Tarix va Tahlil


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Познавательное


🌐 Kanaldagi aksariyat ma'lumotlar internet manbalaridir. Admin ularning manbasini ko'rsatib borishga harakat qiladi;
❗️Kanaldan ma'lumot olinsa, ''Tarix va Tahlil'' nomi bo'lishi shart;

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Статистика
Фильтр публикаций


Adolf Hitlerning kelib chiqishi.

Natsizmning oliy rahbari boʻlgan Adolf Hitler va uning ajdodlari masalasi koʻpdan beri olimlarni bahsga chorlab kelgan. Chunki fyurerning baʼzi ajdodlari va ularning kelib chiqishi diskussiyaga aylangan.

Ensiklopedik va wikipediya  maʼlumotlarga qaraganimizda Hitlerning bizga ma'lum ilk ajdodi Avstriyalik nemis Stefan Hedler (1672-?) boʻlgan. Uning sulolasi turlicha nomlangan: Hedler, Hitler, Hutler....

Stefanning 4-avlodi Yohan Hedler (1792-1857) Hitlerning buvasi hisoblangan. Adolf ham oʻz biografiyasiga shunday yozdiradi. Ammo, baʼzi noaniq masalalar borki, bu Yohanning haqiqattan ham Adolfga buva ekanini soʻroq ostiga qoʻyadi.

Aniqroq gapirsak, Hitlerning bojxonachi otasi Aloiz tug'ilganida onasining Shiklgruber familiyasida boʻlgani va otasi kim ekani noaniq hisoblangani tarixchilarni chuqur oʻyga soladi.

Aloizning onasi hatto oʻz rahbari boʻlgan yahudiy bankir bilan don olishib, homilador boʻlgan degan taxminlar ham bor. Lekin buni tarixchilar uncha jiddiy olishmagan.

Aloiz 5 yoshlarda boʻlganida onasi Yohann Hedlerga erga tekkan ekan. Taxminlarga koʻra aynan shu odam Aloizning haqiqiy otasi boʻlgan. Aloizning onasi Yohann bilan sevishib,  homilador boʻlgan hamda Yohann gap soʻzlar tingach, bola 5 yoshdaligidagina bu ayolga uylangan degan faraz bor.

Aloiz keyinchalik Yohannning Yohann Nepomuk ismli ukasi bilan yashay boshlaydi. Baʼzi tarixchilar Aloizning haqiqiy otasi shu boʻlishi mumkun degan taxmin ham berishgan.

Adolf Hitlerning otasi Aloiz 3 bora uylangan. Dastlab u 36 yoshdaligida 50 yoshli, kasalmand, ammo boy Anna Horerga uylanadi. Undan farzand koʻrmaydi. Bu orada Aloiz Fransiska degan 17 yoshli  uy xizmatchisi bilan don olishib, qiz homilador boladi. Anna koʻp oʻtmay vafot etgach, Aloiz bu qizga uylanadi va nikohsiz farzandiga familiyasini beradi. Fransiska ham 23 yoshda kasallikdan vafot etadi. Bu orada Aloiz yana bir uy xizmatchisi, o'z amakisi Nepomukning nevarasi 16 yoshli Klara bilan don olishib, qizning homilador boʻlishiga sabab boʻladi. Baxtiga 2-rafiqasi ham vafot etgach, Aloiz Klaraga uylanadi.

Yuqorida Yohann Nepomuk Aloizning otasi boʻlishi mumkinligi haqida gapirgandik. Agar haqiqattan shunday boʻlsa, Aloiz o'z opasining qiziga uylangan boʻlib, chiqadi. Agar Nepomuk Aloizga faqat amaki boʻlgan boʻlsa, Klara Aloizga amakining nevarasi boʻlgan. Lekin aytishlaricha, Klara erini tog'a deb chaqirgan. Aynan shu nikohdan 1889-yili boʻlajak fyurer Adolf Hitler tug'ilgan edi.

🔎 Kanalimizdan uzoqlashmang:
@Tarix_va_Tahlil


Artur de Gobinu (1813-1882) -Yevropa millatchiligi asoschilaridan biri. "Oriylar mifi" asoschisi.Asli fransuz aristokrati. Uning "oriylar buyukligi" haqidagi fikrlari keyinchalik rus, nemis, ingliz millatchilariga dastak bo'ldi. Avval ruslar Turkistonga qarshi shu g'oyada hujum qilishdi, keyin esa Gitler shu g'oya orqali fashistlarni urushga tayyorladi. @Tarix_va_Tahlil


XX asrda sobiq Ittifoqda falsafiy ateizm, diniy dunyoqarashga qarshi ursh e’lon qilgan.

@Tarix_va_Tahlil


Suratdagi inson Pyotr Shuvalov. U 1872-yili Londonga rus imperatori Aleksandr II ning rasmiy vakili sifatida borgan. O'shanda inglizlar undan ruslarning Xivaga qarshi yurish boshlashga tayyorlanayotgani rostmi deya so'rashgan. Shuvalov esa bor ayyorligini ishga solib, inglizlarni ruslar hech qachon Xivada urush boshlamasliklariga ishontiradi. Ammo 1873-yili Xiva xonligi ishg'ol etilgach Shuvalovga nisbatan bosim boshlanadi. Imperator Aleksandr esa o'z vakilini himoya qilib, inglizlarga " generallarim buyruqsiz o'zlaricha g'ayrat qilib Xivani egallab qo'yishibdi" deya aytgan ekan.

@Tarix_va_Tahlil


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Қуйидаги фактларни мулоҳаза қилинг.
Жаҳонда фоҳишалик энг кўп тарқаган давлатлар:

1. Таиланд (буддавий).
2. Дания (масиҳий).
3. Италия (масиҳий).
4. Германия (масиҳий).
5. Франция (масиҳий).
6. Норвегия (масиҳий).
7. Белгия (масиҳий).
8. Испания (масиҳий).
9. АҚШ (масиҳий).
10. Финландия (масиҳий).

Дунёда ўғрилик жинояти авжига чиққан мамлакатлар:

1. Дания ва Финландия (масиҳий).
2. Зимбабве (масиҳий).
3. Австралия (масиҳий).
4. Канада (масиҳий).
5. Янги Зелландия (масиҳий).
6. Ҳиндистон (ҳиндукий).
7. Англия (масиҳий).
8. АҚШ (масиҳий).
9. Швеция (масиҳий).
10. Жанубий Африка (масиҳий).

Гиёҳвандлик нисбати энг юқори бўлган юртлар:

1. Молдавия (масиҳий).
2. Белоруссия (масиҳий).
3. Литва (масиҳий).
4. Россия (масиҳий).
5. Чехия (масиҳий).
6. Украина (масиҳий).
7. Андорра (масиҳий).
8. Руминия (масиҳий).
9. Сербия ( масиҳий).
10. Австралия (масиҳий).

Қотиллик жинояти юқори даражада бўлган давлатлар:

1. Гондурас (масиҳий).
2. Венесуэла (масиҳий).
3. Белиз (масиҳий).
4. Салвадор (масиҳий).
5. Гватемала (масиҳий).
6. Жанубий Африка (масиҳий).
7. Сент-Китс ва Невис (масиҳий).
8. Багама ороллари (масиҳий).
9. Лесото ( масиҳий).
10. Ямайка (масиҳий).

Дунё мамлакатлари энг хавфли мафиялар:

1. Якуза (динсиз).
2. Агбирус (масиҳий).
3. Вах Сенг (масиҳий).
4. Ямайка Бус (масиҳий).
5. Примеро (масиҳий).
6. Орион дўстлиги (масиҳий).

Шундан кейин ҳам оламда зўравонлик ва террор сабаби - ислом дейишади-да, уни тасдиқлашимизни хоҳлашади.

Биринчи жаҳон урушини бошлаган ким?! Мусулмонлар эмас!

Иккинчи жаҳон уришини бошлаган ким?! Мусулмонлар эмас!

Хиросима ва Нагасакига атом бомбаси ташлаган ким?!
Мусулмонлар эмас!

Австралиянинг 20 миллионлик ерли аҳолисини ўлдирган ким?!
Мусулмонлар эмас!

Жанубий Америкада 100 миллион қизил танлиларни ўлдирган ким?!
Мусулмонлар эмас!

Шимолий Америкада 50 миллион қизил танлини ўлдирган ким?!
Мусулмонлар эмас!

Африкалик 180 миллион инсонни қул қилиб, улардан 88% ини океанга улоқтирганлар ким?!
Мусулмонлар эмас!

Аввало ғайридинлар наздида террор таърифи нималигини билиб олишимиз лозим. Уларга кўра, агар мусулмон бўлмаган киши террор қилса, жиноятчи ва агар мусулмон шу ишни қилса террорчи бўлади.

Икки стандартли иккиюзламачилик сиёсатидан воз кечиш вақти келди. Ўлчовлар тўғри қўйилса террор ҳақиқати юзага чиқади. Ким террорчи ва ким унинг қурбони экани маълум бўлади.

Бу тўғридаги тушунчам ва қаноатим равшан бўлгани учун баралла ва ҳижолат бўлмай айтаман:

©️sizga manfaatli

@Tarix_va_Tahlil


Tarixchi Bekzod Abdirimov tadqiqotlariga ko'ra bugungi Turkiyada Jaloliddin Mangburniy ila Xorazmdan qochib kelgan aholining avlodlari yashaydigan 32 ta joy bor va ular "Xurzumlu", "Xarzemo", "Xorzum" kabi nomlanadi. Suratlarda aynan o'sha Xorazmiy aholi yashash manzili, qurgan ko'priklari, madrasalar va ularning Turkiya bo'ylab joylashuvi aks etgan.

@Tarix_va_Tahlil


Gaz qimmat resurs, 1 kub gazdan 10 ga yaqin yuqori qiymatli, eksportbop mahsulot ishlab chiqarish, xorijga sotish va uning puliga millionlab qorako’zlarimizga ish o’rni yaratish mumkin.

Tillaqatori milliardlab kub gazni uy isitish va ovqat pishirishga ishlatib yuboradigan xalqni kosasi oqarmaydi.

Elektr energiyasi ishlab chiqarishni ko’paytirib gaz o’rniga elektr energiyasi ishlatishni o’rganishimiz kerak.

Yangi quriladigan uylarda energiya manbasi sifatida faqat elektr energiyasini rag’batlantirish taklifini qo’llab-quvvatlaymiz.

Yashil energetika kelajagimiz.

@alisherQodir



Anaqa bu MK raisi , Fizikani oʻqib ko'rishi kerak ekan.
Sababi uyni isitish Elektrdan koʻra Gazda samaraliroq.

@Tarix_va_Tahlil


Oʻz otasini oʻldirsa Padarikush deyiladi farzandi.

Shunda Onasini oʻldirsachi nima deyiladi?.

@Tarix_va_Tahlil


Шайбонийнинг шахси хусусида шуларни айтиш мумкин:

У, ҳар-ҳолда ўзининг эронлик
дуншанлари тарафидан тасвир этилганидек, нимани хоҳласа, шуни бажариб юрувчи ваҳший
бир кимса эмас эди. Масалан, у замоннинг руҳоний уламоларига катта ҳурмат, ҳатто болаларча
итоат қилиб, барча уруш сафарларида ўзи билан баробар кичкина гўзал кутубхонасини олиб
юрар, Темур каби бу ҳам Дамашқ ва Ҳалаб уламоси билан диний мунозараларга қатнашган.
Қуръоннинг баъзи бир оятлари ҳақида Ҳиротнинг пешқадам тафсирчилари бўлган Қози Ихтиёр
ва Муҳаммад Юсуфга эътироз билдирган эди. Бобур Шайбонийнинг маъносиз ва лаззатсиз
шеърлар ёзганини, уларни минбардан ўқишга амр этганини истеҳзо билан баён қилади. Аслида
эса, бу уруш одами маориф ва маданият ҳақида ўз даврининг руҳидан тўла хабардор ва
замонасидаги тенгдош шоирларнинг аксариятидан ортиқ даражада қалам соҳиби бўлган. Чунки
унинг шеърлари, душманлари фикрининг тескариси ўлароқ, буюк бир иқтидор ва гўзал табиатга
молик эканини, у ҳам туркий, ҳам форсий, ҳам арабий тиллардан асосли суратда воқиф эканини
кўрсатмоқда. Султон Ҳусайн Мирзонинг вафотидан кейин бир сиқим донга муҳтож қолган
кўпгина уламолар Шайбонийдан ҳимоят кўрдилар. У уламоларни хизматга олиб, муносиб
вазифалар берди. Бухоро, Самарқанд, Тошкентда масжидлар, мадрасалар солишга амр этди.
Ҳатто ҳарбий юришларда ҳам ўз атрофида бир неча уламо бўлган ва булар унга ҳурмат ва
садоқат кўзи билан қарашган. Гарчи ўзбек номи ўзининг пайдо бўлиш вақтида ва кейинчалик,
ҳатто ҳозир ҳам эронийлар назарида биқиқлик, ваҳшийлик билан бир маънода қўлланилса-да,
бу гаплар бир томонлама ва Шайбонийга нисбатан нотўғридир. Чунки у маориф жиҳатидан
олдинги Темур шаҳзодаларининг аксаридан паст эмас эди..

©️Herman Vamberi. Buxoro va Movarounnahr tarixi

@Tarix_va_Tahlil


XIX асрда рус истилочилари Ўрта Осиёни забт етди. Ушбу забт етиш биринчи навбатдан дунёдан узилиб қолган қолоқ бир минтақа учун жазо эди. Ўша замонда Туркистон мусулмонлари нафақат илмда балки эътиқодда ҳам анчайин заифлашиб қолгандилар. Мисол учун Муҳаммад Aзиз Марғилонийга тегишли “Тарихи Aзизий” асарида бир парча бор:

“Баланд дорнинг тепасида бир кеча-кундуз бўлганда, арқон узилиб ерга тушибди. Иккинчи арқон солиб, яна дорга тортиб юбордилар. Жами уч кун дорнинг тепасида турди. Охири Марғилон қози ва уламоларига: “Гўр қилиб, шариатларингизда бари нима бўлса, унга мувофиқ дафн қилсинлар”,—деб тавфиз бўлибди. Уламолар Қўштепа деган мавзега олиб бориб, ўшал жойга кўмиб келдилар. Сўнгра авом ун-нос қайси бири Фўлодхоннинг туфроғидан бир мунчасини олиб, бир мариз (касал)га берибди. Иттифоқан ўшал мариз яхши бўлибди. Ани эшитиб ҳамма халойиқ. мусулмон бориб, туфроғини талон-торож қилиб кетибдилар. Шул даражадаким, яна бирор ҳафта ўз ҳолига қўйиб берсалар жасадини ҳам тортиб кетсалар ажаб эмас деб. Улуғлар эшитиб, кечаси бўлак бйр махфий жойга олиб бориб дафн қилибдилар, деб эшитиб эдик”.

Гап Пўладхон дорга осилгач, унинг қабри ила бўлган кичик ҳолат ҳақида. Одамлар шунчалик содда ва эътиқодда заиф бўлганларки бир банданинг қабридаги тупроқ ҳар қандай касалга даъво дея ишонишган. Бу бир томондан қабрни ва ўликни муқаддаслаштиришга ҳам айланиб кетган. Тафаккур ҳам қилишмаган. Бу ҳам еътиқод заифлигидир. Илмсизлик ва жоҳилликдир. Жоҳиллик одамни тубанликка бошлайди. Aйни шу бугунги замонимизда ҳам Нақшбандий ёки Бухорий қабрига бориб ундан нимадир сўрайдиганлар топилади. Ёки нефт аралашган сувни шифобахш дея ваҳима қилингач тўпланган оломон воқеалари ҳақида ешитган бўлишингиз керак. Aслини олганда бугунги жамиятимиз 19 -асрникидан кўп ҳам фарқ қилмайди. Олдин ҳам илмсиз эдик.... ҳозир ҳам шу.

Муҳаммад Ҳакимхон тўранинг гувоҳлик беришича Мадалихон замонида бир сохта шайх Ҳиндистондан олиб келган ўсимлик тукини пайғамбар соч толаси дея эълон қилиб шовқин кўтарганида аҳоли уни бошига кўтариб, улкан тўполонлар қилган. Одамлар дунёда ўша шайхдан бошқа иймонлироқ кимса йўқ дея ишонишган ва ҳатто унга сиғиниш даражасига боришган. Ўша сохта соч толасини бир мақбара қилиб ҳам қўйишган ва буни ҳозиргача Мўйи Муборак дея эъзозлашади. Бу ҳам илмсизлик ва жоҳилликдир.

Оллоҳ ўзи нозил қилган Қуръони Каримда илмга даъват этганининг сабаби ҳам жоҳилликдан қутулиш учун бандаларига йўл кўрсатиш ҳисобланган. Aммо ҳозиргача илмни рад етадиган мусулмонлар жуда кўп. Ўша замонлар ҳақида аллома Фитрат ёзган Бухоро ҳақида эсдаликларни ҳам ўқигандирсиз. Унда ҳам Бухоро 19-20 асрда қанчалик аянчли аҳволда бўлгани ёзилган.

Ёки Худоёрхон замонида тўғондаги сувни тўхтатиш учун Тўхтасин деган одамларни ирим қилиб тириклайин кўмишгани ҳақида воқеаларчи?!! Бу шунчаки дахшат. Яна шу Худоёр замонида Мавлавий Чустий механик соат ясаганида оломон уни тошбўрон қилгани ҳам бор гап. Руслар келтирган поездга сув сепиш, руслар келтирган машинага минган амирни “кофир бўлди” дея ҳақоратлаш ҳам ақлли одамларнинг иши бўлмаган.

Дукчи Эшон воқеасичи? Оддий бир эшон оломонни ўтин ва оловсиз овқат пиширадиган мосламалар билан таништирганида уни сеҳргар дея ўйлашган еди. Йўқ Дукчи Эшон сеҳргар эмас еди. Илмлик киши эди. У дунё кўрган эди. Китоб ўқиган эди.

Тарихдан ҳисса мана шу. Тарих жоҳиллик оқибатини сизга кўрсатади. Сиз уни кўришингиз учун шунчаки ўқишингиз – илм олишингиз лозим. Ҳаммаси оддий арифметика.
@Tarix_va_Tahlil


Beqabr,
Beqadr Lenin haqida fikringiz

@Tarix_va_Tahlil


Kirish imtihonlariga oz vaqt qoldi! Oxirgi yillarda taʼlimdagi oʻzgarishlar har bir abituriyentni oʻz yoʻnalishi boʻyicha puxta tayyorgarlik koʻrishga undaydi! Bunda asosiy farqni majburiy fanlarga tayyorgarlik darajasi belgilab beryapti. ❗️❗️❗️
Shuni hisobga olgan holda, sizga qisqa vaqtga moʻljallangan "Oʻzbekiston tarixi" fanidan majburiy blok tayyorlov kursini taklif qilamiz! 📜

Darslar yuqori salohiyatli, tajribaga ega oʻqituvchi tomonidan amalga oshiriladi. Natijaga kafolat bermaymiz. Natijani oʻzingiz his qilasiz. 👨‍💻

Narxlardan aslo havotir olmang! Dastlabki 3 ta tekin darsda qatnashing va maʼqul kelsa davom eting.

Batafsil maʼlumot uchun:
@PirmamatovRamziddin


Siz filmlarda ko'rgan taniqli qilichlar kolleksiyasi.

Bu yerda Axilles, Maksimus, Zorro kabi qahramonlar shamshirlari bor.

@Tarix_va_Tahlil


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
😀😆
@Tarix_va_Tahlil


SSSR va afg’on kommunistlari 1987-yili Qandahor shahrini shunchalik tor-mor qilishgandiki, u yerda urushdan oldin 200 ming kishi yashagan bo’lsa, jangdan keyin 25 000 kishi shaharda qoladi.

@Tarix_va_Tahlil


🌟 Bilim va Zakovat Uchun Eng Yaxshi Kanallar!

🧠 Sizni bilimga oshno qiladigan jild!
Bu yerda eng qiziqarli ma’lumotlar, tarixiy sarguzashtlar va aqlni charxlaydigan faktlar sizni kutmoqda.

💡 Bilim doirangizni kengaytirish, yangi narsalarni kashf etish va o‘zingizni sinashga tayyormisiz?

👉 Jildni oching, ajoyib kontentni qo‘ldan boy bermang!

📌 Bugunoq o‘zingizni rivojlantirishni boshlang!


Umar Ibn Hattob va Xristianlar oʻrtasida sulh imzolangan. Va bu sulhda Quddus musulmonlar qoʻliga o'tadi, lekin qisqa muddat yahudiylar egallaydi. Xristianlar va musulmonlar birlashishi Quddus yana musulmonlar qoʻliga o'tishi haqida ma'lumot bor. Lekin bu ma'lumotni qayerdan topsak boʻladi.

#Rt qadrlanadi.
@Tarix_va_Tahlil


​​Paygʻambarimiz Muhammad (s.a.v) ni madh etib she'r bitgan Xitoy imperatori

Xong-Vu (shuningdek, Chju Yuanchjan nomi bilan ham tanilgan) milodiy 1368-1398 yillar oralig'ida Xitoy imperatori bo'lgan. U Min sulolasining ilk imperatori bo'lib, uning qoʻl ostida boʻlgan qoʻshin mamlakatni bosib olgan va mo'g'ullar boshchiligidagi Yuan sulolasini mag'lub etgan.

Xong-Vu musulmon bo‘lmaganiga qaramay, Nankin, Yunnan, Guangdong va Futszyanda bir qancha masjidlar qurishga farmon bergan. U Nankindagi Jinjue masjidini qayta bunyod etdi va uning hukmronligi davrida shaharga ko‘p sonli hui (musulmon xitoylari) aholisi ko‘chib keldi.

Uning armiyasida Chang Yuchun, Lan Yu, Ding Dexing, Mu Ying, Feng Sheng va Xu Dahai kabi 10 ga yaqin musulmon generallari bor edi. Bundan tashqari, Xong-Vuning turmush o'rtog'i qirolicha Ma musulmon oilasidan kelib chiqqan, u dastlab Guo Chjixin boshchiligidagi musulmon harbiylar guruhining a'zosi edi.

Imperator Xong-Vu Islom, Alloh va payg'ambar Muhammad sollallohu alayhi va sallamni madh etuvchi 100 so'zli she'r bitgan va ularni o'zi qurishni buyurgan masjidlarga yozdirgan.

---

Borliq yaralmasdan burun
Xudo olamda tengi uchramas, buyuk imon sohibi boʻlgan insonni tanladi.
U G'arbda dunyo yuzini koʻrdi, Muqaddas bitikni oldi
Va u 30 qismdan (juz) iborat kitob edi.
U barcha maxluqotlarga yoʻl-yo'riq edi.
Barcha hukmdorlar hukmdori,
Avliyolar avliyosi,
Rabbiydan madad olib,
O'z millatini hifz etish uchun,
Besh vaqt namoz ila,
Tinchlik umidi bilan,
Qalbini Allohga bogʻlab,
Kambag'allarga shijoat va kuch baxsh etib,
Ularni falokatdan qutqarib,
G‘aybni ko‘rib,
Qalb va ruhni yomonlik va ma'siyatdan xalos etib,
Dunyoga rahm-shafqat istab,
Ajdodlar Ulug'vor yo'lidan yurib,
U barcha yovuzlikni yakson etdi.
Uning dini pok va haq, oʻzi esa -
Muhammad,
Oliy, buyuk zot.


@Tarix_va_Tahlil


Hamma narsani bilishni da'vo qiladigan inson shunchalar johil, u dunyo sirlarini bilaman deb da'vo qiladi-yu, aqlli oʻzini ham bilmaydi.

@Tarix_va_Tahlil

Показано 20 последних публикаций.