Surxondaryo viloyati bojxona boshqarmasi |Rasmiy kanal


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Telegram


Ушбу канал Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ва божхона соҳасидаги янгиликларни аҳолига етказиш ҳамда фуқаролар мурожаатлари учун ташкил қилинган.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Telegram
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Божхона институтига ҳужжат топширган ёшлардан Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси томонидан Термиз шаҳридаги "Алпомиш" спорт мажмуасида жисмоний тайёргарлик бўйича имтиҳон қабул қилинди

🔵 Telegram 🟣 Facebook 🔴 YouTube


Божхона институтига ҳужжат топширган ёшлар жисмоний тайёргарлик синовларини топширмоқда

Шу кунларда Божхона институтига ҳужжат топширган ёшлар жисмоний тайёргарлик синовларидан ўтмоқда. Шу муносабат билан Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси томонидан Термиз шаҳридаги "Алпомиш" спорт мажмуасида номзодлардан жисмоний тайёргарлик бўйича имтиҳон қабул қилинди.

Синовлар давомида ўғил болалар учун турникда тортилиш, 3 километр ва 100 метрга югуриш мезонлари бўйича баҳолаш ўтказилди. Қизлар эса 1 дақиқада комплекс машқлар бажариш, 1 километр ва 100 метрга югуриш бўйича имтиҳон топширди.

Таъкидлаш жоизки, мазкур синовлар номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш, уларнинг профессионал фаолиятга тайёрлигини аниқлаш мақсадида ташкил этилмоқда.


Репост из: O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси раиси ўринбосари О.Чориев Сурхондарёда енгил атлетика спортини ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

Давлатимиз раҳбари томонидан олимпия ва паралимпия ҳаракати, ихтисослаштирилган ва оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида берилган устувор вазифаларнинг ижросини таъминлаш, хусусан, енгил атлетика спорт турларини янада ривожлантириш мақсадида ҳозирда Енгил атлетика федерацияси вакиллари билан ҳамкорликдаги чора-тадбирлар белгилаб олинмоқда.

Шу мақсадда Божхона қўмитаси вакиллари ҳудудларда бўлиб кенг миқёсдаги ўрганиш ишларини олиб боришмоқда.

О.Чориев дастлаб Термиз олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида бўлиб, енгил атлетика мураббийлари ва ёш спортчилар билан учрашди. Бу ерда спортчилар учун муносиб шарт-шароитларни муҳайё қилиш мақсадида мавжуд спорт майдонини қайта таъмирлаш ишлари бошлаб юборилган.

Божхона қўмитаси томонидан мазкур спорт турини ривожлантириш, бунинг моддий техник базани янада яхшилаш учун барча ҳудудий божхона бошқармаларида масъуллар белгилаб олинган.

Учрашувда келажакда енгил атлетика спорт турларидан Олимпиада чемпионларини тайёрлаш учун барча бир ёқадан бош чиқариши, шу мақсадга қаратилган ҳаракатларни бирлаштириш лозимлиги таъкидланди.

Масъуллар "Surxon arena" футбол майдонида футболчилар ва мухлислар учун ташкил қилинган шароитлар билан ҳам танишишди.


Репост из: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Муборак Рамазон ойи кириб келиши муносабати билан Ўзбекистон халқига табрик

Поздравление народу Узбекистана с наступлением священного месяца Рамазан

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Бугунги кунда юртимизда барча соҳалар сингари божхона тизимида ҳам кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хусусан, давлатимиз чегарадош мамлакатлар билан яқин қўшничилик муносабатларини ривожлантириб, фуқароларимиз учун қулай шарт-шароитлар яратмоқда. Айниқса, иқтисодий алоқаларни янада мустаҳкамлаш ва савдо-сотиқ жараёнларини тезлаштириш мақсадида замонавий божхона постлари ташкил этилмоқда. Бу эса нафақат божхона тизимидаги хизмат сифатини оширишга, балки янги иш ўринларининг яратилишига ҳам хизмат қилмоқда.


Репост из: SURXONDARYO TELERADIOKANALI
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
KUN MAVZUSI.

Bilamizki, 2025- yil “Atrof-muhitni asrash va „yashil“ iqtisodiyot yili” deb e'lon qilingan. Yurtimizda ham "Yashil" iqtisodiyotga o‘tish borasidagi chora-tadbirlar bosqichma-bosqich amalga oshirilmoqda.

Xo‘sh, "Yashil" iqtisodiyot nima va uning qanday yo‘nalishlari bor?


Ijtimoiy tarmoqlar orqali bizni kuzating:
✅ TELEGRAM    ✅  Facebook
✅ Instagram     ✅  YouTube
✅ Web-site
       ✅  Efirni ko'rish


Репост из: SURXONDARYO TELERADIOKANALI
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Giyohvandlik vositalarining kontrabandasini oldini olish va unga chek qo‘yish maqsadida bojxona organlari tomonidan doimiy chora-tadbirlar amalga oshirilmoqda.

Ijtimoiy tarmoqlar orqali bizni kuzating:

✅ TELEGRAM    ✅  Facebook
✅ Instagram     ✅  YouTube
✅ Web-site
       ✅  Efirni ko'rish


Репост из: O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
#kun_savoli Божхона қоидаларига мувофиқ, жисмоний шахслар томонидан божхона декларацияси тақдим этмасдан юртимиздан мева-сабзавот маҳсулотлари, полиз экинлари ҳамда қуритилган сабзавот ва меваларни қанча миқдоргача олиб чиқиб кетиш мумкин?
Опрос
  •   20 кг.
  •   30 кг.
  •   40 кг.
  •   50 кг.
2437 голосов


▶️"Сариосиё" темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан "Қудуқли" темир йўл бекати ходимлари билан "Контрабандага оид ҳуқуқбузарликларнинг салбий оқибатлари" мавзусида профилактик давра суҳбати ўтказилди.

⏩Шунингдек, божхона ходимлари тадбир иштирокчиларига “Ёшлар орасида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тарқалишининг олдини олиш” ойлиги доирасида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва кучли таъсир қилувчи моддаларнинг салбий оқибатлари ҳамда уларнинг ноқонуний муомаласи учун жавобгарлик ҳақида маълумот бериб ўтдилар.

☎️Тадбир сўнгида, иштирокчиларга қонунбузарлик ҳолатлари юзасидан Божхона қўмитасининг қисқа рақамли 11-08 ишонч телефон рақамига ва Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси навбатчилик қисмининг (76) 228-24-51 рақамли телефонига қўнғироқ қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.


✔️"Денов" ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис ва тадбиркорлар билан "Коррупцияга қарши курашиш барчамизнинг бурчимиз" мавзусида профилактик давра суҳбати ўтказилди.

☑️Шунингдек, "Жарқўрғон" ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари "Surxon teks" МЧЖ биносида божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар билан "Коррупция жирканч иллат" мавзусида профилактик учрашув ўтказишди.

☎️Тадбир сўнгида, иштирокчиларга қонунбузарлик ҳолатлари юзасидан Божхона қўмитасининг қисқа рақамли 11-08 ишонч телефон рақамига ва Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси навбатчилик қисмининг (76) 228-24-51 рақамли телефонига қўнғироқ қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.


✔️"Сариосиё" чегара божхона пости орқали ҳаракатланаётган фуқаролар билан "Коррупция жирканч иллат" мавзусида профилактик давра суҳбати ўтказилди.

☑️Шунингдек, “Ёшлар орасида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тарқалишининг олдини олиш” ойлиги доирасида фуқароларга гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва кучли таъсир қилувчи моддаларнинг салбий оқибатлари, шунингдек, уларнинг ноқонуний муомаласи учун жавобгарлик ҳақида маълумот ва тарқатма материаллар берилди.

☎️Тадбир сўнгида, иштирокчиларга қонунбузарлик ҳолатлари юзасидан Божхона қўмитасининг қисқа рақамли 11-08 ишонч телефон рақамига ва Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси навбатчилик қисмининг (76) 228-24-51 рақамли телефонига қўнғироқ қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.


#тарғибот

“Ёшлар орасида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тарқалишининг олдини олиш” ойлиги доирасида жойларда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва кучли таъсир қилувчи моддаларнинг салбий оқибатлари, шунингдек ноқонуний муомаласи учун жавобгарлик масалалари бўйича тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда.

Жумладан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ушбу йўналишдаги навбатдаги тарғибот тадбирлари Ангор туманидаги 26-сонли мактабда ўқувчилар билан ўтказилди.

Тадбирда ўқувчиларга гиёҳвандлик воситалари турлари, уларнинг инсон саломатлиги учун зарари ва бу каби ноқонуний ҳаракатлар учун амалдаги қонун ҳужжатларига асосан белгиланган жавобгарлик тушунтирилди.

Ушбу йўналишдаги тарғибот тадбирлар давом эттирилмоқда.


Репост из: O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
Ўзбекистон Енгил атлетика федерацияси Telegram ижтимоий тармоғида ўзининг расмий ахборот каналини ишга туширди!

Каналда енгил атлетика спорт турлари бўйича мусобақалар кундалиги, турнирлар тафсилотлари ва атлетларимиз фаолиятига доир қизиқарли хабарлар тезкорлик билан ёритиб борилади.

Каналга ушбу ҳавола орқали обуна бўлинг!

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 13 апрель куни Марказий Осиёнинг энг йирик спорт тадбирларидан бири – VII Тошкент халқаро марафони ўтказилади.

Марафон тафсилотлари ушбу каналда жонли ёритиб борилади.

Показано 13 последних публикаций.