🌙 Tahmid.Uz


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Наманган вилояти, Янгиқўрғон туманида жойлашган "ИСҲОҚ ҲОЖИ" жомеъ масжиди имом ҳатиби Абдулбоситхон домла Юнусовнинг расмий телеграм саҳифаси
Мурожаат учун:
👉 @Ishoq_hoji masjidi

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


ЁЛҒИЗ НАМОЗ ЎҚИГАНДА ИҚОМАТ АЙТИШ КЕРАКМИ?
#намоз

CАВОЛ: Уйда ёлғиз намоз ўқиётган киши фарз намозларидан аввал иқомат айтиши жоизми?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Фарз намозларни уйда ёлғиз ўқиган киши учун иқомат айтиши мустаҳаб амал саналади. “Ал-Фатовол ҳиндия” китобида шундай дейилади:

وندب الأذان والإقامة للمسافر والمقيم في بيته

яъни: “Мусофир ва ўз уйида яшаётган киши азон ва иқомат айтиб намоз ўқиши мандубдир (савобли ишдир)”.

Фуқаҳоларимиз бу мавзуда яна шундай дейдилар:

الإقامة آكد سنية من الأذان فلذا يكره تركها للمسافر دونه كذا في فتح القدير.

яъни: “Иқоматнинг суннатлиги азондан кўра таъкидлироқдир. Шунинг учун ҳам мусофир киши азон айтмасдан намоз ўқиши макруҳ эмас, аммо иқомат айтмай намоз ўқиши макруҳдир, “Фатҳул қодир”да шундай келган”. (“Фатово Ал-Лакнавий” китоби). Валлоҳу аълам.


Репост из: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #САЛОМЛАШ

САЛОМЛАШИШ ОДОБЛАРИ.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Исмоил Абдураҳманов
Наманган шахар “Шодибек” жоме масжиди имом ноиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


Репост из: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #ЁШЛАР_ТАРБИЯСИ

ЁШЛАР ТАРБИЯСИДА МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАРИМИЗНИНГ ЎРНИ

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Исломхон Усманов,
Наманган шаҳри “Хўжа Амин” жоме масжиди имом хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


Репост из: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #ЁШЛАР_ТАРБИЯСИ

ЁШЛАР ТАРБИЯСИ – ЭНГ МАСЪУЛИЯТЛИ ВАЗИФА

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Абдулҳаким Сўфиев,
Янги Наманган тумани “Саид Собитхон” жоме масжиди имом-хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


ЯХШИ КИШИ БЎЛИШ...

Абдуллоҳ ибн Умар розиёллоҳу анҳумо бўйдоқлигида масжидда ухлар эди. Саҳобаи киромлар бирор-бир туш кўришса уни дарров Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга айтиб, таъбирини сўрашар эди. Абдуллоҳ ҳам Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга айтиш учун туш кўришни орзу қилди. Бир кеча туш кўрди. Тушида уни икки фаришта кўтариб дўзахга олиб боришди. Дўзах беркитилган қудуққа ўхшаган эди. Унинг ичида Абдуллоҳ танийдиган кишилар бўлиб, улар: “Аллоҳим! Дўзахдан паноҳ бер, Аллоҳим! Дўзахдан паноҳ бер”, деб бақиришар эди. Абдуллоҳ уйқусидан уйғониб кетди. Субҳ бўлгач тушини синглиси Ҳафса розиёллоҳу анҳога айтиб берди. Ҳафса онамиз розиёллоҳу анҳо уни Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга айтиб бердилар. Шунда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Агар Абдуллоҳ кечаси қоим бўлганида эди, қандай ҳам яхши киши бўлар эди!”, дедилар.
Шундан сўнг Абдуллоҳ ибн Умар розиёллоҳу анҳумо ўлгунича кечки намозни қолдирмади!
#Бир куни Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларга: “Агар сочи узун бўлмаганида, изорини узун киймаганида Хузайм Асадий қандай ҳам яхши инсон бўлар эди!”, дедилар. Бу гап Хузаймга етиб борди. Шунда у шартта ханжарини олиб сочини кесиб ташлади, изорини болдирининг ярмигача кесиб ташлади.

#Уларга Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг “Фалончи фалон ишни қилмаганида қандай ҳам яхши киши бўлар эди”, деган гаплари кифоя қилар эди. Улар дарҳол Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг гапларини маҳкам тутиб, уни ўлгунларича тарк қилишмас эди.
#Абдуллоҳ ибн Умар розиёллоҳу анҳу бутун умр кечаси қоим бўлди. Хузайм розиёллоҳу анҳу сочини кесиб ташлади, изорини қисқартирди. Ваҳоланки, кечаси қоим бўлиш нафл эди, сочни кесиш ва изорни қисқартириш ташқи кўринишга алоқадор нарса эди холос. Улар буни фақатгина Расулуллоҳ саллоллоҳу алаҳи ва саллам истаганлари учунгина қилишди.
#Биз нотавонлар фарзларни у зот истаганлари учун қилаяпмизми?! Фарзандларимизнинг намозларини худди дарсларини суриштиргандек суриштираяпмизми?! Қизларимизни мактабини суриштириб, уларнинг ўқишига қаттиқ турганимиз каби, уларнинг ҳаёси ва хулқи учун ҳам ғам чекаяпмизми?! Ота-онамиз жаннат эшиклари ва жаннат уларнинг оёқлари остида бўлгани учун уларга яхшилик қилаяпмизми?! Силаи-раҳмни у Аршга осиқлик тургани учун, ким уни уласа Аллоҳ уни ҳам улашини, ким уни узса Аллоҳ уни ҳам узишини билганимиз учун қилаяпмизми?! Қўшниларимизга Жаброил алайҳис салом Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламга қўшнилик ҳақида қаттиқ насиҳат қилганлари учун яхшилик қилаяпмизми?!
#Тасаввур қилинг, сизнинг уйингизга Набий алайҳис салом тўсатдан ташриф буюрдилар. Сиздаги нима нарса у зотни хурсанд қилиб, сиздаги нима нарса зот саллоллоҳу алайҳи ва салламни ранжитган бўлар эди?
#У зотга ёқади деб ўйлаган нарсаларни кўпайтирайлик. У зотни хафа қилади деб ўйлаган нарсаларимизни тузатайлик. Ана шундагина “яхши киши”, “яхши аёл” номига муносиб бўламиз...

@Tahmid_uz


“Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар.”
(Бақара сураси 153-оят)


2025 ЙИЛ 06 ФЕВРАЛ (1446ҳ - 07 ШАЪБОН) ПАЙШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан)

🌇 Қуёш вақти   ⏰ 07:19
🌆 Қиём вақти   ⏰ 12:27-12:37

                                Азон       Такбир
☪️ Бомдод     ⏰ 05:59 |   | 06:44
☪️ Пешин       ⏰ 12:40 |   | 12:50
☪️ Аср             ⏰ 15:54 |   | 16:04
☪️ Шом           ⏰ 17:39 |   | 17:39
☪️ Хуфтон     ⏰ 18:53 |  | 19:03

#ҚИЁМ
НАМАНГАН ВАҚТИ БИЛАН 12-32 ДА -5 ва +5 қилиб олинган.

@Tahmid_uz


#Ҳанафий_мазҳабига_кўра
#намоз_сабоқлари

Ҳанафий мазҳабига кўра, қиёмда икки оёқ ораси тўрт бармоқ кенглигида бўлади. Беморлик ёки семизлик сабабли киши оёқлари ўртасини тўрт бармоқ миқдорида тутишга қийналса, ўзига қулай тарзда туриши мумкин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.


#Ҳанафий_мазҳабига кўра
#намоз_сабоқлари

ҚЎЛЛАРНИ КИНДИК ОСТИГА ҚЎЙИШ – СУННАТ АМАЛ

Намозхон нигоҳини сажда қиладиган жойига қаратган ҳолда қўлларини киндик остига қўйиб, ўнг қўлнинг бош ва жимжилоқ бармоқлари билан чап қўлнинг бўғинини ушлайди. Қолган ўртадаги учала бармоғини эркин қўяди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.


Репост из: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #ШАЪБОН_ОЙИ

ШАЪБОН ОЙИНИНГ ФАЗИЛАТИ.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Исмоилхон Мадаминов,
Наманган шаҳар “Мирёқуббой Мирҳакимбой” жоме масжиди имом ноиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


Репост из: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #ТАКФИР

КУФРДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Авазбек Юсупов,
Наманган шаҳар, Давлатобод тумани “Ғози Муҳаммад ҳожи” жоме масжиди имом-хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


Репост из: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #ОИЛА

ОИЛА МУСТАҲКАМЛИГИ  ЮРТ ОБОДЛИГИ

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Фазлиддин Камолов,
Учқўрғон туман “Абдулхамид хожи Абдуррахмон ўғли” жоме масжиди имом хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


#АЙТСАНГИЗ БЎЛМАСМИДИ...

Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг даврларида бир қора аёл масжидни супуриб юрар эди. У вафот қилганида саҳобалар унинг вафотини унча катта бўлмаган бир иш деб, ўзлари намоз ўқиб кўмиб юборишди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам унинг вафот этганини эшитгач саҳобаларга дедилар:
-Унинг вафот этганини менга айтсангиз бўлмасмиди? Унинг қабрини менга кўрсатинг!
Саҳобалар у аёлнинг қабрини Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга кўрсатишди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам унинг қабри олдида жаноза намози ўқидилар ва шундай дедилар:
-Бу қабрлар ўз соҳиблари учун зулматга тўладир. Менинг намозим туфайли Аллоҳ уни нурга тўлдиради!

#Бугун биз мубтало бўлган ишлардан бири шуки, агар биздан бирор-бир бойроқ, нуфузлироқ ва амалдорроқ киши вафот этса унинг таъзиясига ҳамма боради. Агар фақир, оддийгина инсон вафот қилса унинг жанозасидаги кишиларни санаса бўлади. Ўлим ҳам манфаатли одатга айланиб кетди.
#Ривоят қилишича, қозилардан бирининг ходимаси вафот қилади. Унинг таъзиясига барча обрў-эътиборли кишилар, вазирлар ва аъёнлар ташриф буюришади. Қозининг ўзи вафот қилганида улардан ҳеч бири келмайди. Улар янги қозини бу нуфузли мансаб билан муборакбод қилгани кетишган эди.
#Бу дин наздида муҳаббат ҳам ибодатдир. Кишиларнинг қалбингдан жой эгаллаши уларнинг Аллоҳга яқинлиги ёки узоқлигига қараб бўлмоғи лозим. Бойлик, мансаби ёки қандайдир нуфузига қараб эмас. Масжидни супуриб юрган у қора танли хотиннинг Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг қалбларидан ўрин олишига унинг солиҳ амали, масжидга ва динга қилган хизмати сабаб бўлган.
#Кишиларга қўлидаги бойлигига қараб баҳо беришдан дарҳол тўхташимиз лозим. Инсон қалби билан инсондир. Қаердан биласиз, эҳтимол масжидга намоз ўқиш учун асосига таяниб келадиган оддий отахон Аллоҳ наздида дунёнинг энг катта бойларидан яхшироқдир?! У ҳақиқий, кучли қаҳрамондир. Балки у отахон спорт залларида оғир тошларни кўтарадиган ёшлардан ҳам кучлироқдир. Қанча – қанча ёшлар бомдодга азон айтилганида устидаги кўрпасини кўтара олмайди.
#Аллоҳнинг наздида кўча супуриб, оддий маошга ҳалол умр кечирадиган фаррошдан ҳаромхўр, порахўр амалдор афзал деб сизга ким айтди?!
#Жойнамози устида рукуъга эгилиб Аллоҳдан гўзал хотима сўраётган мунис онахондан телевизорда ярим-яланғоч кийиниб авратларини очиб чиқадиганлар афзал деб сизга ким айтди?!
#Инсонларнинг қиймати бизнинг наздимизда уларнинг Аллоҳнинг динига қилаётган хизматига қараб, унинг Аллоҳга итоатгўйлигига қараб бўлмоғи керак.
#Солиҳ бой осий камбағалдан яхшироқдир. Солиҳ фақир осий бойдан яхшироқдир.
#Суҳайб розиёллоҳу анҳу бор молини Маккага ташлаб Мадинага келганида Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам унга қараб: “Суҳайб фойда қилди” деган эдилар.
#Билол розиёллоҳунинг анҳу оғир ҳарсангнинг остида “Аҳад-Аҳад” лафзини такрор қилганлари учун шаънлари улуғ бўлди.
#Салмон розиёллоҳу анҳу ҳақ қидириб дунё кезганлари сабабидан Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам томонларидан: “Салмон биздан, аҳли байтдан” деган унвонни олдилар.
#Оддий фақир инсонлардан жирканманг.
#Эҳтимол Роббимиз сизнинг ҳурматли кишига қилган ҳадянгиз туфайли эмас, фақирга қилган садақангиз туфайли сиздан рози бўлар!
#Эҳтимол сиздан мансабдор ва нуфузли инсонни эмас, оддийгина камбағал мўъминни бир боғлам гул ёки бир қутича ҳолва билан зиёрат қилганингиз учун рози бўлар...

@Tahmid_uz


“Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар.”
(Бақара сураси 153-оят)


2025 ЙИЛ 05 ФЕВРАЛ (1446ҳ - 06 ШАЪБОН) ЧОРШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан)

🌇 Қуёш вақти   ⏰ 07:20
🌆 Қиём вақти   ⏰ 12:27-12:37

                                Азон       Такбир
☪️ Бомдод     ⏰ 06:00 |   | 06:45
☪️ Пешин       ⏰ 12:40 |   | 12:50
☪️ Аср             ⏰ 15:53 |   | 16:03
☪️ Шом           ⏰ 17:37 |   | 17:37
☪️ Хуфтон     ⏰ 18:52 |  | 19:02

#ҚИЁМ
НАМАНГАН ВАҚТИ БИЛАН 12-32 ДА -5 ва +5 қилиб олинган.

@Tahmid_uz


Репост из: Din ishlari bo‘yicha qo‘mita
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#radio
#uzbekiston_24

Podcast | “Umra” tadbirlarini tashkil etishning huquqiy asoslari hamda ushbu faoliyat bilan noqonuniy tarzda shug’ullanishning salbiy oqibatlari

👉
https://youtu.be/xh6nJqB6O9s?si=K7-u-4OSmyT-sD4H

🌐 Din ishlari boʻyicha qoʻmita
Axborot xizmati

Telegram | Instagram| Facebook | Twitter


Репост из: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #КИБР

КИБР, МАНМАНЛИК, ҒУРУР

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Жаъфархон Суфиев,
Тўрақўрғон туман “Исҳоқхон тўра” жоме масжиди имом-хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


Репост из: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #АЛИШЕР_НАВОИЙ

САВОБИ, АЖРИ ИККИ ДУНЁГА ЕТАРЛИК АМАЛ

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Нурулло Маҳкамов,
Чуст туман “Саид Насимхон тўра” жоме масжиди имом-ноиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


Репост из: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #АЛИШЕР_НАВОИЙ

АЛИШЕР НАВОИЙ БУЮК МУТАФАККИР ВА ОЛИМ.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Ғиёсиддин Тожимирзаев,
Учқўрғон туман “Байтул муқаддас” жоме масжиди имом-хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


#ҲАҚҚА ҚАЙТИШ ФАЗИЛАТДИР...

Бир фикр соҳибининг фикри бузуқлиги аниқ бўлса ёки бирор-бир китоб соҳибининг ёзганлари хато бўлса, уларнинг ботилда бардавом бўлганидан кўра ҳаққа қайтиши афзалдир. Умар ибн Хаттоб розиёллоҳу анҳу Абу Мусо Ашъарий розиёллоҳу анҳуни қозиликка тайинлаётиб қуйидагича васият қилганлар:
“Кеча чиқарган хато ҳукминг ақлинг жойига келганидан сўнг сени ҳаққа қайтишдан ҳаргиз ман қилмасин!”.
#Хато ҳақида қуръон бизга иккита мисол келтирган. Одам алайҳис салом ва Иблис қиссаси. Иблис саждага амр қилинганида амрга бўйсунмади. Одам алайҳис салом дарахтдаги мевани ейишдан ман қилинганларида ундан еб қўйдилар. Иблис кибр қилиб гуноҳида бардавом бўлди. Одам алайҳис салом тавба қилиб надомат қилдилар. Кибр туфайли Иблис даргоҳи илоҳийдан қувилди. Пушаймон бўлиб ҳаққа қайтганлари сабабли Одам алайҳис салом Набий бўлдилар. #Бизнинг ичимизда бу икковлондан ҳам уруғ бор. Иблис уруғи ва Одам уруғи. Биздан кимдир Иблис уруғини суғориб гуноҳда бардавом бўлади. Баъзилар эса Одам уруғини суғориб гуноҳдан қайтади. Хатога тушган пайтимиздаги тасарруфимиз бизнинг улардан қайси бирига яқин эканлигимизни белгилайди.
#Умар розиёллоҳу анҳу кишиларнинг маҳрда ҳаддан ошиб кетаётганларини кўргач, ўзларича кишиларга енгиллик қилмоқчи бўлдилар. Минбарга чиқиб маҳрни муайян бир қолипга солмоқчи бўлдилар. Шунда масжидда ўтирга Шифо бинт Абдуллоҳ розиёллоҳу анҳо ўрнидан турди ва деди:
-Эй мўъминлар амири! Бунга ҳаққингиз йўқ. Аллоҳ таоло қуръонда: “Уларнинг бирига ҳаддин зиёда маҳр берган бўлсангиз ҳам”, деган. Қандай қилиб сиз уни чегаралайсиз?!
Шунда Умар розиёллоҳу анҳу:
-Аёл тўғри айтди. Умар хато қилди, дедилар.
#Ҳаққа қайтган киши пастга тушмайди, аксинча кўтарилади. Хор бўлмайди, аксинча азиз бўлади. Биздан биримиз хато қилсак биродаримизга: “Мен хато қилибман. Сен ҳақ экансан”, дейишимиз бизга зарар бермайди.
#Бу шунақанги вазиятки, бунда ҳеч қанақа зиён йўқ. Бу билан биз аввало ўз нафсимизни, қолаверса бошқаларни қозонамиз, фойда қиламиз...

@Tahmid_uz


“Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар.”
(Бақара сураси 153-оят)


2025 ЙИЛ 04 ФЕВРАЛ (1446ҳ - 05 ШАЪБОН) CEШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан)

🌇 Қуёш вақти   ⏰ 07:21
🌆 Қиём вақти   ⏰ 12:27-12:37

                                Азон       Такбир
☪️ Бомдод     ⏰ 06:01 |   | 06:46
☪️ Пешин       ⏰ 12:40 |   | 12:50
☪️ Аср             ⏰ 15:51 |   | 16:01
☪️ Шом           ⏰ 17:36 |   | 17:36
☪️ Хуфтон     ⏰ 18:51 |  | 19:01

#ҚИЁМ
НАМАНГАН ВАҚТИ БИЛАН 12-32 ДА -5 ва +5 қилиб олинган.

@Tahmid_uz


Репост из: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #ОДОБ

ИНТЕРНЕТ ВА ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ОДОБИ

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Аъзамхон Исақов,
Наманган шаҳар “Ёқуббой ҳожи” жоме масжиди имом-хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube

Показано 20 последних публикаций.