Репост из: 𝗙𝗜𝗥𝗗𝗔𝗩𝗦𝗜𝗬𝗟𝗔𝗥 ᴵⁿ ˢʰᵃᵃ ᴬˡˡᵒʰ
Табуқ ғазоти учун мусулмонлар садақа беришга чақирилди. Умар "Энди Абу Бакрдан ўзиб кетаман, чунки менинг молим кўп, унинг моддий аҳволи тангроқ", деб ўйлади. Ва бисотидаги бор молнинг тенг ярмини Расулуллоҳнинг ҳузурларига олиб борди. Пайғамбаримиз ундан аҳлига қанча нафақа қолдирганини сўрадилар. У ярим давлатини қолдирганини айтди. Бироз вақтдан сўнг Абу Бакр кириб келди. Расулуллоҳ ундан ҳам Умардан сўраган саволларини сўрадилар. У эса Аллоҳ ва Расулини деб жавоб берди. Ҳазрат Умар унга хеч қачон тенг бўлолмасликларини англадилар.
"Ё насиб"
@firdavsiylar |Jannat sari bir qadam!
"Ё насиб"
@firdavsiylar |Jannat sari bir qadam!