Муҳтарама онахонлар, қадрли опа-сингиллар, дилбар қизларим!Она табиат чирой очиб, атроф-муҳит яшил либосга бурканиб, баҳор нашидаси тобора кучайиб бораётган айни шу фусункор айёмда сизларни, сизларнинг тимсолингизда бутун Согликни саклаш тизимидаги хотин-кизларини 8 март байрами билан чин қалбимдан табриклашни ўзим учун катта бахт деб ҳисоблайман.
Мана шу байрам кунларида биз – юртимизнинг кексаю ёш барча-барча эркак зоти, мард ўғлонлари ҳақиқатан ҳам Яратганнинг мўъжизаси бўлмиш аёл сиймоси олдида, авваламбор, меҳрибон оналаримиз олдида бош эгиб, таъзим бажо келтирамиз.
Мунис опа-сингилларимиз, вафодор умр йўлдошларимиз, дунёдаги энг чиройли, латофатли қизларимизни табриклаб, уларнинг шаънига самимий ва эзгу тилакларимизни, чуқур ҳурматимизни изҳор этамиз, жажжи қизалоқ набираларимизни бағримизга босиб, чин юракдан қутлаймиз.
Шу кунларда ҳаммамизнинг тилимизда, дилимизда бўлган бир фикрни ҳеч иккиланмасдан айтишни зарур деб биламан.
Бу дунёда ширин ва аҳил, бахтли ҳаёт учун пойдевор яратиб, инсонни инсон, оилани мустаҳкам оила қиладиган, биз учун севги-муҳаббат, вафо ва садоқат тимсоли бўлиб келаётган сиз, гўзал ва бетакрор, қадрдон аёлларимиз, десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз.
Азиз ва қадрли опа-сингилларим!
Бамисоли баҳор элчиси бўлиб келаётган, ўзингиздек гўзал ва дилбар мана шу қутлуғ айёмда барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт ва омад, хонадонларингизга файзу барака тилайман.
Умрингиз узоқ, иқболингиз зиёда бўлсин!
Барча эзгу орзу-ниятларингиз амалга ошсин!
Хурмат билан,
Тошкент шаҳар соғлиқни
сақлаш бош бошқармаси бошлиғи в.б.
Ботирбек Исабеков