Репост из: Bektosh Khatamov
Эркакнинг икки тури.
Яқинда бир синглимиз маслаҳат сўраб қолди: “мен муваффақиятли эркакка турмушга чиқмоқчиман, шунга нима маслаҳат берасиз?”
Мен тўғриси буни ҳазилга олиб “муваффақиятли эркакка турмушга чиқиб кўрмаганман, шунинг учун маслаҳат беролмайман😂” деб жавоб бериб юборибман хафа бўлиб кетиб қолди.
Шунга шу пост орқали ўша синглимизга маслаҳатимни етказиб қўймоқчиман. Умуман эркаклар ўз табиатига кўра асосан икки турга бўлинади: турнир эркаклар ва уй эркаклар.
Ўзи муваффақиятли эркакнинг турмуш тарзини тасаввур қилиб кўрганмисиз?
Турнир эркаклар кечки олтида иш тугаши билан уйга етиб келмайди, у доимо ўзига янгидан янги мақсадлар қўйиб юради, ўзи билан ўзи мусобақалашади, у бир ҳафтада бир кўриниши мумкин, лекин сизда бошқа одамлар ҳавас қиладиган ҳамма нарса бўлади, лекин қўшнининг эри кўчада боласи билан коляскада юрган ҳолат сизда бўлмаслиги мумкин.
Турнир эркакларнинг доимо ғояси, ҳоббиси ва ўзидан катта мақсадлари бўлади, яна ўша ғоя ва мақсадлар тугаб ҳам қолмайди, доим уларга нимадир кам.
Уй эркаклари учун эса озгина созгина қоидаси амал қилади, улар ўша стабилликни афзал кўришади, камдан-кам ҳолларда риск қилишади, уй эркакларининг асосий приоритети оила ва фарзандлар, улар доимо иш тугаши билан уйига югуради, оила даврасида телевизор кўради, махсус диванда узала тушиб ётади, уй унинг севимли жойи, чунки ортиқча рисклар йўқ.
Аслида иккала турдаги эркаклар ҳам муваффақиятли, ҳамма ўзи учун ўзи ҳал қилиши керак қайси турдаги муваффақиятли эркакни танлашни, иккаласи бирда бўлганини учратмаганман, балки қаерлардадир бордир шундайлар.
@bektoshkhatamov