🌹 Tabrizlik Shams 🌹 | Shams Tabriziy | Oshiqlarga salom bo'lsin 🌹


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Эзотерика


Axloqiy-maʼrifiy kanal, kuzating, ibrat oling.
Admin bilan aloqa: @ShamsiTabrizi

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Эзотерика
Статистика
Фильтр публикаций


Нафсга мағлуб шоҳ — қулдир, нафсдан устунликка эришган ғариб эса — шоҳдир.

Аҳмад Яссавий
@Tabrizlik_Shams - Ошиқларга салом бўлсин 🍁


Мен ўз ишимни Оллоҳга топширурман.

@Tabrizlik_Shams - Ошиқларга салом бўлсин 🍁


СЕВГИНИ ЙЎҚОТМАСЛИК СИРИ

Бир йигит ғамгин холда донишманднинг олдига келибди ва дебди: "Мен қандай қилиб йўқотмаслик шарти билан севгига етсам бўлади?"

Донишманд ердан бир ховуч тупроқ олиб, йигитнинг кафтига қўйибди ва "Қўлингни қаттиқ муштлаб беркит", дебди.

Йигит кафтини беркитиб қўлини муштлабди, лекин тупроқ бармоқлари орасидан тўкила бошлабди.

Энди кафтингни очиқ холда тут - дебди донишманд.

Йигит итоат қилибди ва қўлидаги тупроқ ҳатто оз миқдорда ҳам тўкилмай унинг кафтида қолибди.

"Севги, - дебди улуғ донишманд, - шу тупроқ кабидир, қанчалик қаттиқ ушласанг, шунчалик тез йўқотасан ва агар эркинлик берсанг севги сен билан қолади".

Ишқий
@Tabrizlik_Shams - Ошиқларга салом бўлсин 🍁


Оллоҳ ўзига дўст тутган бандани ҳеч ким хор қилолмайди. Оллоҳ хор қилишни хоҳлаган бандани ҳеч ким азиз қилолмайди.

🎤Абдуллоҳ домла
@Tabrizlik_Shams - Ошиқларга салом бўлсин 🍁


Ошиқ Сирот кўпригидан ўтаркан, Жаҳаннам унга шундай фарёд этади:

Эй Ошиқ! Тезроқ ўтгин, сенинг қалбингдан таралаётган Муҳаббат ҳарорати, менинг оловимни ўчириб қўйди.

Мавлоно Румий
@Tabrizlik_Shams - Ошиқларга салом бўлсин 🍁


Мулойим инсонга дўзах ўти харомдир.

Муҳаммад алайҳиссалом

Мулойим танишларга юбориб қўямиз ❤️

@Tabrizlik_Shams - Ошиқларга салом бўлсин 🍁


Жим бўл, эй кўнглим!
Барча бу жимликларингга нисбатан ҳар нарсанинг хайрлиси бўлишига ишонган ҳолда жим бўл. Жим бўл, эй кўнглим! Ҳар жимлигинг бир жавоб бўлсин. Ҳар жимлигинг сабринг бўлсин. Ҳар жимлигинг дуоинг бўлсин. Ҳар жимлигинг ич ичингдан келган ҳайқириғинг бўлсин. Ҳар жимлигинг, ҳар кутишинг, ҳар умид қилишинг севганингни тасдиғи бўлсин. Яраларимга туз босиб яна қанчалар жим бўлиш керак бўлса, жим бўлдим. Юрагимни туб тубида бир парча қонамоқда. Ҳеч кимга кўнглимни очмадим. Ҳанжарни фақатгина ўзимга санчдим ва жим бўлдим. Жим бўлмоқ, баъзан оловга сув ва баъзан эса шамол бўлади. Ёмғир бўлиб тупроққа қоришган жимлик, эшита олган учун энг гўзал овоздир. Жим бўл, эй кўнглим! Барча бу жимликларингга нисбатан ҳар нарсанинг хайрлисини бўлишига ишонган ҳолда жим бўл...

Шамс Табризий
@Tabrizlik_Shams - Ошиқларга салом бўлсин 🍁


ҚАЛБИНГИЗДА ЯШАЙМАН

Қадимги юнон ҳакимларидан Суқротни юнон худоларини инкор этгани учун заҳар ичиб ўлишга ҳукм этдилар. Шогирдлари йиғлаб ундан:
- Азиз устод, жасадингизни қаерга дафн этайлик? - деб сўрадилар. Суқрот кулиб:
- Қайси ерни хоҳласангиз, жасадимни ўша ерга кўминг, лекин мен жасадим бирла бўлмайман, доимо сизлар билан бир бўламан, қалбингизда яшайман, - деди.

@Tabrizlik_Shams - Ошиқларга салом бўлсин 🍁


Инсон фазилатлари қанчалар кўп бўлмасин, унга ҳамиша янада яхшироқ нимадир керак бўлаверади; иккиланган чоғларида ишонч, безовталик ҳолатларида таянч, саросимага тушиб, нима қиларини билолмай ховлиқиб қолганларида бироз нур, ғам ва андуҳга ботганларида рағбат берувчи сўз керак бўлади.

Инсон ҳамма нарсага - соғлиққа, ҳукмдорликка, юксак маратабага эга бўлиши мумкин, лекин буларнинг ҳаммаси ҳам унинг ҳаётини мувозанатга сола олмайди.

Унинг ҳаётини мувозанатга солиши мумкин бўлган ягона нарса, бу у муҳтож бўлиб турганида унга етишмаётган нарсани бера оладиган "бошқа бир қалб"дир.

Ҳазрат Иноятхон
@Tabrizlik_Shams - Ошиқларга салом бўлсин 🍁


Кўнгил ҳар лаҳзада Каъбага бориб қайтади. Оллоҳнинг лутф-эҳсони билан тана ҳам, кўнгил табиати сабабли шарафланади. Бу узун ва қисқалик, яъни, масофалар жисмлар учундир. Улуҳият оламининг узун ва қисқалик билан ҳеч қандай алоқаси йўқ. Қодир Оллоҳ бир жисмни ўзгартирдими, энди у на фарсахга, на милга қарамай кетаверади.
Эй биродар, бу замондан юзлаб умид бор. Қийлу қолни тарк эт, Ошиқлар каби жидду жаҳд билан қадам ташла!

Мавлоно Румий
@Tabrizlik_Shams - Ошиқларга салом бўлсин 🍁


ИШҚҚА ЕТМОҚЛИКДА МУРОҚАБА ВА ТАФАККУРНИНГ АҲАМИЯТИ

Муроқаба услуби инсон тафаккурини бир қадар бўшатиш учун зарурдир. Агар бу услуб ишга солинмаса, айниқса бугунги кунда инсон қалби Ишқ учун очилмайди. Чунки, у фақат кундалик фикрлар билан зич ўралиб, беркилиб қолган ҳолатда бўлади.

Аммо, тафаккур ҳам керак. У инсонни керакли йўналишга солмаса, Ҳақ сари борадиган йўлни кўрсатмаса, Ишқ йўлига ўтиб бўлмайди. Зеро, Ғаззолий ҳазратлари айтганларидай, "Инсон билган нарсасини севади ва севган нарсасини билади".

Бунинг учун тафаккур керак. ва лекин фақат тафаккур майдонида қамалиб қолмаслик мақсадга мувофиқ.

Ошо
@Tabrizlik_Shams - Ошиқларга салом бўлсин 🍁


Ўзингни буюк кўрма! Бугун оёғинг остида ўсган ўт, эртага мозоринг устида ўсади.

Хожи Бектош Валий
@Tabrizlik_Shams - Ошиқларга салом бўлсин 🍁


Охирзамон бўлганда бир одамлар чиқади, дин билан дунёни талаб қиладилар (динни даромад манбаига айлантириб оладилар).

🎤Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
@Tabrizlik_Shams - Ошиқларга салом бўлсин 🍁


Оллоҳим!
Юлдузлар нур сочдилар.
Одамлар кўз юмдилар
Подшолар эшик ёпдилар
Ошиқлар қовушдилар,
Мен эса СЕНла қолдим.

Оллоҳим!
Агар Сенга қўрққаним учун сиғинсам мени дўзахингда куйдир.
Ва агар жаннатинг умидида сиғинсам жаннатни менга харом қил.
Ва агар дийдоринг умидида бўлсам жамолингни дариғ тутма!

Робия ал Адавия
@Tabrizlik_Shams - Ошиқларга салом бўлсин 🍁


Инсон қанча кўп билса, бошқалардаги ёмонликни шунча кам кўрадиган бўлиб боради. Бу бошқаларда ёмонлик камайгани ёки кўпайганини эмас, балки бошқаларда ўзи кўрган душманлик туйғуси аслида ўз ичида эканини англаганини билдиради. Ҳаётда учратилувчи энг ёмон душман, унинг ўз қалбида экани маълум бўлади. Бу унинг баркамол эмаслигини (нуқсонли эканини) кўришига олиб келади. Лекин айни пайтда бу унинг учун ҳаққоний дарс ҳам бўлади.

Бошқалардаги ўзингга зид кўринган ҳислатларни ўзингдан изла.

Ҳазрат Иноятхон
@Tabrizlik_Shams - Ошиқларга салом бўлсин 🍁


Тингланг мени ёронлар қимматли туйғудир Ишқ.
Қадрсизга берилмас хурматли туйғудир Ишқ.

Юнус Эмро
@Tabrizlik_Shams - Ошиқларга салом бўлсин 🍁


Сен учун сомон хаси қадар қийматга эга бўлмаган бир Ғарибнинг вайрон бўлган дардли кўнгли, Арши-Аълодан ҳам, Курсийдан ҳам, Лавҳул-Маҳфуздан ҳам, Қаламдан ҳам устундир…

🍂🍁🍂🍁🍂🍁🍂🍁

Дунёда бўлиши мумкин бўлган ҳодисалар учун, сабаб оламида саноқсиз эҳтимоллар ухлаб ётади.
Сиз оғзингиздан чиқараётган сўзларингиз билан, у эҳтимолларни уйғотасиз. Гўзал калималар сўзлангки, гўзал эҳтимоллар уйғонсин. Инсоннинг тақдирига бўладиган таъсири мана шу ўриндадир.

Мавлоно Румий
@Tabrizlik_Shams - Ошиқларга салом бўлсин 🍁


Робия ал Адавия бошига кутилмаган дарду ғамлар тушган куни «хайрият, дўстим (Оллоҳ) бугун мени эсга олди, мен ҳақимда ўйлади», деб ўзида йўқ даражада шодланиб юрарди.

Кунлари осойишта ўтиб, бошига ҳеч қандай кулфат тушмаганда эса, кўзёш тўкиб, фиғон чекарди: «Қандай бир нотўғри иш қилдимки, у (Оллоҳ) бугун мени эсга олмади».

@Tabrizlik_Shams - Ошиқларга салом бўлсин 🍁


Энг гўзал гуллар боғимизда,
Энг яхши инсонлар ёнимизда
бўлсин, Роббим...

@Tabrizlik_Shams - Ошиқларга салом бўлсин 🍁


Бир илм борки, уни бизда мавжуд бўлган ҳеч бир васила билан эгаллаб олишимиз мумкин эмас. Уни Худо бизнинг юрагимиз ва руҳимизга юборади ва биз уни ҳеч қандай ташқи сабабсиз эгаллаб оламиз...

Ибн ал Арабий
@Tabrizlik_Shams - Ошиқларга салом бўлсин 🍁

Показано 20 последних публикаций.