Ўзбек маликасининг Мисрдаги аччиқ ҳаёти !!!
1316-йил Олтин Ўрда салтанати хони Ўзбек ҳузурига унинг иттифоқчиси -Миср султони Ан Носирдан элчи келиб, Чингизхон авлодларидан бўлган маликалардан бирини хотинликка беришни сўрайди. Аммо Ўзбекхон бунга рози бўлмайди. Кўп маслаҳатлашувдан кейин у рози бўлиб, қалин пулига 1млн динор, 1000 аскар ва от сўрайди. Аммо Носир бунга рози бўлмайди. 1319-йил ниҳоят тўй келишилиб, Ўзбекхоннинг жияни малика Тулунбай Ан Носирга юборилади. Ўзбекхон элчида қалин пули йўқлиги учун Мисрлик савдогарлардан 7 минг динордан ундириб олади. 1319-йил тўй карвони Константинополга келади. Ноқулай об ҳаво туфайли 4-5 ой қолиб кетишади. Ниҳоят 1320-йил Мисрга етиб келишгач Носир 400 киши билан уларга дабдабали зиёфат беради. Аммо кейинроқ султонга негадир малика ёқмайди. Баъзилар буни унинг 1-хотини Тоғайнинг фитнаси дейишади. Хуллас 8 йиллик ғалати ҳаётдан кейин фарзандсиз малика Мисрдаги Ўрдалик амир Менглибуғога берилади. 1331-йил у ўлгач малика энди амир Сусунга берилади. 1334-йил бу эри ҳам ўлгач у амир Умарга берилади. Чунки аёл киши қоидага кўра эрсиз қолиши мумкин бўлмаган. Бу воқеаларни эшитган Ўзбекхон қаттиқ ғазабланиб, Носирга оғзаки тарзда "сенда Чингиз қони оқаётган маликани хўрлашга не асосинг бор" деб элчидан айттириб юборади. Носир эса "малика билан бўлгани миш миш, у ҳозир орамизда йўқ вафот этган" дейди. Баъзилар айтишича маликанинг ўзи кетишни хоҳламаган. У 4 маротаба эрга теккан ва фарзандли бўлмаган. Кўп ўтмай Ўзбекхон Носирдан келинликка қизини сўрайди. Аммо султон қилмишларига жавоб қайтишни хоҳламай "қизим эрга тегишликка ёшдир" дея рози бўлмайди. Носир 1341, Ўзбек эса 1342-йилда вафот этишади. Малика Тулунбай эса бахтсиз ҳаётдан кейин "хонд" унвони билан 20-январ 1364-йили Қоҳирада вафот этади ва собиқ кундоши Тоғай ёнида дафн қилинади. Унинг тақдиридаги бахтсизлик сабаблари ҳамон очилмаган.
👉 Телеграм каналымызға қосылың ҳәм досларыңызға да тарқатың.
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
T.me/Tariyxtan_sabaqlar