Қалбингни Оллоҳнинг зикрига одатлантирсанг, қалбинг мутлақо зикрнинг берадиган нури билан нурланади. У нур, қалб кўзининг очилишига васила бўлади.
Оллоҳнинг қулларига шафқат ва марҳамат ила муомала қил. Марҳаматингни барча жонзотларга тўлиқ соч (худди қуёш каби).
-"Бу бир жонсиз ўсимлик, бир ҳашорот ёки бир ҳайвон холос, уларнинг фойдаси йўқ!", дема. Уларнинг фойдаси ва бир қанча хайрли томонлари бор. Яратилганларни ўз ҳолига қўй ва унга Яратувчининг марҳамати ила марҳамат қил.
Бир нарса сўраб келганни асло бўш қайтарма. Гўзал бир сўз билан бўлсада унинг кўнглини ол, унга табассум ҳадия эт. Яқинда Оллоҳга йўлиқишингни ўйла.
Дунё матоҳи учун Оллоҳдан ўзгаси, сени қул қилмасин. Чунки сен, фақатгина сени қул ўлароқ қабул қилган Оллоҳнинг қулисан.
Оллоҳнинг мўмин қулларига салом бермоқ, уларни едирмоқ ичирмоқ, эҳтиёжларини қондирмоқ ила муҳаббат кўрсатмоғинг лозим. Шуни яхши билгинки, мўминларнинг барчаси бир инсон, бир вужуд кабидир.
Ўзингга жамиятни лозим тут. Оллоҳдан қўрқиб йиғлашга ҳаракат қил. Оллоҳнинг арқонига маҳкам ёпиш. Оллоҳ севадиган ва хурсанд бўладиган нарсаларга рағбат кўрсат!
Ибн ал Арабий
@Tabrizlik_Shams - Ошиқларга салом бўлсин ❄️