаторда сизда вақт ўтиши билан гипертония, диабет ва керак бўлса онкология ривожлана бошлайди. Табиат билан хамоханг бўлиб эрта уйғониш мухим. 06:00 дан кейинги уйқу бир тийинга қиммат уйқу. Фақат зарари бор.
Хуллас, соғлом бўлишдаги энг биринчи қадам бу уйқуни тарбибга солиш. Сиз 1 ой шу режимда ухлаб кўринг-да. Фарқини сезасиз.
Агарда уйқу олдидан 2 та тухумни оқини хомлигича ютиб ётишни одат қилсангиз танангизда ўзгаришлар сизни хайрон қолдира олади. Озишни бошлайсиз. Танадаги ёғларнинг катта қисми югурганда ёки финес залда эримайди, балки уйқуда эрийди. Демак югурмасдан ухлаб озамиз 😃
- Ошна, сен айиққа ошнамисан ё менгами?
Ким қанақа ухлайди?
© Abdumalik Nosir ФБ-профилидан
😴
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO