🚨Tez yordam_103 va Terapiya 👨‍⚕


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Медицина


Murojat uchun: @reklama_tibbiy
Eng kerakli bot @MedXperiencebot
Bu kanal orqali siz shoshilinch holatlarda birinchi yordam ko'rsatishdagi bilimingizni oshirasiz.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Медицина
Статистика
Фильтр публикаций


Бу кандай симптом👆👆👆
Опрос
  •   Мендел симптоми
  •   Галоп ритм
  •   Флинт шовкини
  •   каротит уйини
66 голосов


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Сиз кутган тиббий блог:
━━━━━━━━━━━━━━━  @Tez_tibbiyyordam_103


#кайфиятни_кўтаринг
❗️Серотонин - кайфият гормони!
📌Бизнинг хурсанд бўлишимиз, кулишимиз, тинч бўлишимизни белгиловчи асосий нейромедиаторлардан бири хисобланади. Умуман олганда серотонин дофамин, эндорфин ва норадреналинлар билан бирга организмда стабил эмоционал холатни таъминлайди.

📌Серотонин организмда етишмаса кайфият тушиши, депрессия, безовталик, уйқусизлик пайдо бўлиши исботланган

📌Кўпчилик антидепрессант дорилар таъсири организмда айнан серотонин миқдорини оширишга асосланган(СИОЗС)

📌Серотонин организмда меъёрида бўлиши учун нима қилиш керак?
🔸Триптофанга(серотонин синтези учун зарур) бой махсулотларни истеъмол қилиш зарур: тухум, сыр, гуруч, ёнгоқ ва х.
🔸Очиқ хавода юриш(Д витамини серотонин синтезида қатнашади)
🔸Енгил машқлар бажариш
🔸Ухлаш режимини тўғирлаш
🔸Позитив фикрлаш
🔸Медитация

Сиз кутган тиббий блог:
━━━━━━━━━━━━━━━  @Tez_tibbiyyordam_103


#Бета-адреноблокаторлар (β1-адреноблокаторлар)

Бета-адреноблокаторлар — Ушбу фармакологик гуруҳ воситалари организмга тушгач β-адренорецепторларни блокланишини келтириб чиқарадиган воситалар гуруҳидир.Шартли равишда уларни икки гуруҳга бўлиш мумкин биринчи гуруҳ β1-адренорецепторларни
блокаторлари иккинчи гуруҳ эса хам β1-адренорецепторларни ҳам β2-адренорецепторларни
блокловчи воситалардир.Бу воситалар ЮИК ни комплекс даволашда,артериал гипертензияда ва аритмияда қўлланилади.Улар миокардни кислородга бўлган талабини камайтириб, миокарднинг
ишемияга учраган ўчоқларига қонни йўналтиради. Антигипертензив таъсирининг асосида юракни қисқариш хажмини камайиши ва буйракда ренин секрециясини пасайтиришига кўра юз
беради.
Бета-блокаторлар авлодига кўра таснифи (2008 йил)I авлод (носелектив) Пропранолол (анаприлин, индерал, обзидан), тимолол, пиндолол, надолол, соталол,окспренолол, алпренолол.

1.Пропранолол – Анаприлин, индерал, обзидан.Таб. 0,01 г, 0,04 г ва 0,08 г (10, 40 ва 80 мг дан); 0,1% эритмаси амп. 5 мл; капс. - депо 0,08 г (80мг дан). Дозалаш индивидуал.

2.Надолол - Таб. 20, 40: 80, 120 ва 160 мг дан (0,02; 0,04; 0,08; 0,12 ва 0,16 г) дозалаш индивидуал.

3.Окспренолол – таб.0,02 ва 0,08 г. Дозалаш индивидуал.
II авлод (кардиоселектив)
Атенолол, бисопролол (конкор, ризопрол), метопролол, бетаксолол (локрен)

1.Атенолол – Новатен, Атенова, Тенормин таб. 50 мг дан ва 100 мг дан.

2.Бисопролол - Конкор, Коронал, Бисопрол, Эмкор, Ризопрол, Нипертен таб., қобиқ билан
қопланган, 0,005 ва 0,01 г (5 ва 10 мг дан). Дозалаш индивидуал

3.Метопролол - Эгилок, Корвитол, Вазокардин, Метокард, Беталок таб. 50, 100 мг дан.Дозалаш индивидуал

4.Бетаксолол - таб., қобиқ билан қопланган, 0,02 г, томчилар кўз 0,5%-5,0 мл. Дозалаш
индивидуал.

Сиз кутган тиббий блог:
━━━━━━━━━━━━━━━  @Tez_tibbiyyordam_103


#Tavsiya

🫀 Yuragi baquvvatlar va tibbiyot talabalari uchun maxsus yopiq kanalni tavsiya etamiz

🔞 Morg videolari
⭕️ Ochiq jarohatlar
❗️ Turli kasalliklar

Kanal havolasi
https://t.me/+aOicwy6pS701NWY6


ПЕШОБ АЖРАЛИШИНИ КЎПАЙТИРУВЧИ ДОРИ ВОСИТАЛАР (ДИУРЕТИКЛАР)

Пешоб хайдовчи воситалар асосан организмда суюқликни тўпланиб қолиши билан кечадиган хасталикларда:

Нефротик синдром
➖ Жигар сиррози
➖ Хафақонлик
➖ Глаукома


Ва бошқаларда қўлланилади. Диуретик дори воситаларга қуйидагилар киради:

Дихлотиазид, циклометиозид
➖ Фуросемид, клопамид
➖ Этакрин к.т, верошпирон
➖ Темисал, эуфиллин
➖ Триамтерен, амилорид
➖ Спиронолактон, маннит
➖ Мочевина, диакарб


Филтирация жараёнини кучайтириш пешоб ажралишини унчалик кучайтирмайди !

Сиз кутган тиббий блог:
━━━━━━━━━━━━━━━  @Tez_tibbiyyordam_103


#Интракраниал босим ошиши

‼️🧠Миянинг биологик суюқлиги сув, аминокислоталар, ферментлар, микроэлементлардан иборат.

У мия ва орқа мия ҳужайраларини озиқлантиради ва метаболик чиқиндиларни чиқариб ташлайди.
‼️Суюқликнинг кўпайиши интракраниал босимнинг ошишига олиб келади.

👉🏻Белгилари: сабабсиз кўп йиғлайди, уйқиси нотинч бўлади, кўп қайт қилади, иштаҳа камаяди, боши катталашиши мумкин. Ушбу вазиятда болалар невропатологи билан маслаҳатлашиб, даволаш ишларини олиб бориш зарур

Сиз кутган тиббий блог:
━━━━━━━━━━━━━━━  @Tez_tibbiyyordam_103


Ўт суюқлиги етишмаслигини асосий белгилари:

• Қорин дам бўлиши (метеоризм)
• Овқатлангандан кейинги ошқозонда оғирлик
• Ич келишини турли хилда бўлиши (бир суюқ, бир қабзият)
• Оғизда нордон таъм ва кўп кекириш
• Ўнг елка-курак соҳасида ҳамда ўнг қовурға остида оғриқ
• Терини сабабсиз қичишиши ва ранги сарғайиши
• Сийдик рангини ўзгариши

❗️Яқинларга Ҳам Улашинг

Сиз кутган тиббий блог:
━━━━━━━━━━━━━━━  @Tez_tibbiyyordam_103


😄Айни ҳақиқатлардан биттаси😄

Сиз кутган тиббий блог:
━━━━━━━━━━━━━━━  @Tez_tibbiyyordam_103


Hansa техникасини харид қилиб совринлар ютиб олинг!

Hansa техникасини харид қилиб совринлар ютиб олинг!
1. Hansa техникасини харид қилинг.
2. Чекни Телеграм-ботга юкланг.
3. Супер совринлар ва бош соврин — Вьетнамга иккилик саёҳатни ютиш имкониятига эга бўлинг!
Акция 2025 йил 15 февралгача давом этади.

Batafsil

#reklama
hansapromo.uz


#Артериал гипертензияда қўлланиладиган воситалар

Антигипертензив воситаларни таснифи.
1.Бета-адреноблокаторлар
2. АПФ ингибиторлар
3. Ангиотензина-2 антогонистлари (сартанлар)
4. Кальций канали блокаторлари (верапамил, нифедипин, амлодипин)
5.Вазодилататорлар (нитратлар)
6.Марказий таъсирга эга адренергетиклар ёки миядаги альфа-рецепторларни
таъсирловчилар (клонидин, клофелин)
7.Турли гуруҳ воситалари.
8.Ренинни бевосита ингибиторлари (алискирен)
9.Диуретиклар
10.Комбинирланган воситалар

Сиз кутган тиббий блог:
━━━━━━━━━━━━━━━  @Tez_tibbiyyordam_103


#Юрак гликозидларини буюрилишига абсолют қарши кўрсатма:

*Дигиталис интоксикацияси.
*Синус тугунчасининг бѝшашиш синдроми.
*1-II- даражали атриовентрикуляр блокадалар
*Қоринчалар ритмининг бузилиши.
*Аорта идиопатик субаортал стенози.
*Вольфа-Паркинсон-Уайт синдроми.
*Синусли брадикардия- 55з/д. кам бѝлганда

Сиз кутган тиббий блог:
━━━━━━━━━━━━━━━  @Tez_tibbiyyordam_103


#Тромболитиклар

Қон ивитмалари структурасини ташкил этувчи фибрин толаларини парчалаш хисобига
тромбларни йўқ қилувчи воситалар.

📌Кўрсатмалар: ўткир коронар етишмовчилик,турли локализациядаги артериал ва веноз тромбозларни бартараф этишда қўлланилади.

1.Стрептокиназа – фл. 750 000 ТБ, 1 500 000 ТБ, стрептокиназа 250 000 ТБ в/и 30 дақиқа давомида сўнгра в/и 100 000 ТБ/с тезлигида 24 соат давомида.

2.Стрептодеказа – лиофилизатланган кукун 1 500 000 ФЕ (фибринолитик бирлик) фл. 10 мл.миқдорида в/и. Стрептодеказани в/и бошланғич дозада 300 000 ФЕ (текширув дозаси)юборилади бир соат давомида ножўя таъсирлар бўлмаса яна (1-2 мин давомида)
2 700 000 ФЕ (умумий доза 3 000 000 ФЕ) 300 000-600 000 ФЕ минутига миқдорида юбориш
керак.

3.Альтеплаза – Алтелизе – Кукун лиофилизатланган эритма инфузия учун, 1 фл. – 50 мг дан.
Инфаркт миокардда 65 кг юқори — 15 мг дан в/и струйно,сўнгра 50 мг дан инфузия шаклидаа
30 мин ва кейин 35 мг дан 1 соат давомида умумий доза 100 мг етгунича юборилиши лозим.
6–12 сюборилаганда симптомлар пайдо бўлгандан кейин — 10 мг дан в/и,сўнгра инфузия
шаклида 50 мг дан 60 мин давомида ва 10 мг дан хар 30 мин думумий доза 100 мг дан 3соат
ичида. Умумий тана вазни 65 кг кам бўлмаганларга умумий доза 1,5 мг дан/кг ошмаслиги керак.
Даволаниш қисман тромбопластин фаоллиги вақтини назорати остида ўтқазилиши лозим,бу вақт дастлабки вақтни
1,5–2,5 бараваридан ошмаслиги лозим.Ўпка артерияси тромбоэмболиясини даволашда: 10 мг в/и 1–2 мин давомида юборилади. Сўнгра 2 соат
мобайнида умумий доза 100 мг етгунича 90 мг юборилади.

4.Урокиназа – Укидан – фл. Лиофилизат инфузия тайёрлаш учун 10 000 МЕ, 50 000 МЕ, 100 000 МЕ, 500 000 МЕ. В/и, в/а томчилаб юборилади.Зарур дозани индивидуал танлаш лозим.Тромбин вақтини нормадан 3–5 бараваргача
оширилишига эришиш лозим. Шунингдек асосий дозани танлаб олиш имкони бўлиши учун қон
ивишини стандарт параметрларини назорат қилиб бориш лозим. Веналарнинг чуқур тромбози.Дастлабки доза — 4400 ХБ/кг, юқори хавф остидагиларга — 150000 ХБ 10–20 мин давомида;ушлаб турувчи доза — 100000 ХБ/ч, юқори хавф остидагиларга — 40000–60000 ХБ 2–3 кун давомида.
Зарур натижага 72 соат ичида эришилмаса, индивидуал холатда дозани ошириш мумкин.
Оғир ўпка эмболияси. Бошланғич доза— 4400 МЕ/кг 10–20 миндавомида; қўллаб турувчи доза — 4400 МЕ/кг/ч 12 соат давомида.

5.Целиаза — Стрептокиназа ферментини сақловчи препарат. Бета-гематолитик стрептококкнинг “С” экмасидан олинадиган восита. Амп. лиофилизират 250 000 МЕ. дан в/и том. ёки артерия ичига. Амп. 1-2 мл эритмада эритилади (тўлиқ эриш 1-2 минут ичида рўй беради, лойқаланиш ва чўкмага йўл қўйилмайди). Эритувчи сифатида Реополиглюкин, натрий хлорни изотоник эритмаси, 5% глюкоза эритмаси қўлланилади.

Сиз кутган тиббий блог:
━━━━━━━━━━━━━━━  @Tez_tibbiyyordam_103


#Антиагрегантлар

Қон пластинкаларини (тромбоцитларни) ёпишиш жараёнини пасайтириш хисобига қон ивиши тўхтайди .Бошқача айтганда тромб хосил бўлиш жараёни тўхтайди.

1.Ацетилсалицил кислотаси - Ацекард NIKA PHARM, Аспирин, Аспирин кардио,Тромбоасс, Тромбопол, Тромбокард, Кардиовитаминил, Кардиомагнил – ичакда эрийдиган қобиқ билан қопланган таблеткалар 50, 75, 100, 150 мг дан. 1 м. кунига. Шошилинч ҳолатларда – 325 мг дан аспирина тил остига қўлланилади..

2.Дипиридамол - Курантил, драже 25, 50, 75 мг дан 1-2 таб. 3 м. кунига; амп. 2,0 в/и том. 2 м.
кунига. Дипиридамол энг аввало тож томирларни кенгайтирувчи ва стенокардияга қарши восита
сифатида тавсия қилинган.
Тажриба натижаларига кўраипрепарат юрак тож томирларини кенгайтириб, юрак қон тезлигини ошириб,миокардни кислород билан таъминланишини яхшилаб беради. Ацетилсалицил кислотасидан кўра яхшироқ ўзлаштирилиб, ульцероген (меъда ярасини келтириб чиқариш)таъсир қилмайди.

3.Клопедогрел - Зилт, Плавикс, Тромбекс, Тромбонет, Клевикс, Лопигрол, Ареплекс, Лодигрел,
Клопивин, Стазек, таб. 75 мг дан. Мижоз клопидогрел олдин қабул қилмаган бўлса, дастлабки доза 300 мг ичга бир марта (юкламали доза), сўнгра кундалик ушлаб турувчи доза 75 мг 1 маҳал кунига овқат қабул қилишга боғлиқ бўлмаган холда 1 ойдан 9 ойгача қабул қилинади.

Сиз кутган тиббий блог:
━━━━━━━━━━━━━━━  @Tez_tibbiyyordam_103


#Билвосита таъсирга эга антикоагулянтлар

Бу гуруҳ воситалари перорал антикоагулянтлар деб номланади.Таъсир механизмига кўра қон ивиш тизимининг асосий бўғини саналган витамин К нинг
антогонисти саналади.

1.Варфарин - Кумадин таб. 2,5 мг дан 1 м. кунига. Таъсир 12 48 соатда бошланади, таъсир
чўққиси 3-5 кунга тўғри келади, 5 кун давом этади. Қон қуюлиш тизимини назорат қилиши
лозим.

2.Этил бискумацетат – Неодикумарин, Этил бискумацетат, Пелентан, Дикумацил, Дикумарил,
Тромбарин, Тромбекс, Томболизан, Тромексан – Таб. 0,05 ва 0,1 г. 1-кун даволашни одатда 0.3г бошланади, воситанинг 2 ёки 0,2 г 3 махал (0,6 г) суткага; 2-чи кун 0,15 г 3 махал, сўнгра 0,2-0,1г суткасига қондаги протромбин миқдорига кўра тавсия қилинади. Катталар учун энг юқори доза ичига: бир марталик - 0,3 г, суткалик - 0,9 г.

3.Аценокумарол - Синкумар, таб. 2 мг дан, 4 мг дан 1 м. кунига

4.Фенилин – таб. 30 мг дан, ичга. Протромбин вақтини
кўрсаткичлари хисобга олиб дозани индивидуал танланади. Ўртача терапевтик доза — 0,06–0,09 суткасига 3 махал, максимал бир маротабалик доза катталар учун — 0,05 г, максимал кундалик доза — 0,2 г.

Сиз кутган тиббий блог:
━━━━━━━━━━━━━━━  @Tez_tibbiyyordam_103


#Қон суюлтирувчи воситалар

1.Антикоагулянтлар
а) Бевосита таъсирга эга антикоагулянтлар Қон суюлиш тизими фаоллигини пасайтирувчи ва тромблар хосил бўлишини олдини олувчи доривор воситалар.

1.Гепарин – фл.5,0 5000 ТБ/мл, амп. 2,0, 5000 ТБ/мл; в/и, т\о 5000 ТБ 4 м. кунига, в/и том. 1000-
2000 ЕД/соат қон ивиш вақти назорати остида; гепаринли суртма 30,0 махаллий қўллаш учун.

2.Надропарин кальций – Фраксипарин - сувли эритмаси инъекциялар учун (2500 ТБ мг дан 1мл) тайёр бир марталик махсус шприцларда 0,3, 0,6, 1,0 мл дан 1 м. кунига.Тери остига
юборилгач 3 соатдан сўнг таъсир чўққисига кузатилади, таъсир вақти эса тахминан 24 соат давом этади.

3.Эноксипарин натрий - Клексан, Фленокс, Энорин, Гемапаксан, Эниксум - сувли эритмаси
инъекциялар учун (100 мг дан 1 мл) тайёр бир марталик махсус шприцларда 0,2; 0,4; 0,6; 0,8 ва
1,0 млдан. В/и юборилганда таъсир вақти 6 соат давомида сақланади, т/о юборилгач 3-3.5 соатдан сўнг таъсир чўққисига кузатилади, таъсир вақти эса тахминан 24 соат давом этади.

4.Дальтепарин – Фрагмин – сувли эритмаси инъекциялар учун амп. (10000 ХБ 1 мл) ва қўлланилишга тайёр шприцларда 0,2 мл,таркибида 2500 ХБ ёки 5000 МЕ.

5.Натрий цитрат – донорлик қонини консервациялаш учун қўлланилади. Кальций ионлари
билан хелат комплекслар хосил қилиб, қон қуюлишини блоклайди (протромбиндан тромбинга
ўтиш жараёнида). Цитратлар ёрдамида консерваланган қонни қуйиш “цитрат шок”ини,қон томир ичида кальцийга боғланиш хисобига келтириб чиқариши мумкин. Цитрат натрий 50.0 сақловчи донор қонини йиғишга мўлжалланган полиэтилен пакетчалар.

6.Сулодексид - Вессел Дуэ Ф, ангиофлюкс, Чўчқалар ингичка ичаги шиллиқ қаватини экстракти.Со 80% гепариноид сақлайди (тезхаракатланувчи фракция) ва 20% дерматан сульфат. Амп. эритмаси в/и ва м/о юбориш учун 600 ЛЕ/2 мл. М/о, в/и (в 150–200 мл физ. эритмаси), ичига.Даволаш аввалида 1 амп. кунига м/оюборилади 15–20 кун мобайнида, сўнгра 1 капс. 2м. кунига ичлади овқатланиш оралиғида 30–40 кун мобайнида. Йилига камида 2 маротаба даволаш курсини ўтқазиш талаб қилинади. Врач кўрсатмасига биноан дозалаш тартиби ўзгартирилиши мумкин.Капс. 250 ЛЕ.

Сиз кутган тиббий блог:
━━━━━━━━━━━━━━━  @Tez_tibbiyyordam_103


​​#ҚИЗИҚАРЛИ_ФАКТЛАР

🧠МИЯМИЗ ҚАЧОН КУЧЛИРОҚ ИШЛАЙДИ?

Киши мияси турли вақт мезонларда ҳар хил ишлайди. Бу жуда қизиқ. Жумладан:
•Соат 6:00-7:00 – узоқ муддатли хотира зўр ишлайди, бу вақт оралиғида олинган билим яхшироқ ўзлаштирилади;
•8:00-9:00 – мантиқий фикрлаш ишга тушади, ҳам таҳлил қилиш, ҳам эслаб қолиш билан боғлиқ ҳар қандай фаолият тури учун қулай фурсат;
•9:00-10:00 – статистика ва маълумотлар билан ишлаш учун энг мақбул пайт;
•11:00-12:00 – ақлий қобилият самарадорлиги пасаяди, эътиборни унчалик муҳим бўлмаган ишларга қаратиш мумкин. Масалан, мусиқа тинглаш сингари;
•11:00-14:00 – тушлик қилиш учун энг мақбул фурсат. Бу вақтда ҳазм қилиш кучаяди, истеъмол қилинган таом яхшироқ сўрилади;
•12:00-18:00 – фаол меҳнат учун идеал онлар. Кечки соатлардаи меҳнат мияни ҳолдан тойгунча ишлашга мажбур қилади. Бундай зўриқишнинг дастлабки аломатлари – ухлашга қийналишдир;
•21:00-23:00 – ақл ва асаб тизимининг яхши ҳордиқ чиқариши учун қулай вақт;
•23:00-1:00 – уйқуда нозик қувват тикланади;
•1:00-3:00 – уйқуда ҳис-ҳаяжон (эмоционал) қувват тикланади.

Сиз кутган тиббий блог:
━━━━━━━━━━━━━━━  @Tez_tibbiyyordam_103


📍 Организм бекорга турли хил сигналлар бермайди!

🤒 Соч ва тирноқларни мўртлашиши
🔹Ушбу аломатлар В витаминлари ва калций етишмовчилигини билдиради.

🩸 Милкларни қонаши
🔹Организмда С витамини етишмайди.

😵‍💫 Ёмон уйқу ва асабийлик
🔹Магний ва калий етишмовчилигида.

😱 Тундаги титроқ ва талвасалар
🔹Магний ва калий етишмаслигида.

😶‍🌫 Тирсакларда "товуқ тери" пайдо бўлиши
🔹C ва А витаминлари етишмаслигининг яққол белгисидир.

🧂Шўр ейишни хоҳлаш
🔹Организмга инфекция тушганда ёки яллиғланиш жараёнларида ёки токсикозда кузатилади.

Сиз кутган тиббий блог:
━━━━━━━━━━━━━━━  @Tez_tibbiyyordam_103


🤔 Таблетка ва капсулани нима фарқи бор?

▫️Таблетка бу малум қулай шаклга келтирилган ва турли рангларда чиқарилувчи дори воситаси. Асосий белгиси қобиқсиз.

💊 Капсула эса қобиқли дори воситаси. Қобиқ дори воситасини ошқозондаги кислотали мухитдан олиб ўтиш учун қилинган.

🔸 Одатда дорилар ичак орқали қонга сўрилади. Кўп дори моддалар эса ошқозон шираси тасирида ўзгариб хаттоки захарли тасирга эга бўлиб қолади. Шу туфайли капсулали дорилар ишлаб чиқилган.

♻️ Kапсула организмга зарарсиз бўлиши ва ширага чидамли бўлиши лозим.

П.с.: албатта капсулали дорилар қимматроқ ва эффекти яхшироқ.


Сиз кутган тиббий блог:
━━━━━━━━━━━━━━━  @Tez_tibbiyyordam_103


#Билиш_фойдали

🔷 ЯРАЛАР БИТАЁТГАНДА НЕГА ҚИЧИШАДИ?

▪️Чунки, бу пайтда зарарланган тўқималардаги нейротрансмиттер гистамин моддаси кўп миқдорда чиқарилади. Мазкур модда жароҳатдан сўнг дарҳол яллиғланиш реакциясини қўзғатади ва кейинчалик тўқималарнинг илдиз ҳужайраларини шикастланган ҳудудга кўчиб ўтишига ва тўқималарни тиклашга ундайди.

▪️Маълум бўлишича, гистамин теридаги нерв учларини безовта қилиб, қичишишни келтириб чиқаради.

Сиз кутган тиббий блог:
━━━━━━━━━━━━━━━  @Tez_tibbiyyordam_103

Показано 20 последних публикаций.