Совуқлик қилади Сенга бу кунлар,
Қўлларинг титрайди.
Совуқ. Биламан.
Озгина кутиб тур!
Қорларни кураб,
Сени ҳаётимга олиб кираман.
Ўзингни авайла -
Кетишга чоғлан,
Азизим, юзинга тушмасин соя.
Фақат бир илтимос,
Ўша кунгача -
Учишни ўрганиб турсанг, кифоя.