ТДИУ базасида Туркия иқтисодиёт ва технология университети филиали ташкил этилади
Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил февраль ойида Туркия Республикасига расмий ташрифи давомида эришилган келишувларни амалга ошириш ва шу асосда Тошкент шаҳрида Туркия иқтисодиёт ва технология университети филиалини ташкил этиш белгилаб берилган эди.
Шу муносабат билан, жорий йил 4-7 март кунлари Ўзбекистон делегацияси Туркия иқтисодиёт ва технология университетига ташриф буюриб, мазкур олий таълим муассасасининг Тошкент шаҳридаги филиалини очиш юзасидан ҳамкорлик келишуви имзоланди.
Мазкурга келишувга кўра, Туркия иқтисодиёт ва технологиялар университети ҳамда Тошкент давлат иқтисодиёт университети ўртасида кадрлар тайёрлаш, олий таълим соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш, электрон ва масофавий таълим технологияларини қўллаган ҳолда инглиз тилида ўқитишни йўлга қўйиш каби вазифалар белгилаб олинган эди.
Ушбу масала юзасидан ўтказилган онлайн конференцияда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Тошкент давлат иқтисодиёт университети раҳбар ходимлари, Ўзбекистон Республикасининг Туркия Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси, Туркия Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси ҳамда ҳар икки мамлакатнинг ОАВ вакиллари иштирок этди.
Конференция давомида ТОВВ ЕТU бренди, веб-сайти, платформа ва бошқа материаллардан университетнинг Тошкент шаҳридаги филиалини ривожлантириш учун фойдаланиш, қолаверса ТОВВ ЕТU дипломини бериш, талабаларнинг қабул қилиш шартлари ва муддатларини келишиш ва кутубхона фондини, шунингдек таълим соҳасидаги ўқув, илмий ва услубий қўлланмаларни шакллантиришга кўмаклашиш каби ишларни тезкор амалга оширилиш масалаларини томонлар муҳокама қилишди ва мазкур масалалар бўйича ижобий тўхтамга келинди.
Бундан ташқари, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб талабаларни қабул қилиш, таълим жараёнларини тўлақонли жорий этиш ҳамда шу соҳага Туркиянинг етакчи ўқитувчи-профессорларини жалб қилишга келишиб олинди.
Маълумот учун, Туркия иқтисодиёт ва технология университети 2002 йилда Туркия савдо палаталари ва биржалари уюшмаси томонидан ташкил этилган.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEmhFYfBjyP1ncq8hQ