Tafakkur egalari


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Познавательное


Тафаккур эгалари каналига аъзо бўлинг ва зиёлилар қаторидан жой олинг!
👉👉
@Tafakkur3

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Статистика
Фильтр публикаций


БОҚИМАНДАЛИК

Бир бой киши ҳар ойда бир тиланчига 1000 $ берар эди бу ҳолат узоқ вақт давом этди. Бир куни у тиланчига 750 $ берди. Тиланчи бунга ҳайрон бўлди, лекин ўз-ўзига: "750 $ ҳам йўқдан кўра яхшироқ", деб мулоҳаза қилди ва ҳеч нарса демади.

Бир оз вақт ўтгач, бой киши тиланчига 500 $ берди. Тиланчи ҳайрон бўлиб, бой кишига: "Сиз менга илгари 1000 $ берар эдингиз, кейин 750 $ бўлди. Энди 500 $ бера бошладингиз, сабабини билсам бўладими?" деб сўради.

Бой деди: "Илгари барча фарзандларим ёш эди, шунинг учун сенга 1000 $ берардим. Кейин қизим катта бўлиб университетга кирди. Университет ҳаражатлари юқори; шунинг учун сенга 750 $ бера бошладим. Энди иккинчи ўғлим ҳам университетга кирди ва ҳаражатлар яна ошди, шунинг учун сенга 500 $ бераяпман".

Тиланчи: "Нечта фарзандингиз бор?" деб сўради. Бой: "4 та" деб жавоб берди. Тиланчи: "Энди сиз уларни барчасини менинг ҳисобимдан ўқитасизми?!" деб юборди ҳайратини яшира олмай.

Хулоса: Кўмак, боқимандаликка олиб келмаслиги керак!

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3


ФИТНАГА БЕРИЛМАНГ

Юртимиз Ўзбекистонга нисбатан адовати, келажакда эришмоқчи бўлган ғаразли нияти бўлган нопок кучлар томонида орамизга сингдирилган, ўзбек халқининг тарихига, миллий-диний ўзлиги, маънавияти-ю, маърифатига, халқимизнинг бирлиги ва азалий қадриятларига ичкаридан туриб путур етказиш, Марказий Осиё халқлари орасига ўзаро душманлик уруғини сочиб бориш мақсадида ўзбек тилини пухта ўзлаштириб, «Москвадан нур олаётган» жосуслардан ва бешинчи колонна вакилларидан ҳам огоҳ бўлишимиз, уларнинг қўпорувчилик мулоҳазаларини аниқ фарқлай билишимиз лозим.

Сўнгги пайтларда халқлар орасида миллатлараро зиддиятларни келтириб чиқаришга қаратилган нопок амаллар, хусусан, ўзбек, қозоқ, қирғиз, тожик миллатига мансуб фуқароларга хуш келмайдиган, ўзаро нифоқ чиқишига туртки берадиган тутуруқсиз гап-сўзлар кўп дуч келмоқда.

Қадрли юртдошлар, айниқса, ёшлар, фитнага берилманг, аксинча, халқлар орасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ришталари янада мустаҳкамланиши учун қўлдан келганча ҳаракат қилинг.

МИЛЛИЙ ЎЗЛИГИМИЗНИ АСРАЙЛИК

Бир замонлар ўз миллий ўзлигидан ор қилиб, французларга тақлид қилган ўрислар юртига французлар бостириб кирган.

Сал кам ўрислашиб кетган Украинага кўриб турганингиздек, жирканч ўрислар бостириб кирди.

Ким бўлмайлик, қандай лавозим ёки мавқега эга бўлмайлик, ҳаммамиз бир бўлиб миллий ўзлигимизни асраб боришимиз шарт. Ўрислашиш, ғарблашиш, араблашиш, ё хитойлашиш юрт келажагига жиддий хавф солади, келгуси авлодларимиз бугунги украинлар сингари миллий ўзлик, миллий тил ва маданият учун қон тўкишга мажбур бўлади.

Тафаккур қилайлик!

@Tafakkur3


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Иллатларимиз...

Бизга шу керакми?

Бир тийинга қимат орзу-ҳавас, оҳири вой даб-дабабозлик, кулгили хўжакўрсинчилик жамиятда ўрни йўқ, фаросатсиз, жоҳил, калтабин, илмсиз, оми ва аҳмоқ инсонларгагина керак!

Эй дабдабали тўй қилиш орзусида ивирсиб юрган инсонлар, сиз кимлигингизни бутун жамиятга кўрсатиб қўяяпсиз, тафаккур қилмайсизми!

@Tafakkur3


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Дамчмликни касб қилиб олишга рухсат йўқ шариатда!Вақтида Пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в нинг шаҳарлари Мадинадан 260 дан зиёд шарлатан ("Шарлатан" сўзи ўз манфаати йўлида одамларни алдайдиган, ёлғончи, сохтакор кишини англатади. У кўпинча сохта мутахассис ёки фирибгар маъносида ишлатилади) чиққан эди.

Шайх ҳазратларининг сабоқларини унутмайлик, тафаккур қилайлик!

@Tafakkur3


Ҳаётингизни яхшилашингиз учун 25 маслаҳат:
1. Роҳатланиш учун пулингизни аяманг;
2. Ёқдими — айтинг;
3. Бугун яшанг, чунки кеча ўтиб кетди, эртага келмаслиги мумкин;
4. Тушунарсизми — сўранг;
5. Агар учрашишни истасангиз — таклиф қилинг;
6. Бирор нарсани хоҳласангиз — сўранг;
7. Ҳеч қачон тортишманг.
8. Тушунарли бўлишни хоҳласангиз — тушунтиринг.
9. Агар айбдор бўлсангиз, дарҳол айтинг ва баҳона изламанг;
10. Ҳар доим ёдда тутингки, ҳар кимнинг ўз ҳақиқати бор ва бу кўпинча сизникига тўғри келмайди;
11. Аҳмоқлар билан гаплашманг;
12. Ҳаётда асосий нарса — бу севги, қолган ҳаммаси — беҳуда;
13. Инсоннинг барча муаммолари фақат унинг бошида;
14. Атрофимиздаги дунё на ёвуз, на меҳрибон, унга сизнинг борлигиниз ҳам йўқлигингиз ҳам аҳамиятсиз;
15. Ҳар қандай воқеадан завқ олишга ҳаракат қилинг;
16. Бошқа ҳаётга эга бўлмаслигингизни доимо ёдда тутинг;
17. Асло мижғов бўлманг;
18. Кўп телевизор кўрманг, акс ҳолда улоқчага айланасиз;
19. Ҳеч кимга қарздор эмаслигингизни унутманг;
20. Унутмангки, ҳеч ким сизга ҳеч нарса қарздор эмас;
21. Сиёсат билан шуғулланманг, сиёсат одамларни ғазаблантиради;
22. Ҳаётда ҳар доим фақат ўзингизга ишонинг;
23. Ваъдаларга эмас, балки ҳис-туйғуларингизга ишонинг;
24. Агар кайфиятингиз ёмон бўлса, ўлганингизда, сизда шу ҳам бўлмаслигини ўйлаб кўринг;
25. Билингки, бугун сизнинг ҳаётингиздаги энг яхши кун.

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3


USAIDнинг қаерларга ва кимларга харажат қилган. Илон Маск аввалроқ USAIDни биологик қурол ишлаб чиқишда ва COVID-19 ни яратишда айблаган эди.

Ташкилот ўнлаб йиллар давомида ҳисобот бермасдан жуда "қизиқ" лойиҳаларга катта миқдорда пул жўнатишган. Мана бир неча харажат моддалари:

- АҚШ солиқ тушумларининг юзлаб миллион долларлари Афғонистонда суғориш каналларини қуриш ва героин ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган ўғитларни сотиб олишга йўналтирилди;

- Терроризмга алоқадор нотижорат ташкилотга юз минглаб доллар юборилган. Улар, шунингдек, Ал-Қоида жангарилари учун озиқ-овқатларга ҳам тўланган;

- Колумбиядаги "трансгендер операси" учун 47 000 доллар ва Перудаги "трансгендер комикслари" учун 32 000 доллар сарфланган. Агентлик, шунингдек, Ирландияда ЛГБТ тарғиботига қаратилган мусиқий фильмга яна 70 000 доллар хайрия қилган.
- Шунингдек, USAID: 
2024йилда Грузиядаги парламент сайловлари учун 41,7 млн доллар сарфлаган; 
2004-2024 йилларда Украинада рангли инқилоблар ва "демократиялаштириш” учун 5,4 млрд $ сарфлаган.
2005, 2010, 2020 йилларда Қирғизистонда инқилоблар учун миллионлаб доллар ажратилган, ҳукуматга қарши кучлар, ОАВлар қўллаб-қувватланган.

Агар яхшилаб текширилса Қорақалпоқ воқеаларига хам алоқадор бўлиши мумкин булар.

Бир ўйлаб кўринга, АҚШдек давлатга бўйсунмаган бўлса, бошқа давлатларга менсимайдиган яна қанча "ташкилотлар" бўлиши мумкин дунёда.

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3


Маромийлик ва исрофгарчилик ҳақида танқидий ва таҳлилий сурът.

Кўринг ва тафаккур қилинг!

@Tafakkur3


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Китоб ҳақида

Жадидчилик ҳаракати етакчиси Исмоил Гаспринский шундай деган эди: “Ёшлар маърифатли бўлсагина, миллат тараққий этади.” Фикримизча, айнан китоб – миллат тараққиёти ва ёшлар келажагининг асосий калитидир.

Ўзбекистон Республикаси “Маънавият ва маърифат” маркази раҳбари Отабек Хасановнинг китобнинг инсон камолоти ва жамият тараққиётидаги ўрни ҳақидаги фикрларини эшитинг ва тафаккур қилинг!

@Tafakkur3


Мантиқий таҳлил!

🇨🇳 Хитой 6 миллион долларни сунъий интеллект модели яратишга сарфлади

🇸🇦 Саудия Арабистони эса 90 миллион долларни Неймарни 7 та ўйинда ўйнатиш ва битта гол уриши учун сарфлади.

Шу икки фактда битта мантиқий таҳлил. Айтингчи, биз юртимизни араблар каби бой килмоқчимизми ёки Хитойликлар каби ривожланган?

Тафаккур қилайлик!

@Tafakkur3


ИНСОНГА ИНСОНИЙЛИК КЕРАК!

1. Нуқсонсиз бўламан, деб уринманг. Ҳар доим мукаммаллик ягона Аллоҳга хос эканини эсингиздан чиқарманг.

2. Муҳаббат билан яшанг. Меҳр кўриш учун, энг биринчи, бошқаларга меҳр кўрсатишингиз керак.

3. Яхшилигингизга жавоб кутманг, сувга отинг. Эзгу амалингизга рағбат олишни хоҳлашингиз табиий. Аммо, у яширин қолганида сиз учун янаям хайрли бўлишига ишонинг.

4. Эътиборни қозониш завқини ҳис эттириш билан атрофингиздагиларга қувонч беринг.

5. Ҳар лаҳзада яшашни ўрганинг. Ўтмишдаги хатолар ёки келажакка оид қўрқувларингиз бугунингизга таъсир қилишига йўл қўйманг.

6. Ўрганишда кенг бўлинг. Бошқаларнинг билими ўзингиздан кўпроқ эканини ўйланг. Ҳаётингиздаги ҳар бир воқеа-ҳодиса бежиз рўй бермаганидан, сизга нимадир ўргатишидан амин бўлинг.

7. Сабрга одатланинг. Чунки шундай қилмасангиз, ҳар бир кичик ғамдан фожиа ясаш оддий ҳолга айланади.

8. Дўстона қўл чўзинг! Хафагарчиликдан кейин биринчи қадамни доим қарши тарафдан кутманг. Ёдингизда тутинг, ҳақ бўлиш бахтли бўлишдан аҳамиятли эмас.

9. Ҳақиқатга бўйин эгинг. Шикоят қилиб, нолиб, ўзингизнинг, бошқаларнинг кайфиятини бузиш ўрнига, борини борича қабулланишга ўрганинг.

10. Ўзингизга “жимлик вақти” белгиланг. Ҳамма нарсадан холи, ёлғиз қолишни хоҳлайдиган пайтларингиз бўлади. Бундай дамлар ўзингизни ўзингиз эшитишингизни таъминлайди, ҳузур беради.

11. Олдин қаршингиздаги одамни тушунишга урининг. Агар атрофингиздагилар билан тўғри муносабатни шакллантиришни истасангиз, шундай қилишингиз керак.

12. Камтар, сипо бўлинг. Бошқаларга ўзингизни исботлашга қанча кам уринсангиз, ичингиздаги ҳузур шунча ортади.

13. Танқидни қабул этинг. Оддий эътироз учун жанжаллашиш ўрнига танқидга тўғри қарашни синаб кўрсангиз, ўзингизни янаям яхши ҳис қиласиз.

14. Парчаларга бўлинманг. Бир пайтнинг ўзида бир неча юмушни уддалайман деб бекор уриниш ўрнига битта ишни чиройли бажаринг.

15. Нима бўлганда ҳам бахтли эканингизга ишонинг. Ёдингизда тутинг, инсонннинг ўзи саодатли эканига ишонмаса, унга ҳеч ким ёрдам беролмайди.

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3


Уйқу олдидан китоб ўқишнинг фойдалари:

⚡️ Яхшироқ ухлайсиз. Китоб ўқиш хотиржам ва соғлом уйқуни таминлайди, аммо элeкрон китоблар эмас.

⚡️ Стрeссдан қутуласиз. Атиги 6 дақиқалик мутолаа стрeссни сeзиларли даражага камайтиради.

⚡️ Мия фаолиятини яхшилаб, диққатни бир жойга жамлашга ёрдам бeради. Китоб ўқиш ҳeч қандай визуал матeриалларсиз, ахборотни мияда қайта ишлашга ёрдам бeради.

⚡️ Сизни сeзгир қилади. Тадқиқотларга кўра: уйқу олдидан бадиий адабиётларни ўқиш, сизни сeзгир инсонга айлантиради.

⚡️ Крeативроқ бўласиз. Тадқиқотларга кўра уйқу олдидан фантастик асарлар ўқиб, сиз ҳар сафар янги оламларга тушасиз, бу эса сизни янада крeативроқ инсонга айлантиради.

Сиз ҳам ухлаш олдидан китоблар ўқийсизми?

@Tafakkur3


ОДДИЙЛИКДАН ЛАЗЗАТЛАНИШ

Бадавлат одам айтмоқда:
— Пул жуда кўпайиб кетса олдинлари лаззат берган нарсалар қизиғи қолмас экан, одам янгича нарсалар изларкан. Масалан, бир пайтлар оддий перашка ёки гумма еб хам маза қилардим. Хозир фақат тушлик қилиш учун Истанбулга бороламан аммо ўша оддий лаззатни топмайман. Инсон қурби етадиган ва бемалол эришоладиган нарсага қизиқиши қолмас экан. Уйланиш масаласида хам рози қилиш қийин бўлган, эришиш қийин бўлганларга қизиқасиз, осон бўлса иштиёқ бўлмайди. Аллохнинг адолатини қарангки, бойлар беш юлдузли Мишелин маркали ресторанда тополмаган лаззатни камбағаллар оддий сомса еб ундан кўпроқ лаззатланади. Хаммаси бир бирини баланс қилиб юбораркан.

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📚 Фаросат илми сабоқлари: Телефонда гаплашиш одоби 📱

Бугунги кунда телефон орқали мулоқот ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланган. Лекин ҳар доим ҳам гаплашиш маданиятига риоя қиляпмизми? Қуйидаги одобларга амал қилиш муҳим:

Қисқа ва аниқ бўлинг: Ҳар бир инсоннинг вақтини қадрланг.

Мулойим овозда гапиринг: Баланд овозда ёки қаттиқ гапириш керак эмас.

Бошқаларни тинлагандек эшитинг: Суҳбатдошингизни диққат билан эшитинг.
Ҳурмат сақланг: Сўзларингизда ҳурмат ила мурожаат қилинг.

Суҳбатни хушмуомалалик билан якунланг: Чиройли хайрлашинг, суҳбатни яхши тугатинг.

Кўринг, эшитинг ва тафаккур қилинг! ✨

@Tafakkur3


ИНСОН ЖИСМИДАГИ БЎҒИМЛАР ТЎҒРИСИДА

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Одам болаларидан барча киши уч юз олтмиш бўғим билан яратилган...", деб айтдилар.
Имом Аҳмад ривояти.
Инсон жисмидаги бўғимлар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ўн тўрт аср олдин белгилаб, хабар берганларидек уч юз олтмиштадир. Ахир Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга Аллоҳдан бошқа ким ҳам хабар бера олар эди. Ушбу илмий ҳақиқатга йигирманчи асрнинг охирларида етишилдику?!
– Умуртқада 147 та бўғим.
– Кўкракда 24 бўғим.
– Юқори томонда, яъни елка, тирсак, билак ва қўл суякларида 43 × 2 = 86 та бўғим.
– Пастки томонда, яъни сон, тизза, тўпиқ ва оёқ суякларида 44 × 2 = 88 та бўғим.
– Тосда 13 та бўғим.
– Жағда 2 та бўғим.
Жами: 147+24+86+88+13+2=360

Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизлардаги ҳар бир бўғим учун ҳар куни тонг отганда садақа бордир. Ҳар бир тасбеҳингиз (яъни, «Субҳоналлоҳ», дейишингиз) садақадир. Ҳар бир ҳамдингиз (яъни, «Алҳамдулиллаҳ», дейишингиз) ҳам садақадир. Ҳар бир таҳлилингиз (яъни, «Ла илаҳа иллаллоҳ», дейишингиз) ҳам садақадир. Ҳар бир такбирингиз (яъни, «Аллоҳу акбар», дейишингиз) ҳам садақадир. Яхшиликка буюришингиз ҳамда ёмонликдан қайтаришингиз ҳам садақадир. Чошгоҳ (зуҳо) пайтидаги икки ракат ўқиган намозингиз буларнинг ўрнига ўзи кифоя қилади», дедилар»
Имом Муслим ривоятлари.

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3


#Тафаккур

Чақмоқнинг ҳарорати ўртача 30 минг даражага етади, бу Қуёшдаги ҳароратдан беш баравар юқоридир. Ҳар куни Ерга тахминан 8 миллион чақмоқ тушади, лекин рдамни чақмоқ уриш эҳтимоли 600 мингдан биттасини ташкил этади.

Ерни инсон зоти яшаши, умргузоронлик қилиши
учун уни мукаммал макон қилиб қўйган Аллоҳнинг гўзал тадбирларидан биридир.

Ердаги ҳаёт гўёки ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолган, дея ханграётган эволюцианизм тарафдорлари тафаккур қилишсин!

@Tafakkur3


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🕰 Yoshlik bizni tashlab ketadi...

Yoshlik – shabadadek o‘tkinchi, bahordek go‘zal. Biz u bilan yashaymiz, undan zavq olamiz, ammo bir qarasak, u allaqachon ortda qolgan bo‘ladi.

⏳ Vaqtni qadrlang, yoshlikning har bir onidan to‘g‘ri foydalaning. Chunki u qaytmaydi, faqat esdaliklarda yashab qoladi...

📌 Siz yoshlikni ushlab qolish uchun nimalar qilasiz?

Tafakkur qiling.

@Tafakkur3


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Робин Шарманинг "Тонги 5 клуби" китобидаги 3 та 20 қонуни!

Эшитинг ва тафаккур қилинг!

@Tafakkur3


Хитойда бир киши шундай оч ва чарчаган едики, чидай олмай нок ўғирлаб еди одамлар ўғрини ушлаб, жазолаш учун император ҳузурига олиб келишди.

Ўғри императорни кўриб, унга деди: Ҳурматли Император, мен оч эдим, чидай олмадим, ўғирлаб едим. Мени кечиришингизни илтимос қиламан. Агар мени кечирсангиз, сиз учун бебаҳо совға бор дейди
Император истеҳзоли кулди: Сенга ўхшаган одамда мендек император учун қийматли бўлган нима бўлиши мумкин?
Ўғри кафтидаги нок уруғини узатади ва: Агар сиз бу уруғни эксангиз, олтин мева берадиган дарахт бир кунда ўсиб чиқишини кўрасиз дейди
Император кулиб: Ундай бўлса, олтин меваларни кўрсам, кечираман деди.
Ўғри: Император ҳазратлари, мен бу уруғни эка олмайман, чунки мен ўғриман. Бу уруғни фақат умрида ўғирлик қилмаган, бошқаларга нисбатан адолатсизлик қилмаган, ёлғон гапирмаган одам эксагина олтин мева беради. Акс ҳолда уни экганни заҳарлаб, мисли қурилмаган дард билан ўлдиради. Султоним, бу уруғни фақат сиз эка оласиз
Император қовоғини чимирди, бир муддат ўйлади, сўнг қўпол овоз билан: Мен боғбон эмас, императорман, ўша уруғни бош вазирга беринг деди
Ўғри уруғни бош вазирга узатганда, бош вазир ваҳима ичида императорга юзланиб, эътироз билдирди: Экиш ва парваришлашда мен жуда нўноқман ҳазратим, сеҳрли уруғни исроф қиламан. Менимча, бу уруғни хазиначи экиши керак
Бош ғазначи дарҳол баҳона топиб: Бу вазифани бошқа бировга топширди.
У ерда бўлганларнинг барчаси бирин-кетин баҳона топиб уруғ экиш вазифасидан қочишди.
Кейин император вужудга келаётган сукунатда бироз уйланиб қолди. У рўпарасидаги бош вазир, ғазначи ва барча амалдорларга тикилиб
Келинг, бу ўғрига уруғнинг олтин мева беришини ва уни хурсанд қилишини биргаликда кўрсатамиз деди.
Чўнтагидан бир тилла танга олиб, ўғри ушлаб оладиган қилиб ирғитди.
Сўнгра ҳамма секин чўнтагидан олтин чиқариб ўғрига бергунича кутиб турди
Кейин кулиб: йўқол бу ердан эй Ўғри, бу сабоқ бугун ҳаммамизга етарли деди.

Хулоса сиздан...

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
70 йил эл яшаб Қуръон, Тавротсиз
Эрлар ночор қолди, аёл авратсиз.
Замон дурадгори асбоб яроқсиз
Илма-тешик томни ямашга тушди...

Қори қора ёғмоқда, ёмғири заъфарон
Дарёлар ўрнида оқмоқда армон
хар подшоҳ ўзича чиқариб фармон
қолганлар бир-бирин булғашга тушди...

Шеърни эшитинг ва тафаккур қилинг!

@Tafakkur3


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Келажак 😁

Жуда чуқур маъноли таҳлил.
Овозлаштиришни хам йиртиворишибди лекин. 😁

Видео рус тилида.

Кўринг ва ...

@Tafakkur3

Показано 20 последних публикаций.