⚡️Чорловга қўшилинг!
#chorlov #чорлов
"ЖАМОАТ ТРАНСПОРТИДА КИТОБ ЎҚИЙМИЗ" чорловига марҳабо!
Ассалому алайкум, азизлар!
Хабарингиз бор, биз 2025 йилни "Интернетпарҳез" йили деб эълон қилган эдик.
Яъни интернетга, ижтимоий тармоқларга боғланиб, бебаҳо неъмат бўлмиш вақтимизни бефойда нарсаларга сарфлаш ўрнига фойдали, икки дунёмиз учун манфаатли машғулотларга сарфлаш йўлига ўтишимиз долзарб масала эканини таъкидлаган эдик.
❓Хўш, ана шу бебаҳо неъматни нималарга сарфлаймиз?
❓Ижтимоий тармоқлардан парҳез қилиб, тежаган вақтларимизда нима билан банд бўлишимиз мумкин?
❓Нима билан шуғуллансак, вақтимизни бесамар кетказмаган бўламиз?
❕Бизнинг бу борадаги энг биринчи таклифимиз, тавсиямиз КИТОБ МУТОЛААСИдир.
Бу борада қачон ва қаерда қандай китобларни ўқиш масаласи ҳам муҳим саналади.
Бугун бу масалада фойдали бир тавсияни берамиз ва унга аввало ўзимиз амал қилишга киришамиз.
Янги лойиҳага каттаю кичик – барчани чорлаб қоламиз.
❕”ЖАМОАТ ТРАНСПОРТИДА КИТОБ ЎҚИЙМИЗ" чорловига қўшилинг ва сиз ҳам яқинларингизни "чорлов"га чорланг!
Чорловнинг қай тарзда олиб борилиши, бу борада нималар қилиниши ҳақида тез кунда хабар берамиз, иншааллоҳ!
@BintuSodiq